Уланиш текислиги турлари
жадвал 7.
Уланиш текислиги турлари
|
Ҳосил бўлиши
|
Мисоллар
|
Ўта мукаммал (етилган)
|
Минерал жуда осонлик билан (масалан, тирноқ билан) айрим пластинкаларга ёки варақларга ажралади. Ойнадек силлиқ юза ҳосил қилади
|
Слюда, тальк, хлоритлар, гипс
|
Мукаммал
|
Минерал уланиш текислиги бўйлаб осонгина бўлакларга ажраб кетади (айниқса болға билан секин урганда)
|
Кальцит, галит, дала шпатлари
|
Ўртача
|
Минерал уланиш текислигини ва бошқа томони бўйлаб нотўғри синиш юзасини ҳосил қилади
|
Авгит, роговая обманка
|
Номукаммал (етилмаган)
|
Минерал уланиш юзаси бўйлаб камдан-кам парчаланади. Нотўғри синиш кўпроқ
|
Кварц, нефелин, апатит
|
Синиши. Минерални синдирганда ёки бўлганда ҳосил бўладиган юзага синиш деб айтилади. У бир неча хил бўлади. Юзаси чиғаноқлар юзасига ўхшаб, концентрик, тўлқинсимон, ботиқ ёки қабариқ бўладиган чиғаноқсимон синиш, юзаси бир томонга қараган зирапчасимон синиш (толали гипс, асбест); юзаси ғадир-будир бўлиб майда чанг билан қопланган тупроқсимон (каолинит, лимонит) текис синиш (магнетит), майда кристалл агрегатларда учрайдиган донадор синиш (мармар) турларида учрайди.
Р асм 7. Хлорит (Урал).
Р асм 8. Асбест.
Ялтироқлиги. Минераллар сирти ёруғлик нурларини маълум даражада қайтаради. Баъзи минералларнинг юзаси хира, бошқаларники эса ялтироклик минерал юзасига тушган ёруғлик оқимини орқага қайтариш хусусияти.
Минералларнинг ялтироқлиги уларнинг синдириш кўрсаткичига (n) боғликдир:
металлдек (n = 3,0) - пирит, галенит;
яримметаллдек (n = 2,6-3,0) - магнетит, ильменит;
металлдек ялтирамайдиган (n =2,6) яъни;
а) олмосдек - касситерит, сфалерит;
б) садафдек - тальк, слюда;
в) шишадек - дала шпатлари, кальцит;
г) ёғдек - нефелин, кварц (синишида).
Минерал доналаридан ташкил топган агрегатларнинг ялтироқлиги агрегатдаги доналарнинг жойланиш шаклига ва унинг катта-кичиклигига боғлиқдир:
ипакдек - гипс, (селенит), асбест;
мумдек - серпентин, халцедон;
х ира, тупроқдек - каолинит, лимонит.
Расм 9. Тальк (Урал).
Расм 10. Галенит-сфалерит.
Расм 11. Тоғ хрустали.
Тиниқлиги. Минераллар пластинкачаларининг нурни нечоғлик яхши ўтказишига қараб тиниқ, яримтиниқ, хира ва тиниқмас бўладилар. Тиниқ минералларга тоғ хрустали, гипс, ош тузи; яримтиниқ минералларга опал, халцедон минераллари, юпқа пластинкаларидан нур ўтадиган, шунда ҳам тагидаги жисмлар билинар-билинмас кўринадиган хира минералларга дала шпатлари ва ҳеч нур ўтказмайдиган, тиниқмас минералларга пирит, гематит, магнетит ва бошқа минераллар мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |