Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet19/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   136
Bog'liq


1.5. Ернинг ички тузилилиши

Ернинг радиуси тахминан 6370км. билан шу масофада Ер ядродан, мантиядан ва Ер пўстлоғи (литосфера) дан иборат.


Фан ва техника тараққиёти фақатгина Ернинг пўстлоғини қудуқ қазиб унинг маълумотлари асосида ўрганишган. Бу қудуқларнинг энг чуқури 12 км дан кўп бўлиб, у Кола ярим оролида жойлашган. Бундан бошқа яна чуқур қудуқ АҚШда қазилган: Оклохома штатидаги қудуқнинг чуқурлиги 9159 м, Техас штатидаги қудуқнинг чуқурлиги 8687м ни ташкил қилган. Бундан чуқурдаги маълумотлар асосан геофизик усуллар билан топилган. Геофизик усулларга асосан гравиметрия ва сейсморазведка киради.
Сейсмик усуллар ёрдамида асосан тўлқинларнинг тарқалиш тез­лиги ўрганилади. Сейсмик тўлқинлар 3 хил бўлади:
1. Бўйлама.
2. Юзаки.
3. Кўндаланг.
Лабаратория шароитида бу тўлқинларни жинслардан ўтиши ёки қайтарилиши ўрганилган. Ернинг устки қисмида сунъий равишда вужудга келтирилган тебраниш тўлқинларини ўрганиш асосида Ернинг ички тузилиши аниқланган.
Бўйлама тўлқинлар Ер пўстида (литосфераларда) 5-8 км/с тезликда тарқалади. Кўндаланг тўлқинлар 3-5 км/с тезликда тарқалади. Юзаки тўлқинлар 3-4 км/с тезликда тарқалади.


Расм 5. Ернинг ички кесими.


Ер пўсти чўкинди, гранит ва базалт қатламларидан иборат. Геосинклинал ўлкаларда (ҳаракатчанг территорияда) базалт қатламининг max қалинлиги 30 км ни ташкил қилади. Океанлар тубида бу кўрсатгичлар энг камдир.
Ер пўстинг ўртача қалинлиги 33 км.
Ернинг устки қаттиқ қавати, Ер пўсти юқоридан атмосфера ва гидросфера, пастдан Мохорович юзаси билан чегараланган. Ер пўсти ҳақидаги дастлабки фикрлар 19 аср бошларида Кант ва Лаплас томонидан айтилган. Уларнинг фикрича, Ер совимоқда, унинг ядроси ҳали оловсимон суюқ моддалардан тузилган бўлиб, устки қисми юпқа магманинг совиши натижасида пайдо бўлган. Бу тушунча 20-аср бошларигача ҳукм сурди.
Ер пўсти асосан, тоғ жинсларидан тузилган бўлиб, 95% магматик, 4% метаморфик ва 1% гина чўкинди жинслардан иборат. Ер пўстининг ўртача зичлиги 2,8 т/м3. Унинг қалинлиги турлича: материкларда 20-80 км, океанларда сув билан бирга 10-20 км.
Материкда Ер пўсти юқори ва пастки қатламлардан тузилган. Юқори (гранит) қатламнинг қалинлиги 10-20 км, гранит ва шунга ўхшаш қаттиқ жинслардан иборат. Бу қатламда кўндаланг сейсмик тўлқиннинг тезлиги 5,5-6 км/сек. Пастки (базальт) қатламда 6,5-7 км/сек. Бу қатлам таркибида базальт жинсидан ташқари фақат амфибол ва пироксендан тузилган габбро ҳамда гранит ва гнейс жинслар бўлиши мумкин.
Ер пўстининг океан остидаги қисми фақат базальт қатламдан (чўкинди жинслардан ташқари) ташкил топган. Унинг қалинлиги 30 км гача. Материклардаги кўпгина денгиз ости қатламларнинг океан қатламига ўхшашлиги кейинги йилларда аниқланади. Материкларда Ер пўстининг қалинлиги океан тубига нисбатан ўзгарувчан бўлади: пасттекисликларда 25-5 км тоғли районларда 40-80 км. Ер пўсти бир-биридан фарқ қиладиган кўпгина тектоник област ёки зоналарга бўлинади. (мас. турли ёшдаги бурмаланган тоғ зоналари, турғун платформалар, шитлар, океан тублари ва бошқалар). Ер пўстининг йирик тектоник зоналари унинг турли тараққиёт босқичларини акс эттиради. Ер пўсти бундан тахминан 2-2,5 млрд йил муқаддам ниҳоятда юпқа бўлиб, жуда шиддатли ҳаракатда бўлган. Бунинг оқибатида кўп ерларда бурмаланиш ва тоғ тизмалари вужудга келган. Сўнгра Ер пўсти қалинлаша бориб, дастлабки осойишта майдонлар-платформалар пайдо бўлган. Бу платформалар пайдо бўлган. Бу платформалар тобора кенгайиб, улар ўртасидаги ҳаракатчан майдонлар камайган. 20 млн йил муқаддам тектоник активлик даври яна бошландию, тугун платформаларда ҳам иккиламчи тоғлар ҳосил бўла бошлади. Масалан, ҳозирги энг баланд тоғлар- Тяньшань, Помир, Ҳимолай ва бошқалар шу тариқа вужудга келган. Демак, бурмаланиш, тоғ ва магма ҳосил бўлиши, зилзилалар, шунингдек фойдали қатлмаларнинг тарқалиши Ер пўститараққиёти билан узвий боғлиқ. Сўнги йилларда бутун дунёда юқори мантия лойиҳаси асосида Ер пўстининг тузилиши ва тараққиётини ўрганишга кириширлди. Жумладан Марказий Осиёда 1967 йилдан бери иш олиб борилмоқда.
Ер пўсти тарихи, ривожланиши, ўзгаришини чуқурроқ билиш учун унинг кимёвий таркибини ўрганишнинг аҳамияти катта. Ер юқори қисмининг таркиби тажриба орқали, чуқур қисмларнинг тузилиши эса улардан отилиб чиққан вулқон ва отғинди жинсларнинг таркибини аниқлаб ўрганилади.
Ер пўстининг қуйи чегараси аниқ ажралиб туради. Уни Мохорович чизиғи дейилади. Бу чегарадан ўтаётганда тўлқинларда сакраш юз беради. Махорович чегараси остида Гутенберг қатлами ётади. Ернинг бу қисмида сейсмик тўлқинларининг тарқалиш тезлиги 3% камая­ди. Бу қатлам астиносфера ҳам дейилади. У қатлам остида Голицин қатлами ётади. Ернинг бу қисмида тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги кескин ортади, уни биринчи бўлиб 1912-1913 йилларда Галитцин аниқлаган. Ер пўсти ва юқори мантияда асосан тектоник ҳаракатлар бўлади. Шунинг учун астиносфера ва Ер пўстини биргаликда текто­носфера ҳам дейилади. Сейсмик тўлқинларнинг тезлиги 2900 м чуқурликда бўйлама тўлқинлар 13,6 дан 8,1 км/с гача камаяди.
Кўндаланг тўлқинлар эса умуман сўнади. Бу Ернинг ядроси сейсмик тўлқинларга нисбатан суюқлик хусусиятларини кўрсатади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish