Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet106/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   136
Bog'liq


Қуруқликдаги катта музликлар
(С. В. Комениц бўйича)
жадвал 13.

Районлар
Қутб ўлкалари



Муз босган
майдон (км2 ҳисобида)



Районлар Шимолий
ярим шардаги
мўътадил иқлимли ўлкалар



Муз босган майдон (км2 ҳисобида)



Гренландия

1870000



Исландия

13500

Ян-майен

70



Норвегия



4600

Шпицберген

60 000



Швеция

4000

Франц-Иосиф Ери



15320

Аляска

51200

Новая Земля
Северная Земля

22600
15200

Шимолий Америка Кордильерлари

400




Шимолий Америка


ороллари

100000




Пиренея



40



Альп тоғлари

4140

Кавказ



2000

Антарктида



13500000

Ўрта Осиё тоғлари

12800



Жанубий ярим шардаги мўътадил иқлимли ўлкалар



20000

Саян ва Олтой,
Олтой, Корапоруш,
Ҳимолай



740




Янги Зелландия



1000



Тибет



10500





Тропик ўлкалар

65





Ер шарида плиоцен ва антропоген даврларида музлик ўқтин-
ўқтин шимолдан жанубга томон босиб келганлигига юқорида
тасвирлаб ўтилган музлик ётқизиқлари ва шакллари яққол далил бўла олади.
Ғарбий Европа, Шимолий Америка ва Россиянинг Европа қисмини қадим музликлар босгани ва уларнинг қайтгани ҳақида олиб борилган кўп йиллик илмий текширишлар бу жойлардаги мореналар муз ҳаракати билан келтирилганлигини кўрсатди. Бу жойлардаги мореналар бир неча қатлам ҳосил килган. Бу қатламлар остидаги оралиқ ётқизиқлар (қум, гил, лёсс ва ўсимлик-ҳайвон қолдиқлари) ҳам муз ҳаракатининг исботидир.
Антропоген даври стратиграфияси схемаси
жадвал 14.

Давр
(система)

Эпоха
(қисм)

Аср
(яруслари)

Индекс

Антопоген
Q



Голоцен
Q3



Юқори
Қуйи



Q21
Q11


Q12
Q21
Q11

Плейстоцен


Q2



Юқори (Валдай)
Ўрта (Днепр)
Қуйи (Лихвин)



Q32
Q22
Q12

Эоплейстоцен


Q1+N22



Юқори (Хопер)
Ўрта (Ворошиловск) Қуйи (Понти)

Q31
Q21
Q11





Шундай қилиб, Россиянинг Европа қисмини 3 марта, Ғарбий Европани 4 марта муз босганлиги аниқланган. Россиянинг Европа қисмининг музлик босган жойлари илгари Ғарбий Европада қабул қи-линган музлик даврларига таққослаб Миндель Рисс ва Вюрм деган номлар билан аталар эди, кейинчалик И.П. Герасимов ва К.К. Марков уларни Лихвин ёки Ока, Днепр ва Валдай деган русча номлар билан алмаштирдилар. Бундай аталмалар ўша даврда муз босиб келган жойнинг номини билдиради.
1954 йилда антропоген даври ётқизиқларини текшириш ко-миссияси қуйидаги жадвалда берилган тўртламчи давр схемасини киритди. Комиссия тўртламчи давр сўзи ўрнига антропоген деб айтишни ва плиоценнинг юқори қисмини антропоген даврига қўшишни ҳам таклиф этди.
Амударё билан Сирдарёнинг аллювия ётқизиқлари Ўрта Осиёда антропоген даврини қисмларга бўлиш учун имкон беради.
Ўрта Осиё Ер юзасида неоген даврининг охири ва антропоген-нинг бошларида кескин ўзгариш рўй берган. Ўзгариш асосан Ер юзасининг кўтарилиши, қисман чўкиши, Ер ёрилишлари билан бирга содир бўлган, бу давр Альп тоғ бурмаланиши даврига тўғри келади. Бу тоғ бурмаланиши даврида Тяншань тоғ системаси кўтарилиб, ҳозирги шаклини ҳосил қилади. Ер бирдан кўтарилмаган, албатта, у гоҳ кўтарилиб, гоҳ чўкиб турган, бу ҳолни дарё эрозиясининг ривожлана борганлигидан ва унинг илгари ҳосил қилган террасаларидан билиш мумкин. Ўрта Осиёда антропоген даврида рўй бергай кўтарилиш ва эрозия жараёнини асосан тўрт босқичга бўлдилар ҳамда уларни эрозион аккумулятив цикллар деб атайдилар.
ж а д в ал 15.

Давр



Эпоха
(қисм)

Аср
(ярус)

Антропоген Q
(Ap)

Голоцен
Плейстоцен

Эопейстоцен



Сирдарё комплекси
Мирзачўл комплекси
Юқори
Қуйи
Тошкент комплекси
Юқори
Қуйи
Сўх комплекси
Нанай террасаси



Тўртламчи давр музликларининг вужудга келиши сабаб-лари. Европа материгида тўртламчи даврда иқлимнинг бир неча марта ўзгарганлиги олимларимиз томонидан аниқланган. Учламчи давр охири, тўртламчи давр бошларида Европа, иқлими ниҳоятда совиб кетади. Альп ва Кавказ тоғлари муз билан қопланади. Сўнгра яна озроқ вақт ҳаво исиб кетади, ундан кейин иқлим яна ҳам совиб кетади, муз фақат баланд тоғлик ўлкаларнигина эмас, текисликларни ҳам эгаллайди. Ўсимлик қолдиқларининг топилиши бу музликлар ўртасида узоқ вақт илиқ иқлим давом этганини кўрсатади.
Иқлим совиб кетган узоқ вақтларда музлик ҳатто Днепр ва Дон дарёларининг ўрта оқимигача тушиб келган. Иссиқ иқлим қарор топгач, бу музликлар эриб кетган. Шундай қилиб, иссиқ иқлим билан совуқ иқлим алмашиниб турган. Ниҳоят, иссиқ иқлим устунлик қилиб, текислик муздан бўшайди. Европа иқлими аста-секин ҳозирги ҳолатга келади. Бошқа континентларда ҳам тўртламчи даврдаги музлик ва музликлараро даврларни аниқлаш мумкин бўлди.
Иқлимнинг бундай кескин ўзгаришига нима сабаб бўлган. Ҳозирча фан бу саволга қатъий бир жавоб бера олмайди. Бу ҳақда жуда кўп гипотезалар мавжуд, ҳозирги замон геологлари орасида тўртламчи музликлар даври билан Альп орогенезининг охирги фазаси ўртасида алоқа борлиги ҳақидаги фикрни қувватловчи олимлар ҳам оз эмас. Кучли кўтарилишлар Ер юзида баланд тоғ рельефини вужудга келишига олиб келдики, у планетамизда ҳаво ва денгиз оқимларининг, иссиқлик ҳамда намликнинг бир текис тақсимлан-ишига халал берди. Баланд тоғли ўлкаларда атмосфера ёғинлари қор ва музга айланди. Тоғли ўлкалар муз билан тўлгандан сўнг, ортиқча музлар пастликка силжиб тушиб келган. Пастликка тушиб келган муз, албатта, бу ернинг ёз температурасини совитади, натижада, қишда ёққан қор ёзда эрий олмай, йил сайин устма-уст тўпланиб боради.
Ёзнинг ўртача температурасининг пасайиши бир қанча сабаб-ларга: жойнинг денгиз сатҳидан баландлигига (юқорига томон ҳар 100 м да температура 0,6° пасаяди), жойнинг географик кенглигига (қутбларга борган сари совуқроқ бўлади), Қуёшдан Ерга тушадиган нур шаффофлигининг камайишига, Қуёш нурининг кам сочилишига ва бошқа сабабларга боғлиқ. Бу сабаблар ичида Қуёшнинг нур сочиши алоҳида эътиборга эга, Қуёш нурининг сочилиши эклиптика қиялигининг ўзгаришга ёки Ер орбитасининг эксцентриситети кўчиши, ёки перигей нуқтасининг силжишига боғлиқ бўлиши мумкин. Эклиптика қиялиги 40400 йил мобайнида 22-24,50 ўртасида ўзгариб туради.
Серб математиги Миланкович Қуёш радиациясининг 650 минг йил давомида турли кенгликларда қандай ўзгарганлигини ҳисоблаб чиққан. У Қуёш радиацияси уч марта кучайиб, тўрт марта камайганлигини аниқлаган, бунинг ажойиблиги шундаки, геологлар аниқлаган тўртта музлик эпохаси ва булар орасидаги уч марта исиш даври Қуёш радиациясининг ўзгаришига мос келган. Миланкович ҳисоби бўйича дастлабки бир неча музликлараро эпоха 67 минг йил; иккинчиси 191 минг йил, ниҳоят, учинчиси 64 минг йил давом этган. Миланкович бу ҳодиса иккала қутбда бир вақтда бўлмайди, дейди. Бироқ ҳозирча текширишлар музлаш ва муз босиб келиши иккала қутбда бир вақтда рўй берганини кўрсатади. Бундан ташқари, бу ҳодиса Ер тарихида доим рўй бериб турадиган бўлса, ўтган ҳамма геологик даврларда муз босиши керак эди. Лекин мезазой, палеоген ва неоген даврларида бундай ҳодиса рўй бермаган.
Де Геер лентали гил қатламларининг сонини ҳисоблаб, мана бундай маълумотлар олган: Балтика денгизи чўкмаси 12 минг йил илгари муздан бўшаган, Анцилово кўлига океан суви кириб келганига 5 минг йил бўлган; бу кўл илгари ҳозирги Балтика денгизининг ўрни бўлган. Бинобарин, тўртламчи даврнинг бир қисмини инсон ўз кўзи билан кўрган. Чунки бизга маълумки, Миср маданияти бундан 9 минг йил илгари вужудга келган.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish