Ботқоқликларнинг географик тарқалиши. Ботқоқлик-лар ҳамма географик кенгликларда ҳам учрайди, лекин энг кўп тарқалган ерлари ўртача минтақанинг ўрмон зонаси ва тундра зонасидир. Ботқоқликлар билан қопланган ерларнинг майдони ҳалигача маълум эмасдир.
Айрим маълумотларга қараганда, унинг майдони тахминан 3,5 млн км2.
Фақат иттифоқимизнинг Европа қисмида ботқоқлик 300000 км2 га яқин ерни эгаллайди.
Ботқоқликлар жуда нотекис тарқалган. Масалан, Новгород областида 20 фоизни, Полесьеда 28 фоизни, Финляндияда 30 фоизни, Ғарбий Сибирь ва Васюганьеда 50 фоизни Ер ботқоқликка тўғри келади.
Ёғин-сочиннинг кўплиги, буғланишнинг камлиги ва сув ўтказмайдиган қатламларнинг Ер бетига яқин бўлиши ботқоқликнинг ҳосил бўлишидаги асосий омиллардандир.
Ботқоқликлар ўртасида асосий ўринни сфагн ботқоқликлари эгаллайди. Сфагн ботқоқликлари баланд ерлардаги ботқоқликлар типига кириб, турли хил рельеф шаклларида пайдо бўлади. Сфагн ботқоқликларининг энг кўп тарқалган жойи Ирландия оролидир. Бу ерда ботқоқликлар асосан ён бағирларда учрайди. Узоқ ёққан ёғинлардан кейин торф қатламлари ёй бағир бўйлаб пастга ювилиб туша бошлайди.
Айрим ҳолларда бу оқим уйларни, дарахтларни оқизиб, да-лаларни ювиб кетган.
Сфагн ботқоқликларининг жанубий чегараси Минск - Москва – Перм - Свердловск бўйлаб ўтади. Жанубда эса Днепр, Дон, Волга, Кубан дарёларининг қуйилиш жойида учраб, улар қамишзор билан қопланиб ётади.
Кўл ва ботқоқлик ётқизиқлари. Кўл ётқизиқлари хилма-хил бўлади. Бу ётқизиқлар кўлнинг чуқурлигига, жойлашган ўрнига, атрофидаги жинсларга ва иқлим шароитига боғлиқдир. Чўл ва даштдаги кўл ётқизиқлари нам иқлимли улкалардаги ётқизиқ-лардан фарқ қилади. Мўътадил иқлими ўлкалардаги катта кўл-ларнинг ётқизиқлари ички денгизлардаги ётқизиққа ўхшайди. Кўлнинг шағал, қум кўпчиликни ташкил этган қирғоқ қисмида тўлқинлар ряби ва чиғаноқ тўпламларининг излари сақланиб қолади.
Ҳавзанинг марказига борган сари, айрим вақтларда қирғоқнинг худди ўзидан, ил ва гил чўкиндилари тўплана боради, айрим вақтларда улар органоген ёки кимёвий ётқизиқлар билан алмашинадилар.
Чўкиндиларнинг асосий қисмини кўлнинг атрофидаги районда ҳукмрон бўлган жинслар ташкил этади: мореналар кўп тар-қалган районларда - қумоқлар, зандра қумлари ва бошқалар ҳукмрондир. Кўлларда маҳаллий шароитга қараб, химик ва ор-ганоген чўкиндилар тўплана боради. Масалан, магматик жинслар кўп учрайдиган ерлардаги кўлларда (органик ёки кимёвий йўл билан) темир рудаси ётқизилади (Урал, Карелия, Финляндия ва бошқалар).
Нам иқлимли ерларда кислород кўл тагигача бориб ета олмайди, шунинг учун унинг тагида кўп миқдорда планктон ва кўл таги фаунаси чиримасдан тўпланади. Бу анаэроб (кислородсиз) шароитда чўкиндилар тўпланиб, бир неча метр қалинликка эга бўлган ярим суюқ ҳолдаги ёнувчи чириндиларни ҳосил қилади ва ниҳоят, кўмирга айланадилар. Иттифоқимизнинг Европа қисмидаги кўлларда, масалан, Селигер кўлида гастропод, пелеципод ва чиғаноқлар тўпланиб, оҳакли сув ўсимликлари билан бирга ғовакли оҳак чўкиндиларини - “кўл бўрини” ёки мергелини ҳосил қилади.
1-чақиқитош, қум; 2-гилли оҳакли чўкинди; 3-Фауна ва флора
ётқизиқлари; 4- юқа органик ётқизиқлар; 5-қирғоқ.
Расм 68. Кўлда ётқизиқларнинг тақсимланиши.
Жуда қадим замонда ўлиб кетган диатом планктонларининг чиғаноқлари кўл тагида катта майдонларни эгаллаб, қимматбаҳо диатомит ҳосил бўлишига сабаб бўлган (Севан кўли, Байкал ва бошқалар). Кўл ётқизиқларининг юпка қатламлардан иборат эканлиги сув сатҳининг тез-тез ўзгариб туришини акс эттиради, бу қатламланишлар кўл чўкиндиларига хос хусусиятдир. Чучук сувда яшовчи пелеципод, гастропод ва остракодларнинг кўлларда ҳукмронлик қилиши кўл ётқизиқларини денгиз ётқизикларидан ажратиб туради. Бунга атрофлари қум-гил ва карбонатли майда қатламлардан, марказий қисми диатом илларидан ташкил топган Севан кўли мисол бўлиши мумкин.
Нам иқлимли кўллардаги сувда эриб келган моддалар ва органик маҳсулотлар (сапропел, торф, темир рудаси ва бошқалар) қуруқ областдаги кўл чўкиндиларидан кескин ажралиб туради. Бунда дарёлар кўлларга қуруқликдан ётқизқлар олиб келиб ташлай олмайдилар, кўлларда тузлар, гипслар ва, шунингдек, кимёвий чўкиндиларгина тўпланади. Бундай кўлларга Балхаш кўли ва Американинг чўл областидаги кўллар (Катта шўр кўл) мисол бўла олади.
Юқорида тасвирланган кўл типлари орасида денгиз буйи кўллари алоҳида ажралиб туради. Улар денгиз бўйидаги пасттекис-ликларда лагуна ва чуқур қирғоқларнинг қум кокиллари билан тўсилиб қолиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай кўлларнинг характерли хусусиятларидан бири шуки, уларда денгиз фауна ва флораси учрайди. Қирғоқ бўйи кўллари ётқизиқлари континентал ётқизиқлардан ажралиб туради.
Континентал жинслар орасида қадимги кўлларнинг ётқизиқ-лари ҳам катта аҳамиятга эгадир. Бунга Россиянинг Европа қис-мидаги перм даври қатламларини, Липецк темир конини, Ўрта Осиёнинг баъзи бир юра (Кухитанг тоғида) ва палеоген-неоген давр ётқизиқларини киргизиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |