“МЕНИНГ ВАҚТИМ ЙЎҚ”
Биз ўз қарорларимизга ўзимиз жавоб бера-
миз ва ҳаракатларимизнинг ҳар қандай ҳоси-
ласини қабул қилишимиз керак, деб ҳисоблай-
ман.
Элизабет Кублер - Росс
)
Биринчи бўлиб Пэт гап бошлади:
- Мана ўша ҳаётнинг очилмаган ҳақиқати! Кимга қа-
нақа билмадим-ку, эрга моддий томондан тобе бўлиб яшаш
қандайлигини мен жуда яхши биламан. Мен усиз ҳеч қандай
молиявий қарорларни амалга ошира олмайман, чунки фақат
угина пул топяпти. Тўғри, ўзимнинг баъзи эҳтиёжларимга
йиғиб қўйган пулим бор. Энг ёмони - менинг бир яхши ду-
гонам бор, у айнан шу статистика ичида бўлса, ажабмас. У
ҳозирда йигирма икки йиллик никоҳини бузиб, ажрашяпти.
Ажралишдан сўнг унда алиментдан бошқа ҳеч нарса қол-
майди. Охирги ўн саккиз йил ичида у ишламаган. Ҳозир
унинг ёши элликка яқинлашиб қолган, бирини бирига улаш-
58
ни ўйлашдан ташқари, ишга кириш учун ўзи ҳақида қандай
маълумот (резюме) тўлдиришга боши қотган. У жуда ачи-
нарли вазиятда қолган.
Жениснинг нимадандир хавотирдалиги билиниб қолди.
- Сендан бир нарсани сўрамоқчиман, - гап бошлади Же-
нис. - Мен ўз компниямни яхши кўраман, мен уни, истасам,
қаригунимча яна ишлатаман ёки яхшигина пулга сотиб юбо-
ришим ҳам мумкин. Менимча, режам ишончли ва ёмон эмас.
Нега энди мен сармоялаш билан шуғулланишим керак?
- Сенинг режанг ажойиб, - қўшилдим мен. - Лекин мен
танлов ҳақида гапиряпман. Агар режанг амалга ошса, мен
жуда хурсанд бўламан ва сени билганим учун ҳам ниятин-
гга етишингга ишонаман ҳам. Биз «ШсЬ Ваб»ни молиявий
мустакда бўлганимизда ташкил қилганмиз ва бу унинг ривожла-
нишига ўзининг ижобий таъсирини ўтказган. Биз пулга муҳтож
бўлмаганимиз учун компанияни қандай ривожлантиришга ҳамма
эътиборимизни қаратганмиз. Шунинг учун ҳам компания тез ри-
вожланиб кетди. Молиявий мустақиллик боғланган кўлларимиз-
ни ечди ва бизнесни янада ривожлантиришимизда тўғри қарор-
лар кабул қилишимизда ёрдам берди. Мана яна ўз ишини беғараз
яхши кўрадиган аёл ҳақида бир мисол: менинг яқин дугонам
Кэрол тиш доктори бўлиб ишлайди ва ўзининг шахсий ишхона-
сига эга. Яқинда унинг кўкрагида сарагон (рак) борлиги аниқпан-
ди. Худога шукр, врачлар унинг олдини олишди. Ҳаммаси ортда
қожандан сўнг у менга қўнғироқ қилди: “Биласанми, бу ҳодиса
менга огохдантирувчи товуш бўлди ва мени сергаклантирди. Та-
саввур қил: мен муваффақиятли тиш докториман, яхши пул то-
паман, ишимни севаман, қарагинки, кутилмаганда менда хавфли
касаллик, яъни саратон. Менинг биринчи калламга келган нарса
шу бўлдики, ишлолмай қолсам, нима қиламан? Даромад келади-
ган ўзак ёпипади, йиғган пулларим эса бир йижа етиб-етмайди.
Мен қўркиб кетдим. Мен нафақат бешавқат касалликка, молия-
вий инқирозга ҳам бирданига дуч келдим”. Кэрол бу огахданти-
рувчи салбий товушдан хулоса чиқариб, ҳар ой ишламаса ҳам,
ойлик-даромад келтирадиган, ижарага бериш хуқуқили кўчмас
59
мушжа эгалик килиб, ўз бизнеси билан ҳам шуғулланиб юрибди.
Хулоса шуки, ҳаммаси танловга боғлиқ.
Женис мени маъқуллаб бош кимирлатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |