Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

АЁЛ НЕГА САРМОЯЛАШ БИЛАН 
ШУҒУЛЛАНИШИ ЕРАК
Яқинда ёшгина журналист қиз таклиф билан мурожа- 
ат қилиб қолди: “Биз аёлларга ўз пулларига ўзлари қайғу- 
ришлари кераклигини исботлаб беришимиз лозим. Улар 
ҳеч кимнинг қўлига қараб қолмасликлари керак!” У билан 
гаплашиб, унинг куйинишларини тушундим. Кейин билиб 
қолдим, унинг эллик уч ёшли онаси ажрашиб, ҳеч вақосиз
51


қолиб, қизнинг уйига келиб яшаётган экан. Ушбу аянчли 
воқеа бу журналист қизни ўйлантириб қўйибди. Келажакка 
боқиб шуни тушунибдики, агар у ишини йўқотса, қора кун- 
ларга олиб қўйган етти минг долларга яшашлари керак. Шу 
ҳолат қатъий ҳаракатларга бошлабди.
Олдин ҳам айтганимдек, сармоялаш бўйича саволларга 
жавоб: у акциялар олди-сотдиси бўладими, ижарага берила- 
диган кўчмас мулкни бошқаришми, бизнесни маблағ билан 
таъминлаш имкониятларини тафтиш қилишми - аёлларга 
ҳам, эркакларга ҳам бир хил. Бироқ “Нега сармоядор бўлиш 
керак?” деган саволга жавоб турлича.
Балки биз оналаримизга қараганда умуман бошқача яша- 
ётгандирмиз, аммо қанчалик даражада эканини тасаввур ҳам 
қила олмайсиз. Аёлларнинг сармоялаш номли ўйинда ишти- 
рок этиши кераклигини тушунтира оладиган олтита сабаб
бор.
СТАТИСТИКА
Аёлларнинг молиявий аҳволлари ҳақидаги статистика 
ачинарли аҳволдаги кўринишга эга. Қуйидаги АҚШга теги- 
шли статистика бошқа айрим мамлакатларга ҳам тегишли,
дея оламан. АҚШда:
- 47 фоиз элликдан ошган аёллар ёлғизлар (аксарияти
ўзини ўзи таъминлашга мажбур);
- аёлларга нафақа ажратмалар эркакларга қараганда кам, 
қолаверса, бу иқтисодиётнинг тез ўсиш жараёнида улар ўр- 
тача 14,7 га йиллик ишлашади, бу пайтда эса эркакларники 
1,6 (аёллар одатга кўра уй-рўзғор ишларини ва болаларни ўз 
зиммаларига олишади). Маошлари озлигини ҳисобга олсак, 
нафақалари ҳам эркакларникидан оз;
- 50 фоиз никохдар ажралиш билан якун топади. (Хўш, 
кўп ҳолларда болалар ким билан қолади? Албатта, оналари 
билан. Окибатда у ёлғиз ўзини ҳам, болаларни ҳам таъмин- 
лаши керак.) Эр-хотинлар можароларининг асосий сабаби 
нима? Албатта, пул;
52


- ажримнинг биринчи йили аёлнинг юксалиши 73 фоизга 
тушиб кетади;
- маълумотларга қараганда, аёллар эркаклардан кўра ет- 
ти-ўн йил кўпроқ яшашар экан, бу дегани яна шунча вақтга 
аёллар ўзларини таъминлашлари керак;
- аёллар тўплаган пулларининг миқцори озлиги ва нафақа 
фондларининг етишмовчилиги сабабли ишчилар сафида ет- 
миш тўрт ёшгача ушланиб қолишлари мумкин;
- ночор қарияларнинг 3/4 қисмини аёллар ташкил қилади; 
80 фоиз аёллар эрлари тирикликларида камбағал бўлишмаган;
- тахминан ўнта аёлдан еттитасини камбағаллик кутиб 
турибди.
Бу рақамлар нима ҳақида гапиряпти? Шу ҳақдаким, 
борган сайин кексаликка яқинлашиб бораётган кўпдан-кўп 
аёллар молиявий қийинчиликларга тайёр эмаслар. Биз бир 
умр оиламизни ўйлаб югуриб-еламиз, аммо ўзимизни кекса- 
ликдаги бадавлатлик билан таъминлай олмаймиз. Биз доим 
бир нимага кўз тикамиз, бирор кишидан мурувват кутамиз, 
эримиздан, қариндошлардан, иш берувчи ва ҳукуматдан 
умидвор бўламиз ёки бир кун келиб ҳаммаси яхши бўлиб 
кетади, деб ўзимизни овутамиз. Тўгри, биз ўсиб-улғайган 
эртакларда айнан шундай бўлган-да.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish