САВОЛ ҚАНДАЙ ЭДИ
- Шошмай тур, - деб тўхтатди мени Женис. - Сен ай-
тдингки, мен сенга қандайдир зарурий савол берганимни.
Қандай савол эди?
Мен Пэт ва Леслига қарадим ва дедим:
- Сизлар ҳам билишни истайсизми? Бу ҳакда Денис би-
лан кейин алоҳида гаплашишим ҳам мумкин.
- Иўқ, давом эт, - деди Лесли. - Мен чиндан ҳам эшит-
тим келяпти. Бу мавзу менга жуда қизиқарли, тўғрисини айт-
сам, мен анчадан буён шунга ўхшаш нарсани ўйлаб юргандим.
- Менга ҳам қизиқ, сен айтганларнинг баъзилари менга
ҳам тегишли бўлиши мумкин. Давом эт, - деб қўшилди унга
Пэт ҳам.
- Яхши, - деб давом этдим мен. - Женис чиндан ҳам за-
рур саволни берди. Аммо уни эслатишдан олдин сизга бир
нарса айтмоқчиман. Айтайлик, мен сизларга ҳафтада уч кун-
га спорт залда машғулот ўтказишни таклиф қилсам-чи. Бун-
га нима деб жавоб берасиз?
- Мен жуда бандман. Компаниямни бунчалар кўп ўз ҳо-
лига ташлаб қўя олмайман, - деди Женис биринчи бўлиб.
- Мен ҳам уч кунга ишимдан кета олмайман, бу жуда
кўп муҳлат, - қўшилди Лесли ҳам.
- Мен рози бўлган бўлардим, агар вақтим бўлганда қо-
матимни эпақага келтиришим зарур, аммо вақт масаласи...
- деди Пэт иккиланиб.
- Вақт! Ҳамма гап вақтда, мен ҳақманми? - сўрадим
мен.
Улар тасдиқнамо бош қимирлатишди.
- Биз жуда бандмиз. Бизда вақт йўқ. Бизга фойдаси
бўларди, аммо вақтимиз йўқ.
61
- Нима демоқчисан? - сўради Лесли.
- Биз бирор нарсани қилишни хоҳламасак, кўпинча са-
баб билан ниқобланган баҳоналарни ўйлаб топамиз. Бу саба-
блар балки ҳурматга лойикдир ҳам, аммо унинг ортига иста-
маслик яширинган бўлади. Ва қайси баҳонани биз кўпинча
ишлатамиз?
- Менинг вақтим йўқ! - қичқирди Лесли.
- Тўғри! Баъзи ҳолларда ҳақиқатдан ҳам вақт бўлмайди.;
Ҳаммамиз жуда бандмиз, бир кунда 24 соат борлигига, ун-
дан кўпроқ бўлмаганига афсусланиб ҳам кўямиз. Айникса,
бу аёлларга тегишли. Ишдаги кўтарилиш, болалар, эримиз,
қандайдир майда-чуйда ишлар билан шуғулланишимиз ке-
рак. Агар бирор кимса бу ишлар рўйхатига яна бир ишни
қўшиш кераклигини айтса, рад этамиз. Қилиб юрган ишла-
римиз керакли ва етарли, деган маънода “Вақтимиз йўқ”,
деймиз. Ҳар бир одам вақтим йўқ, дейишга ҳақли. Аммо
шу билан бирга ўзидан “Нима зарурроқ?” деб сўраши ҳам
даркор. Биз шунчалар ишга кўмилиб кетганмизки, қўшимча
юклама ҳақида ўйлаб кўришни истамаганимиздан бу сўз оғ-
зимиздан ўзи “тўкилиб тушиши” ҳам мумкин.
- Чиндан ҳам иш билан банд бўлсак-чи, бизда ҳақиқатда
бўш дақиқа бўлмаса-чи? - сўради Женис.
- Яхши савол, - дедим мен.
- Кўринишидан менинг саволларим сенинг жавобла-
рингдан осонга ўхшайди, - деди жилмайиб Женис.
- Бироқ эслатишда менда ҳаммаси жойида, - дедим мен.
- Аёлларни сармоялаш билан шуғулланишга даъват қилар
эканман, “Менинг вақтим йўқ”, деган сўзни кўп эшитаман.
Ахир, ўша вақтни сиз оила, иш, спорт, дўстлар ва кундалик
ишлар билан тўлдириб ташлаган бўлсангиз, қандай топиш
мумкин? Афсуски, кунни чўзиб бўлмайди. Аёллар билан
суҳбатлашиб шуни аниқладимки, “вақтни топиш” учун Же-
нис берган саволга жавоб бериш керак.
- Ва бу савол... - чидамай кетди Женис.
- Сен сўрагандингки: “Нимага мен сармоялаш билан
шуғулланишим керак?”
62
Дугоналарим тушуниб-тушунмай, менга кўзларини лўқ
қилиб қараб қолишди.
- Нима учун бу энг асосий савол? - сўради куйиниб
Лесли.
Do'stlaringiz bilan baham: |