Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

2.Девони мустауфи (молиявий ишлар девони). Бу девон давлатнинг 
барча молиявий ишларини бажарган ва назорат қилган. Девон хазинадор 
томонидан бошқарилиб, унинг ихтиёрида ҳисобчилар, мунший ва котиблар, 
дафтардорлар бўлган.
3.Девони амид ал-мулк, ёки ал-расаил (расмий ҳужжатлар девони). 
Бу девон давлат аҳамиятига молик бўлган барча ҳужжатларни тузиш ва 
ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Шунингдек, бу девон чет давлатлар билан 
бўлган дипломатик муносабатларни ҳам назорат қилган. 
4.Девони соҳиб-аш-шурот (ҳарбий ишлар девони). Бу девон 
давлатнинг бутун ҳарбий ишларини назорат қилган, жумладан, амирнинг 
шахсий қўшинини (гвардиясини) бошқарган. Ушбу девонбошининг махсус 
ёрдамчиси – ариз бўлган. У маҳкама ва унинг бошлиғи амир қўшини 
хазинаси билан шуғулланган. Қўшинга бир йилда тўрт марта маош тўланган. 
Бу девон ҳарбий интизомни таъминлаб турган. 
 5.Девони соҳиб ал-борид (хат-хабарлар назоратчиси девони). Ушбу 
девон марказда қабул қилинган муҳим қарорлар, ҳужжатлар, хабарномаларни 
вилоят ва шаҳарларга етказиш билан шуғулланган. Бу девоннинг 
вилоятлардаги бошлиғи фақат марказга бўйсунган. Бу девон ходимлари 
вилоят ва шаҳарларда бўлиб турадиган, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий 
аҳамиятга эга бўлган воқеаларни марказга етказиб турган. Шунингдек бу 
девон давлат элчилари, вилоят ва шаҳарлар ҳокимлари устидан махфий 
назорат ўрнатган. 
6.Девони мухтасиб (бозорлар ва кўчалар, шариат қонун қоидаларига 
риоя қилишни назорат қилувчи девон). Бу девон хизматчилари қиладиган 
асосий иш шаҳар ва қишлоқларда, кўча ва бозорларда тартиб-интизомни, 
тош-тарозини назорат қилиш эди. Аҳоли томонидан шариат қонун-
қоидаларига риоя қилишнинг назорати ҳам шу девон зиммасида бўлган. 
Ушбу девонбоши ўз мирғазаб (ходим) лари билан барча шаҳарларда фаолият 
кўрсатган. 
7.Девони мамлакаи хос (давлат иш боқарувчиси девони). Бу девон 
сарой таъминоти билан боғлиқ сарф-харажатларни назорат қилган. Муҳим 
давлат ишлари ва айниқса, хазина кирим-чиқимини назорат қилиш ҳам шу 
девон зиммасида бўлган. 
8.Девони вақф (вақф ерлари девони). Мачитлар, мадрасалар, умуман 
диний муассасалар ихтиёрида бўлган ер-сув, мол-мулк кабиларни бошқарган.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish