Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Тоҳирийлар  (821 – 873 йй.)



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Тоҳирийлар 
(821 – 873 йй.)  
Тоҳир I ибн ал Ҳусайн 
(821 – 822 йй.) 
Талҳа ибн Тоҳир 
(822 – 828/830 йй.) 
Абдуллоҳ ибн Тоҳир 
(828/830 – 844 йй.) 
Тоҳир II ибн Абдуллоҳ 
(844 – 862 йй.) 
Муҳаммад ибн Тоҳир 
(862 – 873) 
Тоҳирийлар мустаҳкам ҳокимият яратиш ва қишлоқ хўжалигини 
тартибга солиш борасида жиддий чора-тадбирларни амалга оширдилар. Улар 
янги каналлар бунёд этиб сувдан фойдаланишни яхшилаш чораларини 
кўрдилар. Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг (830-844) буйруғи билан ўлкадаги йирик 
қонуншунослар суғориш учун фойдаланиладиган сув тақсимоти қонунлари 
тўплами – “Китоб ал-куний”ни туздилар. Ушбу қонунлар юзлаб йиллар 
мобайнида Мовароуннаҳрда сувдан фойдаланишдаги баҳс-мунозараларни 
ҳал этишда асос бўлиб хизмат қилган. 
Тоҳирийлар шундай ижтимоий-иқтисодий сиёсат юритганларки, бу 
сиёсат асосан аҳолининг ҳукмрон табақаларини қўллаб-қувватлашга 
қаратилган эди. Мисол учун, бизга қадар сақланган Тоҳир ибн Ҳусайннинг 
ўғли Абдуллоҳга ёзган васият хатида шундай дейилади: «Шуни билгинки, 
бойлик кўпайиб хазина тўлиб тошганда ҳам у даромад келтирмайди. У 
фуқаро зарурати, улар ҳақ-ҳуқуқларини адо этишга, уларни ташвиш ва 
қарзлардан озод этиш учун сарфланган тақдирдагина кўпаяди, ортиб боради; 
бу билан халқ оммасининг эътибори қозонилади; шу билан халқ фаровонлиги 
таъминланса, бу ҳокимларга зеб беради, давроннинг эмин-эркинлиги шу 
бўлади, шуҳрат ва қудрат бағишлайди; шу билан бирга агар шундай иш 
юритсанг, ер солиғини катта миқдорда ундириш имониятига эга бўласан ва 
бойлигинг ошади. Бу билан сен халқ оммасига саховат қўлини очсанг, 
бойлигинг ортади, куч-қудрат эгаси бўласан, қўшин сақлайсан ва ҳаммани 
ўзингга мафтун этасан». Тоҳир ўз ўғлини мана шундай сиёсат юргизишга 
чақиради ҳамда Абдуллоҳ ибн Тоҳир кўп ҳолда отасининг маслаҳатларига 
амал қилган.
Ўз даврида Абдуллоҳ йирик ер эгалари ва давлат амалдорлари 
томонидан айрим ерлардаги деҳқонларга нисбатан бўлаётган ноҳақликларни 
чеклашга ҳаракат қилди. У деҳқонларнинг аҳволини бирмунча тартибга 
солувчи махсус фармон эълон қилди. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, бу 
фармонда жумладан шундай дейилади: «Оллоҳ бизни уларнинг қўли билан 
боқади, бизни уларни оғзи билан олқишлайди ва уларга озор беришни 


211 
таъқиқлайди». Албатта, бу билан Абдуллоҳ бутунлай зироаткор-
деҳқонларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳукмдор бўлган, деб 
бўлмайди. У «деҳқонларга озор бермасликни» талаб қилишига сабаб, бусиз 
давлат хазинасига етарли солиқлар келиб тушмас эди. 
Аҳволни яхшилаш учун айрим ҳаракатлар қилинган бўлишига қарамай, 
Тоҳирийлар даврида аҳоли кўпгина қатламларининг айниқса, зироаткор-
деҳқонларнинг аҳволи оғир бўлиб қолаверди. Мисол учун, 844 йилда 
Абдуллоҳ ибн Тоҳир зироаткор-деҳқонлардан олинган хирождан катта 
миқдордаги маблағ тўплаган эди. Солиқларнинг кўплиги деҳқонларнинг 
қўзғолон кўтаришига олиб келган.
Манбаларда Тоҳирийларнинг исломлаштириш сиёсатида қатъият билан 
турганликлари қайд этилади. Улар ҳуқуқий муносабатларни ислом 
пешволарига таянган ҳолда ривожлантирганлар. Шунинг учун ҳам 
Тоҳирийлар ислом динини халқ орасида кенг ёйиш сиёсатини давом эттириб, 
ислом руҳонийларини асосий таянч деб билганлар. Талҳа ибн Тохир даврида 
зардўштийлик дини сақланиб қолган Уструшонада ҳам ислом дини қабул 
қилдирилган. 
Мустаҳкам тартиб сақланишини хоҳлаган Абдуллоҳ ибн Тоҳир ўзига 
қарши ҳар қандай ҳаракат ёки қўзғолоннинг олдини олишнинг энг муҳим 
усули – солиқ йиғувчиларнинг суистеъмолликларига йўл қўймасликда деб 
ҳисоблар эди. У турли солиқларнинг миқдорини камайтирмаган бўлса-да, 
солиқлар йиғишда турли жиноий ишга қўл урганларни жазолар эди. Амал ва 
мансаб эгаларининг ўзбошимчалигини олдини олиш ва давлат хазинасига 
зиён етказмаслик мақсадида Абдуллоҳ ўз қўл остидаги ўзига содиқ кишилар 
орасидан айғоқчилар танлаб, уларнинг хизматидан фойдаланар эди. Бундай 
махфий шахслар жойларда ҳукмдорларнинг юриш-туриши, ҳар бир 
мансабдорнинг Абдуллоҳ олдидаги мажбуриятларини қай даражада 
бажаришлари хусусида ноибга хабар етказиб туришган. Унинг даврида 
пойтахт Марвдан Нишопурга кўчирилди. 
Тоҳирийлар давлати кўп сонли билимдон амалдорларга муҳтож эди. 
Шу боис Абдуллоҳ ибн Тоҳир аҳолининг барча қатламлари маълумот 
олишини таъминлашга ҳаракат қилди. Манбаларнинг маълумот беришича, 
Абдуллоҳ отаси Тоҳир сингари шоир ҳам бўлган. Абдуллоҳнинг Марв, Амул 
ва Хоразмни бошқариб турган жияни Мансур ўзининг фалсафий асарлари 
билан машҳур бўлган. Таъкидлаш жоизки, Абдуллоҳнинг ўғли Тоҳир II (844-
862) ҳам отасидан ўрнак олишга ҳаракат қилган. 
Умуман, Абдуллоҳ ва Тоҳир II ҳукмронликлари даври маҳаллий 
маданиятнинг қайта тикланиш даври бўлди. Аммо, бу мураккаб ва қийин 
жараён эди. Гап шундаки, Тоҳирийлар сулоласи вакилларининг ўзлари, 
хусусан, Абдуллоҳ ибн Тоҳир ўзининг араб маданиятига ҳайриҳохлигини 
таъкидлар эди. Шунга қарамасдан бизга қадар етиб келган айрим ёзма 
манбалар ва моддий ашёлар маҳаллий маданият ривожидан далолат беради. 
IX-X асрнинг бошларига келиб илгариги даврларда бўлгани каби, Ўрта 
Осиё 
деҳқончилик 
воҳаларидаги 
давлат 
ҳокимиятининг 
асосий 
вазифаларидан бири-кўчманчилар ҳужумларидан ҳимояланиш эди. Айнан 


212 
мана шу мақсадларда бу даврда қуролли кўнгиллиларнинг махсус гуруҳлари, 
дин 
учун 
курашувчилар-ғозийлар 
гуруҳлари 
тузилади. 
Ғозийлар 
гуруҳларининг асосий қисмини касодга учраган деҳқонлар ва ҳунармандлар
ташкил этар эди. 
Маҳаллий ҳукмдорлар деҳқончилик воҳалари чегараларини дашт 
чегараларидан ҳимоя қилиш учун ғозийлар гуруҳларидан фойдалана 
бошлайдилар. Араб муаллифларининг маълумот беришларича, ғозийлар 
«маҳаллий ҳукмдорлар учун бир вақтнинг ўзида ҳам таянч, ҳан нотинчлик 
сабаби» га айлана бошлайдилар. Чунки, бир томондан улар кўчманчиларнинг 
ҳужумларига қарши туриб, деҳқончилик воҳаларини уларнинг ҳужумларидан 
сақлаб турса, иккинчи томондан, кўп ҳолларда маҳаллий зодагонларга қарши 
ҳалқ ҳаракатларининг фаол иштирокчилари эдилар. 
IX асрнинг 70-йилларида ғозийларнинг қуролланган гуруҳлари Ўрта 
Осиё ва Эрон чегараларидаги халқ ҳаракатининг асосини ташкил этарди.Бу 
халқ ҳаракатларидан ҳунарманд мисгар (саффор) ака-ука Ёқуб ва Амр ибн 
Лайслар (Саффорийлар) ўз ниятларини амалга ошириш учун фойдаландилар. 
Аввал бошда Саффорийлар кичик бир қароқчилар гуруҳини тузадилар ва 
кейинроқ, 
Сейистондаги 
ғозийлар 
гуруҳларига 
қўшиладилар. 
Лашкарбошилик қобилиятига эга бўлган Ёқуб ибн Лайс тез орада ғозийлар 
гуруҳларининг бошлиғига айланади. Ёқуб бошчилигидаги ғозийлар гуруҳи 
Сейистондаги сиёсий ҳаётга фаол аралаша бошлайди ва халқ ҳаракатларидан 
фойдаланиб 861 йилда Сейистоннинг маркази Заранж шаҳрини эгаллайди.
Шу тариқа Ёқуб Сейистоннинг ҳокими бўлиб олади ҳамда 10 йил 
давомида Тохирийларнинг сўнгги ҳукмдори Муҳаммад ибн Тоҳир (862-873) 
эгаллаб турган халифаликнинг шарқий вилоятларини улардан тортиб олади. 
873 йилда Ёқуб Тоҳирийлар қўшинларини тор-мор этиб, Хуросоннинг 
пойтахти Нишопур шаҳрини эгаллайди. Шу билан Мовароуннаҳр ва 
Хуросондаги Тоҳирийлар ҳукмронлигига барҳам берилади. 
Бағдоддаги халифалик ҳокимияти Ёқубнинг муваффақиятларидан 
анчагина хавотирга тушиб, унга қарши бир қатор чоралар кўрган бўлсада, бу 
ҳаракатлар натижасиз тугади. 874 йилда халифа бўлиб ўтган воқеаларни тан 
олиб, Ёқубни Хуросон ва Мовароуннаҳрга ноиб этиб тайинлашга мажбур 
бўлади. 
876 йилда Ёқуб ибн Лайс халифа ҳокимиятини эгаллаш мақсадида 
Бағдодга қўшин тортади. Бағдоддан 100 км узоқликдаги Дар ал-Акул деган 
жойда Ёқуб ва халифа қўшинлари тўқнашиб, Ёқуб мағлубиятга учрайди. 
Ушбу муваффақиятсиз юришдан сўнг уч йил ўтгач Ёқуб ибн Лайс вафот 
этади ва унинг ўрнини укаси Амр ибн Лайс (879-900) эгаллайди. Амр ибн 
Лайс халифага ўз вассаллигини билдирганидан сўнг, Мовароуннаҳр ва 
Хуросонни бошқариш ҳуқуқини берувчи ёрлиқ олади. Аммо, Тоҳирийларда 
бўлгани каби Саффорийлар ҳам амалда халифаликдан мустақил сиёсат олиб 
борганлар.
Саффорийлар асосан майда ва ўрта ҳол ер эгаларига суянган ҳолда 
давлатни идора қилдилар. Улар халқдан олинадиган солиқ миқдорини 
ўзгартирмадилар. Шунинг учун ҳам кенг халқ оммаси уларни қўллаб 


213 
қувватламади. Саффорийлар диний-маънавий ҳаётда аксарият айирмачилик 
йўлини олиб бордилар. IX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Сомонийлар 
сулоласи тарих саҳнасида пайдо бўлди. 900 йилда Амр ибн Лайс қўшинлари 
Сомонийлардан мағлубиятга учради ҳамда шу тариқа Саффорийлар 
ҳукмронлигига чек қўйилди. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish