Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Хусусий шахсларга тегишли мулк



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Хусусий шахсларга тегишли мулк: ҳукмдор табақа хонадони, 
деҳқон-зодагонларга, саййидлар, сипоҳсолор, бадавлат савдогарларга 
тегишли мулклар ҳисобланган. Шартли ер эгалиги ҳам бўлган.
Вақф мулклари: диний муассасалар ва мадрасаларга тегишли мулк. Бу 
мулкни муассаса мутаваллиси бошқарган.
Жамоа мулки: яйлов, тоғ ёнбағирларидаги лалми ерлар. 
Хирож ҳажми шариат ва давлат қонунлари асосида белгиланган. 
Сомонийларнинг биргина Бухоро ва Кармана вилоятлари хирожидан тушган 
даромади 116866 дирхамни ташкил қилган.
Сомонийлар даврида ерлар қайтадан тақсим қилинди. Ер эгаларининг 
янги гуруҳи ташкил топди. Уларнинг кўпи сипоҳийлардан чиққан эди. 
Масалан, Алп Тагиннинг Хуросонда ва Мовароуннаҳрда 500 та қишлоғи 
бўлиб, бирор шаҳар йўқ эдики, унда унинг қасри ё боғи, ёхуд карвонсаройи 
бўлмаса. Унинг тасаруффида минглаб отлар ва чорва моллари бўлган.
Сомонийлар даврида қудратли марказлашган давлатнинг вужудга 
келиши натижасида Мовароуннаҳр ва Хуросонда маълум барқарорлик қарор 
топди. Бу ҳолат мамлакат иқтисодий ҳаётига катта таъсир кўрсатди. 
Деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо тез суръатлар билан ривожлана 
бошлади. Мовароуннаҳр ва Хуросон бу вақтда Шарқнинг иқтисодий 
жиҳатдан энг ривожланган ўлкаларидан ҳисобланган.
Хуросон ва айниқса, Мовароуннаҳр деҳқончилик ўлкалари қаторига 
кирган. Бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғоришга асосланган. 
Кўплаб сой ва дарёлардан чиқарилган катта-кичик каналлар мавжуд бўлган. 
Бухоро воҳасида Шопуркон, Шоҳруд, Кармана, Пойканд, Самарқанд 
воҳасида Барж (Дарғом), Бармсой, Бузмадисой, Иштихон каби каналлар 
шаҳар ва қишлоқларни сув билан таъминлаган. Бундан ташқари бундай 


220 
каналлар Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва Шошда ҳам бўлган. Манбаларга 
қараганда Шош аҳолиси халифа Мўътасимга (833-842) мурожаат қилиб 
воҳада сув етишмаслиги туфайли канал қурилишига ёрдам сўраган. Сунъий 
суғоришга асосланган деҳқончиликдан ташқари лалмикор деҳқончилик ҳам 
яхши йўлга қўйилган.
Далаларда буғдойнинг турли навлари, арпа, шоли ва бошқа бошоқли 
экинлар экилган. Қишлоқ хўжалигида пахта етиштиришга алоҳида аҳамият 
берилган. Пахта, айниқса, Зарафшон, Қашқадарё ва Марв воҳасида кўп 
экилган. Боғдорчилик ҳам яхши ривожланган. Боғларда олма, шафтоли, нок, 
беҳи, анор, анжир, ёнғоқ каби турли мевалар етиштирилган. Узум 
етиштириш яхши йўлга қўйилган. Айниқса, Самарқанд, Марв, Ҳиротда 
етиштирилган 
узумлар 
жуда 
қадрланган. 
Умуман 
Хуросон 
ва 
Мовароуннаҳрнинг мевалари ўзининг турли навлари ва юқори сифатлилиги 
билан бутун Шарқда донг таратган. Кўплаб қуруқ мевалар Европанинг турли 
шаҳарларига жўнатилган.
Умуман, Сомонийлар даврида Хуросон ва Мовароуннаҳр қишлоқ 
хўжалигининг турли тармоқлари хусусан, деҳқончилик яхши ривожланган. 
Сомонийлар даврида деҳқончилик билан бир қаторда ҳунармандчилик ҳам 
кенг суръатлар билан тарқалган. Шаҳар аҳолисининг кўп қисми 
ҳунармандчиликнинг турли соҳалари билан машҳур бўлишган. Манбаларда 
қайд қилинишича, Мовароуннаҳрда, айниқса тўқимачилик яхши тараққий 
қилган. Бу ерларда ипак ва жундан тайёрланган турли-туман газламалар 
ўзининг юқори сифатлилиги, бежирим ва нафис нақшлари билан ажралиб 
турган. Бухоронинг Зандана, Самарқанддаги Ведар ва Сурхондарёдаги 
Дарзанги тўқимачиларининг маҳсулотлари фақатгина Мовароуннаҳр ва 
Хуросондагина эмас, балки Ироқ, Эрон ва Ҳиндистонларда ҳам маълум 
бўлган. Хусусан, Наршаҳийнинг ёзишича, Занданада тайёрланган 
газламаларга Шарқ бозорида эҳтиёж жуда катта бўлган. Ибн Хавқал ва 
Муқаддасийнинг қайд этишича, Ведарда тайёрланган юқори сифатли 
газламалар аҳолининг юқори табақалари орасида жуда қадрланган. Бу 
газламалардан асосан амирлар, вазирлар, турли амалдорлар, қозилар ўзларига 
либослар тиктирганлар. Ведар газламаси ҳатто Хуросон парчаси ҳам деб 
аталган. Газламаларнинг турли навлари бундан ташқари Кешда, Насафда, 
Дабусияда ва кўпгина бошқа шаҳарларда ҳам тайёрланган.
Кулолчилик ҳам Сомонийлар даврида ўз тараққиётининг энг юқори 
босқичларига кўтарилган. Кулолчилик чархини янада мукаммалланиши 
натижасида идишларни безашда сирлардан фойдаланишни кашф этилиши бу 
борада катта ютуқ бўлди. Натижада идишларни турлари ҳам, шакллари ҳам 
кўпайди. Уларнинг сифати кескин даражада ошди. Идишлар турли рангдаги 
сирлар билан безатила бошланди. Манбаларда қайд қилинишича, айниқса, 
Самарқанд, Бинкет ва Марв кулоллари тайёрлаган идишлар ўзининг бежирим 
шакли, юқори сифати, ажойиб ва нафис нақшлари билан ажралиб турган. 
Эпиграфик нақш билан безатилган турли-туман идишлар айниқса, диққатга 
моликдир. Шу даврга оид шаҳарларда олиб борилган археологик 
изланишларга қараганда, кулоллар шаҳарларда маҳалла-маҳалла бўлиб 


221 
яшаганлар. Мана шундай маҳаллалар Самарқандда, Марвда, Аксикатда, 
Термизда очиб ўрганилган. 
Бу даврда шишасозлик ҳам кенг ривожланган. Ўрта Осиё шишасозлари 
турли шаклдаги катта-кичик шиша идишларни тайёрлаганлар. Идишлар 
асосан кўкимтир ва шаффоф рангдаги шишалардан тайёрланган. Уларнинг 
маълум қисми нақшлар билан безатилган. Шишасозларнинг устахоналари 
Нисо, Марв, Термиз, Пойканд каби шаҳарларда очиб ўрганилаган. Ўрта Осиё 
шишасозларининг маҳсулотига бошқа ўлкаларда эҳтиёж катта бўлган.
Ёзма манбалар ва олиб борилган археологик қазиш ишларга қараганда 
бу даврда кон саноати тараққиётида катта ўзгаришлар рўй берган. Бу даврда 
Бадахшонда кумуш, олтин, биллур, ложувард каби қимматбаҳо металл ва 
тошлар қазиб олиш давом этган. Уструшонанинг Минк туманида катта 
миқдорда темир рудаси, Буттамда олтин, кумуш, мис ва бошқа металлар, 
Тузкон кўлида туз, Фарғонадаги Нокад деган жойдан олтин, кумуш, Исфара 
яқинида тошкўмир қазиб олинган. Фарғонада нефт ҳам борлиги ёзма 
манбаларда қайд қилинган.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish