Ғазнавийлар
(977 – 1186)
Сабуқтегин
(977 – 997 йй.)
Исмоил
(997 – 998 йй.)
Маҳмуд Ғазнавий
(998 – 1030 йй.)
Муҳаммад
(1030 йй.)
Маъсуд I
(1030 – 1041 йй.)
Али ибн Маъсуд ибн Маҳмуд (1049 йй.)
Абдуррашид
(1050 – 1053 йй.)
Фарруҳзод ибн Маъсуд
(1053 – 1059 йй.)
Иброҳим ибн Маъсуд
(1059 – 1099 йй.)
Маъсуд III
(1099 – 1115 йй.)
Шерзод
(1115 – 1116 йй.)
Арслоншоҳ
(1116 – 1119 йй.)
Баҳромшоҳ
(1119 – 1153 йй.)
Хисровшоҳ
(1153 – 1160 йй.)
Хисравмалик
(1160 – 1186 йй.)
Мўғулларнинг Хулагу бошчилигидаги қўшини 1256 йили Эльбрус
тоғларидаги Оламут қалъасини эгаллаб, охирги исмоилий имоми Ҳуршоҳин
қатл этди. Мамлуклар султони Бейбарс 1273 йили эса Суриядаги
исмоилийларнинг сўнгги маскани бўлмиш ал-Қахф қалъасини эгаллаб, ушбу
оқимнинг Яқин Шарқдаги бедодлигига чек қўйди.
4. Салжуқийлар давлати (1040-1157 йй.)
Салжуқийлар тарихи хусусида бир қатор тарихий манбалар мавжуд.
Улар орасида ал-Мовардийнинг “Ал-аҳком ас-султония вал-валоёт ад-диния”
(“Султончилик аҳкомлари ва диний бошқарувлар”), Низомулмулкнинг
“Сиёсатнома” Садриддин Али Ҳусайнийнинг “Зубдат ат-таворих”, “Тарихи
Саложақа” Заҳириддин Нишопурийнинг “Салжуқийнома”, Абул Фазл
Байҳақийнинг “Тарихи Маъсудий” Ибн ал-Асирнинг “Ал-Комил фит-тарих”
асарларини алоҳида таъкидлаш жоиз.
238
ХХ аср тарихшунослигида салжуқийлар масаласи юзасидан
А.Лэмбтон, К. Каэн, Г.Хорст, С.Лэн-Пуль, К.Босворт, Б.Заходер ва бошқалар
тадқиқот ишларини амалга оширганлар. Салжуқийлар давлати хусусидаги
фундаментал асар туркман тарихчиси С.Агажановга тегишли бўлиб, юқорида
қўйилган масала юзасидан муаллиф томонидан эълон қилинган адабиётларда
тўлақонли равишда ўз аксини топган.
Салжуқийлар келиб чиқиши бўйича туркий ўғуз қавмига тегишли
бўлиб, Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерларда кўчманчи тарзда ҳаёт кечирар
эдилар. Ўғуз қабилалари бир неча уруғларга бўлинган эди. Ушбу уруғлардан
бири-қиниқ уруғи бўлиб, унинг сардори – Салжуқ ибн Дўкак исмли киши
бўлган. Тарихчилар, хусусан Ибн ал-Асир Салжуқни истеъдодли, ўз фикр-
мулоҳазасига эга раҳбар сифатида таърифлаган. Улар маълум сабабларга
кўра Х асрнинг ўрталарида Жанд вилоятига келиб ўрнашиб, сўнгра ислом
динини қабул қиладилар. Бу ерда бошқа кўчманчи туркий қавмлар билан
турли даражадаги курашлар бўлиб бўлиб ўтди.
Салжуқнинг Арслон, Микоил ва Мусо исмли ўғиллари бўлган.
Тарихий манбаларнинг хабарига кўра у Жандда 107 ёшда вафот этиб, ўша
ерга дафн этилган. Микоил ҳам ўзаро курашларнинг бирида ҳалок бўлиб,
унинг ўғиллари Ябғу, Тўғрулбек Муҳаммад, Чағрибек Довудлар Бухородан
12 фарсаҳ узоқликдаги ерларга келиб ўрнашдилар. Қорахонийларнинг
Амударёдан жанубга ўтишларига қарши ҳаракат бошлаган Маҳмуд Ғазнавий
салжуқийларнинг куч-қуввати, ҳарбий салоҳиятини гувоҳи бўлди. У
салжукийлардан Арслон ибн Салжуқни қўлга олди.
Шу воқеадан сўнг Маҳмуд Ғазнавий 1025 йили 4000 оиладан иборат
Салжуқийларга Амударёдан кечиб ўтиб, Сарахс, Фарова, Обивард
атрофларидаги ерларга келиб ўрнашишга рухсат берди. Салжуқийларнинг
бир қисми Исфаҳон ва Кирмонга кетишлари маълум зиддиятларни келтириб
чиқарди. 1029 йили Маҳмуд Ғазнавий уларга қарши кураш олиб борди.
Салжуқийлар аввал Маҳмуд Ғазнавий, сўнгра унинг ўғли Маъсуднинг солиқ
сиёсатига қарши чиқа бошладилар. Бу пайтда Хоразмда ҳам вазият
кескинлашди. Ғазнавийларга қарам бўлган Олтунтош вафотидан сўнг унинг
ўғли Ҳорун ибн Олтунтош Хоразм ҳокими этиб тайинланган эди. Ҳорун
қорахонийлар билан тил бириктирган ҳолда, 1030 йили Хуросонга юриш
қилди. Маъсуд Ҳорунни йўқ қилишга муваффақ бўлди ҳамда қорахонийлар
билан дипломатик келишувни амалга оширди. 1035 йилга келиб
салжуқийларларнинг Хуросонда навбатдаги норозилик исёнлари бошланди.
Исёнлар оқибатида кўплаб номақбул ишлар, талончилик ҳаракатлари ҳам
бўлиб ўтиб, бу ҳақли тарзда оддий аҳоли норозилигига олиб келди. 1038-
1039 йилларда Маъсуд Ғазнавий Балхдан Сарахс томон қўшин тортиб,
салжуқийларнинг ўша ердаги қисмларини тор-мор келтирди. Маъсуддан
узоқроқда бўлган Тўғрулбек эса Нишопур атрофларини эгаллаб, катта
ўлжани қўлга киритди. Салжуқийларнинг Тўғрулбек ва Чағрибек Довуд
бошчилигидаги қўшинлари Хуросоннинг турли ҳудудларида ўз мавқеларини
оширдилар. 1040 йил баҳорида Сарахс ва Марв оралиғидаги саҳрода
239
жойлашган Данданакон номли кичик қалъа ёнидаги жанг ғазнавийлар
султони Маъсуд Ғазнавийнинг (1030-1041) мағлубияти билан тугади.
Маъсуд Ғазнавий қолган қутган қўшинини олиб тезлик билан орқага
чекинишга мажбур бўлади. Жанг майдонининг ўзига тахт олиб чиқилиб,
Тўғрулбек янги юзага келган салжуқийлар давлатининг биринчи ҳукмдори
деб эълон қилинди (1040-1063). Маъсуд Ғазнавий Хуросон ва Мовароуннаҳр
аҳолиси ичида уни қўллаб-қувватловчилар кўп бўлмаслигини англаган ҳолда
Ҳиндистон томонидан қўшин йиғишга ҳаракат қилмоқчи бўлади. Шу
йўналишда ўз укаси Муҳаммадни тутқинликдан озод қилиб, ўзи билан
сафдош қилиш режаси чиппакка чиқди. 1041 йили Муҳаммад ва унинг
тарафдорлари томонидан Маъсуд ўлдирилди. Маъсуднинг ўғли Мавдуд бу
воқеадан хабардор бўлгач, катта қўшин билан Динур (Фатҳобод) ёнидаги
жангда амакиси Муҳаммадни мағлубиятга учратди. Мавдуд гарчи Термиз ва
Балхни қўлда ушлаб қолган бўлсада, лекин у юборган қўшин ҳам
салжуқийлардан мағлуб бўлди.
Салжуқийлар раҳнамоси Тўғрулбек (1040-1063) бошчилигидаги қўшин
тез орада Хуросоннинг катта қисми, Хоразм, Деҳистон, Гургонни қўлга
киритди. 1042 йили Тўғрулбек отлиқлари Шимолий Эрондаги Рай вилоятини
қўлга киритдилар. Салжуқий отлиқлар Озарбайжон, Форс, Ироқ ерларига
тез-тез ҳужум уюштириб турдилар. Тўғрулбек қўшини 1055 йили Бағдодга
кириб келди. Бағдоддаги аббосийлар халифаси ал-Қаюм (1031-1075)
Тўғрулбек ҳукмини тан олган ҳолда, уни “султон” деб эълон қилди.
Тўғрулбек қўшинлари Кирмон ва Форсни эгаллаб, Кавказда Византия
империясига қақшатқич зарба берди. Тез орада Хоразм, Хуросон, Эрон, Ироқ
ва Кавказнинг бир қисмини ўз ичига олган салжуқийлар давлати юзага келди.
Тўғрулбекнинг кучли марказлашган давлатни юзага келтириш, мамлакатда
ўзаро парокандаликни тугатиш, турли айирмачи диний гуруҳларга қарши
курашини аҳолининг катта қисми, хусусан халифанинг ўзи ҳам қўллаб-
қувватлар эди.
Тўғрулбек вафотидан сўнг тахтга унинг жияни Муҳаммад Алп-Арслон
ўтирди (1063-1072). Алп-Арслон тахтга ўтиргач, уни тан олишни ҳоҳламаган
баъзи салжуқий қариндошларига қарши кураш олиб борди. Алп-Арслоннинг
амакиси Фахр ал-Мулк Ҳиротда ўзини мустақил деб эълон қилди. Алп-
Асрлон катта қўшин билан Ҳиротни эгаллашга муваффақ бўлади. Фахр ал-
Мулк уни ягона ва қонуний султон сифатида тан олди. Шундан сўнг кучли
ҳарбий лашкарбоши бўлган Алп-Арслон Чағониёнга юриш қилади. Чағониён
ҳокими Мусо жангда асир олинди. 1065 йили Алп-Арслон Жайхун
(Амударё)дан ўтиб, Жанд ва Сабронга юришни амалга оширди. Жанд ҳам
унинг ҳукмини тан олди. Шу тариқа давлат ҳудуди янада кенгайди. Босиб
олинган ерларда одатда маҳаллий ҳокимлар, сулолалар ҳукмига деярли чек
қўйилган. Улар ўз аҳолисидан йиллик бож солиғи тўлашар, олий ҳукмдор
сифатида салжуқийлар султонини тан олишар эди. Султон кўп ҳолда истило
қилинган ерларни ўз қариндош-уруғлари, таниқли ҳарбий бошлиқларга
бўлиб бера бошлади.
240
Алп-Арслон кейинги ҳарбий ҳаракатларни давом эттириб, 1071 йили
Кичик Осиёдаги Манцикерт қалъаси ёнида Византия императори Роман IV
Диогенга (1067-1071) ҳал қилувчи зарба берди. Император бутун қўшини
билан Алп-Арслонга асир тушди. Манцикерт ёнидаги жанг Данданақон
(1040) жангидан сўнг салжуқийлар томондан амалга оширилган иккинчи
йирик ҳарбий операция бўлди. Бу жанг ҳосиласи ўлароқ салжуқийларнинг
Олд Осиёга кириб келишларига кенг йўл очилди. Алп-Арслон
Мовароуннаҳрга ҳарбий юриш вақтида 1072 йили маҳаллий қалъа
бошлиқларидан бири Юсуф ал-Хоразмий томонидан оғир яраланди.
Асирликдаги Юсуфнинг қаҳрамонона ҳатти-ҳаракатига дарҳол чек қўйилиб,
ўзи ўша заҳотиёқ салжуқий аскарлар томонидан ўлдирилди. Оғир яраланган
султон Алп-Арслон ҳам тезда вафот этди. Султон Марвга дафн этилди.
Ибн ал-Асирнинг ёзишига кўра, Алп-Арслон ҳаётлик чоғидаёқ 1066
йили Эрон шимолидаги Радкон (Радакон) деган жойда сарой аъёнлари
олдида ўғли Маликшоҳни тахт вориси дея эълон қилган эди. Жалолиддин
Маликшоҳ номи билан тахтга ўтирган янги султон ҳукмронлиги роппа-роса
йигирма йил давом этди (1072-1092). Унинг даври салжуқийлар
ҳукмронлигининг энг гуллаб-яшнаган даври бўлди. Султон Жалолиддин
Маликшоҳ аввал қорахонийлардан Термизни қайтариб олди. Қорахонийлар
султон устунлигини тан олдилар. 1089 йили салжуқийлар султони
Жалолиддин Маликшоҳ Қорахонийлар хони Аҳмадхондан норози гуруҳлар
билан келишган ҳолда Мовароуннаҳрга юриш қилиб, Самарқанд ва Бухорони
эгаллади. Шундан сўнг султон Қашғар томонга юриш қила туриб,
Фарғонанинг Ўзганд шаҳрига етиб келди. Султоннинг ҳарбий юришидан
чўчиган Қашғар ҳокими унинг олий ҳукмронлигини тан олганлиги ҳақида
чопар жўнатди. Кейинчалик Самарқандда кўтарилган қўзғолон боис шаҳар
иккинчи маротаба маҳв этилди.
Жалолиддин Маликшоҳ даврида салжуқийлар давлатининг чегаралари
Шарқий Туркистондан Ўрта ер денгизига қадар чўзилиб кетди. Таъкидлаш
жоизки, бу улкан ҳудуддаги ерлардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётни
бошқариш учун малакали мутахассислар керак бўлар эди. Шундай бир
вазиятда Мовароуннаҳр ва Хуросон маданий қатламларидан чиққан
ўқимишли маҳаллий халқ вакилларини давлат ишларига жалб этиш
бошланди. Шундай кишилардан бири асли Тусдан бўлган Абу Али ибн Али
ибн Исҳоқ бўлиб, у деярли 30 йил давомида (1063-1092) Алп-Асрлон,
Маликшоҳ саройларида бош вазир лавозимида бўлган. Унинг юксак
салоҳияти, ақлу-заковатига юқори баҳо бериб, султон Маликшоҳ вазирига
“Низомулмулк” (“Давлат низоми, қонун-қоидаси”) фахрий тахаллусини
берди. Низомулмулк ўзининг машҳур “Сиёсатнома” асарида давлат
бошқаруви, сиёсат тамоийллари ҳақида сўз юритган.
1
Давлатни марказлаштириш, ўзаро парокандалик ва айирмачиликка
қарши кураш, хўжалик ва маданий ҳаётни юксалтиришда Низомулмулкнинг
ҳиссаси юксак даражада бўлган. Низомулмулк марказлашган, қудратли
1
Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари 1997 йили ўзбек тилига таржима қилинган.
241
давлат учун керак бўладиган амалдорларни тегишли қонун-қоидалар
услубида тарбиялашда қатор шаҳарларда “Низомия”мадрасаларини ташкил
этди. У анъанавийлик тарафдори бўлиб, ижтимоий-маънавий ҳаётда
исмоилийлик диний оқимига қарши турган.
1
Султон Жалолиддин Маликшоҳ
ўлимидан сўнг (1092), ўзаро тожу-тахт учун курашлар бошланиб кетди. Бу
курашда султоннинг ёш ўғли Беркиёруқ (1094-1105) ғолиб бўлди.
Кейинчалик ҳам низолар давом этиб, ХII бошларида салжуқийлар давлати
амалда икки қисмга бўлиниб кетди. Мовароуннаҳр ва Хуросон кирган
шарқий салжуқийлар қисмида Маликшоҳнинг ўғли Санжарнинг таъсири
ортиб борди. 1097 йилдан Хуросон ҳокими бўлган Санжар олий ҳукмдорга
расман бўйсунса-да, амалда мустақил ҳаракатлар олиб борди. 1099 йил у
Тоҳаристонни, 1102 йил Самарқандни қўлга олди. Термиз ёнида
қорахонийлар
хони
Қодирхон
қўшинини
мағлубиятга
учратиб,
Мовароуннаҳр тахтига бошқа қорахоний вакили, ўз жияни Арслонхонни
ўтказишга муваффақ бўлди.
1104 йили Ғазна қўлга киритилди. Ғазнавийлардан тахтга ўтказилган
Баҳромшоҳ ҳар йили Санжарга беш минг динор бож солиғи тўлаш
мажбуриятини олди. Олий султон Ғиёсиддин Муҳаммад I (Муҳаммад Топар)
вафотидан кейин бошланган ўзаро курашларда Санжар ғолиб бўлди. Тахтга
Султон Муизиддин Санжар (1118-1157) номи билан ўтирган янги ҳукмдор
шарқий ва ғарбий салжуқийларни бирлаштирди. Ўз ғалабасидан манфатдор
тарзда Мозандарон, Дамованд, Қумис, Дамғон, Рай ерларини ҳам эгаллади.
Унинг ҳукмдорлик рутбасини Сейистон, Хоразм, Ғазна, Мовароуннаҳр
ерлари ҳам тан олди. Санжарнинг султонлик ҳокимиятини олишда
хоразмшоҳ Қутбиддин Муҳаммад катта кўмак кўрсатди. Гарчи султон
Санжар барча салжуқийларнинг олий ҳукмдори саналиб, унинг номи рамзий
тарзда хутбада, тангаларда қайд этилсада, лекин Ироқ, Кичик Осиё, Жанубий
Кавказда уни расман тан олишар, аслида бу ерларда мустақил салжуқий
ҳокимлар ҳукмронлик қилишар эди. Султон Санжар қўлида узоқ вақт
Мозандарон, Хоразм, Сейистон, Ғазна, Мовароуннаҳр қарам бўлиб келди.
Санжарни узоқ ҳукмронлиги даврида ўз даври кишилик жамияти,
муаррихлар «Малик ал-машриқ», “буюк султон”, “султонлар султони”, “улуғ
шаҳаншоҳ” нисбалари билан улуғлашган. Султон Санжар ўз пойтахти
сифатида Марв шаҳрини танлаган.
Таъкидлаш лозимки, Салжуқийлар давлати сингари улкан ҳудудларни
ўз ичига олган давлатни ягона марказдан туриб бошқариш осон эмас эди.
Шунинг учун ҳам марказдан туриб бошқарувдаги қийинчиликлар, сулола,
вакилларининг тож-тахт учун курашлари, маҳаллий ҳукмдорларнинг
мустақилликка интилишлари, қарам ўлкалардаги норозилик ҳаракатлари
Салжуқийлар давлатининг заифлашувига сабаб бўлган эди. Натижада Султон
Санжар даврига келиб Салжуқийлар давлатининг ғарбий Ироқ қисмида
1
Низомулмулк томонидан олиб борилаётган сиёсий йўл маълум давлат амалдорларига мақбул эмас эди.
Турли фитна-фасодлар боис Низомулмулк 1092 йил истеъфога чиқиб, ҳажга йўл олган пайтида исмоилий
жосус томонидан ўлдирилди.
242
унинг таъсири пасайиб қолади. Мамлакатнинг шарқий қисми – Эрон,
Афғонистон, Хоразм ва Мовароуннаҳрда Султоннинг таъсири бирмунча
кучли эди. Аммо, 1141 йилда Султон Санжар ва унинг вассали ҳамда
иттифоқчиси, Қорахоний Маҳмудхоннинг бирлашган қўшинлари билан
қорахитойлар ўртасида Самарқанд яқинидаги Қатвон чўлидаги жангда
Султон Санжар қўшинлари мағлубиятга учрайди. Натижада Мовароуннаҳр
қўлдан кетиб, султоннинг мавқеи анча пасайиб кетди.
Салжуқийларнинг мағлубиятидан Хоразмшоҳ Қутбиддин Муҳаммад
Отсиз усталик билан фойдаланиб, 1141 йилнинг қишида Салжуқийларнинг
пойтахти Марвни босиб олди ва 1142 йилда Нишопурга юриш қилди. Лекин,
Султон Санжар Хоразм қўшинларини Хуросондан қувиб чиқарди ва Отсизни
яна ўзига бўйсундиришга эришди. Султон Санжарнинг ҳаракатларига
қарамай, Салжуқийлар давлати ўзининг аввалги қудратини йўқота бошлаган
эди. Салжуқийларга ҳал қилувчи зарбани Балх ва Хутталон вилоятларида
яшовчи ўғуз қабилалари берди. 1153 йилда улар Султон Санжар
қўшинларини тор-мор этиб, унинг ўзини асир олдилар. Ўғузлар ҳимоясиз
қолган Марв ва Нишопур шаҳарларни талон-тарож қилиб, ўт қўйдилар.
Султон Санжар 1156 йилда асирликдан қочишга муваффақ бўлса ҳам, лекин
Салжуқийлар давлатини тиклай олмади ва бир йилдан кейин вафот этди.
Султон Санжар вафоти билан (1157 й.) салжуқийларнинг Ўрта Осиёдаги
ҳукмронлиги ўз поёнига етди.
Do'stlaringiz bilan baham: |