Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

сипоҳсолор қўмондонлик қилган. Кичик зобит човуш, сипоҳийлар тўдаси 
қўмондони хайлбоши дейилган. Қўшин ўнлик, юзлик, мингликларга 
бўлинган. Қорахонийлар хоқони қўши (ҳарбий лагер) хонтўй дейилган. 
Хоқон қўшида доим 9 та сариқ байроқ хилпираб турган. Ҳоқонликда элчини 
ялавоч ёки ялафар деб аталган.
Хоқонлик ҳудудлари эл, вилоятларга бўлинган. Ижтимоий тузумда 
мавқеи анча баланд ҳисобланган йирик заминдорлар-деҳқонлар қатлами 
қорахонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотди. Ўрта Осиё кўҳна зодагон 
тоифасининг бундай аҳволга тушишига асосий сабаб сиёсат майдонида юз 
берган сулолалар ўртасидаги тахт алмашуви, энг таъсирли жиҳати эса 
кўчманчилик шароитига мослашган эл-улусларининг ўтроқ аҳоли 
ҳудудларининг ишғол этишидир. 
Қорахонийлар 
(927 – 1213 йй.) 
Абдулкарим Сотуқ Буғрахон 
(вафоти – 955 йй.) 
Мусо ибн Сотуқ 
(вафоти – 992 йй.) 
Сулаймон ибн Сотуқ
(?) 


229 
Али ибн Мусо 
(вафоти - 998 йй.) 
Аҳмад ибн Али 
(вафоти тахминан 1015–1018 йй. орал.) 
Мансур Арслоншоҳ
(1015 – 1024 йй. оралиғи) 
Аҳмад II Тўғонхон 
(тахм. 1024 – 1026 йй.) 
Юсуф Қодирон
(1026 – 1032 йй.) 
Муҳаммад Айн ад – давла
(1041 йй.) 
Иброҳим Бўритакин 
(1041 – 1068 йй.) 
Наср I 
(1068 – 1080) 
Хизрхон, Аҳмад ибн Хизрхон 
(1095 й. ўлдирилган) 
Маъсуд ибн Муҳаммадтегин, Ҳорунтегин, Иброҳим, Ҳасантегин Маҳмуд ибн 
Муҳаммад (вафоти – 1141 йй.) 
Иброҳим ибн Муҳаммад
(вафоти – 1156 йй.) 
Жалолиддин Али
(вафоти – 1160 йй.) 
Маъсуд II
(вафоти – 1170 йй.) 
Муҳаммад ибн Маъсуд
(вафоти – 1173/74 йй.) 
Иброҳим IV
(1178 – 1204 йй.) 
Усмонхон (1204 – 1213 йй.) 
Сомонийлар замонида мазкур сулола учун хос марказлашган давлат 
тузумидан қониқмаган аслзода деҳқонлар қорахонийларни қўллаб-
қувватлаган эдилар. Йирик хонадон соҳиблари-қорахонийлар ҳокимиятда 
узоқ давр туриша олмадилар ва вақти келиб биз ҳудудимизнинг асосий 
ҳукмдорлари бўлиб қоламиз деб ўйлашган эди. Уларнинг бундай режаларини 
тушунган яғмо ва чигилларнинг бошлиқлари зодагонларни қувғин қила 
бошладилар. Бунинг оқибатида кекса бой қатлам вакиллари ўз экинзорлари, 
уй-жойлари, мулклари ва бойликларидан маҳрум бўлдилар. Деҳқон деган 
ном эндиликда фақат оддий жамоачига нисбатан айтиладиган бўлиб қолди. 
Аслзодалар ўзларининг даромад манбаи-ер-мулкдан маҳрум бўла бошлаган 
сари оддий жамоачи зироаткорлар ижарачиларга айлана бордилар. Бу пайтда 
ерлар эгасиз ва қадрсиз бўлиб қолди. Унумдор жойлар яйловларга айланди. 
Бироқ кейинги воқеалар жараёнида Мовароуннаҳр ижтимоий ҳаётида 
жонланиш юз берганлиги ҳақида маълумотлар бор. 
Қорахонийларда оддий халқ будун дейилган. Солиқ тўловчи фуқаро 
райийят деб аталган. Қабила бошлиқлари бек дейилган, савдогарлар сарт деб 


230 
аталган. Қорахонийлар давлатида ҳунармандчилик (кулолчилик, тўқувчилик, 
шишасозлик, темирчилик, заргарлик), шунингдек зироат ва чорвачилик 
маҳсулотларини қайта ишловчи соҳалар тараққий этган. Шунингдек, 
қимматбаҳо тошлар, олтин, мис, темир қазиб олинган. Шаҳарсозлик 
иншоотлари пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Хонликда ер эгалигининг иқтаъ 
шакли кенг тарқалган. Манбада шундай дейилади: «Иқтага соҳиб бўлганлар 
(муқталар) шуни билишлари лозимки, улар фақатгина райийятдан ҳақ 
молини яхшилик билан олишга ҳақлидирлар ва одамлар ўз танув моллари, 
бола-чақалари, асбоб-ускуналари билан хавфсиз бўлишлари шарт. Агар 
одамлар саройга келиб, ўз ҳолларини маълум қилмоқчи бўлсалар, улар 
қаршилик қилмасинлар ва қайси бир муқта шундай қилса қўлини 
қисқартириб, иқтасини тортиб олиш, ўзига жазо бериб, бошқаларга ибрат 
этиб кўрсатиш керак. Уларга шуни билдириб қўйиш лозимки, мулк ҳам, 
райийят ҳам хонникидир. Муқталар ва валийлар уларни бошларида шаҳнадек 
туриб, подшоҳни райийят билан бирга хавфсизликдан сақлайдилар 
(“Сиёсатнома”)». Хоқон, вақф, жамоа мулклари қорахонийлар тасарруфидаги 
асосий ер-мулклар ҳисобланади. 
Қорахонийлар давлатида салжуқийларда бўлган каби иқтаъ эгаси ўз 
мулкида ишлаётган зироаткорлардан белгиланган миқдорда қонун билан 
қайд этилган солиқдан бошқа ортиқча маҳсулот ёки ҳақ олишга ҳуқуқи 
бўлмаган. Мажбурий равишда бирор-бир маҳсулот тортиб олинса, бундай 
вазиятда иқтаънинг маълум миқдори қирқиб олинган, ёки умуман тортиб 
олинган. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish