Сомонийлар
(819 – 1005 йй.)
Аҳмад ибн Асад – Фарғона ҳокими
(819 – 864 йй.)
Наср ибн Аҳмад – аввал Самарқанд ҳокими, сўнгра Мовароуннаҳр ҳокими
сифатида (864 – 892 йй.)
Исмоил ибн Аҳмад (Исмоил Сомоний)
(874 – 892 йй. – Бухоро, 892 – 900 йй. – Мовароуннаҳр ҳокими) 900 – 907 йй. -
Давлат ҳукмдори
Аҳмад ибн Исмоил
(907 – 914)
Наср ибн Аҳмад (Наср II)
(914 – 943 йй.)
Нуҳ ибн Наср
(943 – 954 йй.)
Абдумалик I
(954 – 961 йй.)
Мансур I (Мансур ибн Нуҳ)
(961 – 976 йй.)
Нуҳ II (Нуҳ ибн Мансур)
(976 – 997 йй.)
Мансур II
(997 – 999 йй.)
Абдумалик II
(999 йй.)
Абу Иброҳим Исмоил ал – Мунтасир
(танаффус билан 1000 - 1005 йй.)
222
Шу даврда қоғоз ишлаб чиқариш ҳам яхши ривожланган. Қоғоз ишлаб
чиқариш бўйича энг йирик марказ Самарқанд бўлиб, ундаги қоғозларнинг
маҳсулоти фақат ўрта Осиё ёки Шарқда эмас, балки Европада ҳам машҳур
бўлган. Самарқанд қоғозининг олти нави манбаларда қайд қилинган.
Юқорида қайд қилинган ҳунармандчилик турларидан ташқари
сомонийлар даврида Ўрта Осиёда тоштарошлик, заргарлик, дурадгорлик
каби соҳалар анча ривож топган. Сомонийлар даврида кучли ва мустақил
давлатнинг пайдо бўлиши деҳқончилик, ҳунармандчиликнинг ривожланиши,
шаҳарларнинг тараққиёти ўз навбатида ички ва ташқи савдони янада
узвийлашувига ва тараққиётига олиб келди. Аввало, шаҳар ва қишлоқлар
ўртасидаги савдо кенгайди. Иккинчи томондан шаҳар ва қишлоқларни қўшни
кўчманчи халқлар ва бошқа давлатлар билан алоқаси ривожланди.
Ёзма манбаларда қайд қилинишича, бозорлар катта-кичик шаҳарларда
ва ҳатто қишлоқларда ҳам бўлган. Айниқса, карвон йўллари бўйлаб
жойлашган, шаҳарларда бир нечтадан бозорлар бўлган. Бухоро, Хўжанд,
Насаф, Кеш, Термиз, Ҳирот, Марв, Нишопур шаҳарларидаги бозорлар катта
ва
жуда
гавжум
бўлган.
Истаҳрийнинг
ёзишича,
Самарқандда
Мовароуннаҳрнинг бош бозорлари жойлашган. Бу ерга ҳамма ердан
савдогарлар келган. Мовароуннаҳрда тайёрланган маҳсулотларнинг катта
қисми Самарқандга келтирилган ва ундан кейин бошқа ўлкаларга тарқалган.
Ички ва ташқи савдода айрим кичик шаҳарларнинг ҳам ўрни катта бўлган. Бу
борада Пойканд шаҳри муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда ёзишлишича,
бу шаҳарда сомонийлардан олдин ҳам савдогарлар Хоразм, Каспий бўйидаги
ўлкалар ва Хитой билан олди-сотти ишлари олиб боришган. Шаҳар
ҳокимлари савдогарлар учун ҳамма шарт-шароитларни туғдириб беришга
ҳаракат қилганлар. Шаҳарда ўнлаб карвон саройлар мавжуд бўлган, улар
бозорга яқин жойларда жойлашган. Савдо расталари карвон саройнинг ўзида
ҳам бўлган. Карвон саройлар йўлларда ҳам қурилган.
Бозорларда сотиладиган моллар аввало маҳаллий аҳолининг эҳтиёжини
қондиришга қаратилган. Ҳунармандлар ўз молларини сотиб озиқ-овқат
молларини харид қилишган, ўз навбатида деҳқонлар ҳунармандчилик
молларини харид қилишган.IX-Х асрларда Ўрта Осиёнинг иқтисодий ҳаётида
савдо-сотиқ катта аҳамиятга эга эди. Бу борада кўчманчилар билан
чегарадош бўлган шаҳарларнинг аҳамияти катта бўлган. Кўчманчилар
шаҳарларга келиб, деҳқончилик ва ҳунармандчилик маҳсулотларини харид
қилганлар, тери ва бошқа чорвачилик маҳсулотларини сотганлар.
Ўрта Осиёлик савдогарлар ўз молларини араб халифалиги таркибига
кирган давлатларга, Кавказга, Хазар ва Булғорияга, Хитой ва Ҳиндистонга
олиб бориб сотганлар. Ўрта Осиёдан Хитой билан Ўрта Ер денгизини
бирлаштирувчи ва Жануби-Шарқий Европага олиб борувчи карвон йўллари
ўтган. Айниқса, Ўрта Ер денгизи билан боғловчи карвон йўли анча гавжум
бўлган. Бу йўл Бағдод, Ҳамадон, Нишопур, Марв, Амул, Бухоро, Насаф, Кеш,
Самарқанд, Уструшона, Чоч, Баласоғун орқали Хитойга олиб борган.
Хитойга Ўрта Осиёдан отлар ва шиша буюмлар олиб борилган. Хитойдан эса
турли-туман ипак газламалар келтирилган. Хазар, Булғор ва Рус ерларига
223
Ўрта Осиёдан қуруқ мевалар, турли-туман газламалар, гуруч ва кумуш
чиқарилган. Ўз навбатида Жануби-Шарқий Европадан Ўрта Осиёга мўйна,
мис, тери, қорамол, қуллар келтирилган. Жануби-Шарқий Европа билан
бўлган савдо алоқаларида хоразмлик савдогарларнинг ўрни катта бўлган.
Мазкур иқтисодий ҳолат ривожи кейинги сулолалар даврида ҳам асосан
давом этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |