Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Патриархал назария. Бу назария дастлаб Аристотел асарларида аосланиб
XIII аср Р.Фильмер томонидан ривожлантирилди. 
Бу назария тарафдорлари дастлабки давлат бевосита оиладан ўсиб чиққан деб 
ҳисоблайди. Унга кўра давлат ҳокимияти отанинг оила аъзолари устидан
ҳокимлигини белгилаб беради.
Патремониал назария. XIX асрда яшаган француз олими А.Галлер 
томонидан ишлаб чиқилган.
Бу назария тарафдорлари давлат ерга мулкчилик ҳуқуқидан келиб чиққан 
(патримомум) деб ҳисоблашади. Яъни, ҳокимият, ерга эгалик қилиш 
ҳуқуқидан бевосита у ерда яшовчи одамларга ёйилади.
Шартномавий назария. XVII-XVIII асрлада кенг ёйилган бу назария 
тарафдорлари А.Горций, Ж.Локк, Т.Гобс, Ж.Руссо, Д.Дидро, Ш.Монтескье 
кабилар эди. 
Бу назарияга кўра давлат-одамлар ўртасида тузилган шартнома асосида 
одамларнинг онгли равишда бирлашишидир. Одамлар шартноманинг кучи 
билан ўз эркинлиги, ўз ҳокимиятининг бир қисмини давлатга берадилар. 
Зўравонлик 
назарияси
Тарафдорлари: 
Е.Дюринг, 
Л.Гумилович, 
К.Каутский. бу назария тарафдорлари давлат чексиз ва ҳимоясиз 
қабилаларнинг кучли ва уюшган қабилалар томонидан босиб олиниши йўли 
билан зўравонлик ёки куч ишлатиш йўли билан пайдо бўлган деб 
ҳисоблайдилар.
Ирригация назарияси. Немис олими К.Виттфогель томонидан ишлаб 
чиқилган. Бу назарияга кўра, давлатларнинг пайдо бўлиши, уларнинг 
бирламчи деспотик шакллари шарқий аграр вилоятларда улкан иншоатлар 
қурилиши билан боғланади. 
Психология назарияси. Тарфдорлари: Л.Петражетский, З.Фрейд, Г.Тард. бу 
назария тарафдорлари давлатнинг пайдо бўлиниши инсон психологияси, 
шахснинг жамоада яшашга эҳтиёжи, обрўли кишиларни излаш, буйруқ 
бериш ва итоат истаги билан изоҳлайдилар. 
Синфий назария. Тарафдорлари: К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин, Г.Плеханов.
Бу назарияга кўра, синфлар пайдо бўлиши ва улар ўртасида синфий кураш 
кескинлашувининг якунидир. Давлат бир синфнинг бошқа синф устидан 
ҳукмронлик қуролидир.


93 
Археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, суғорма дехқончиликнинг 
ривожланиши ва ҳунармандчилик натижасида бронза давридаёқ Ўрта Осиё 
ҳудудларида ижтимоий табақаланиш ва мулкий тенгсизлик пайдо бўлади. 
Жанубий ҳудудларидаги бу жараён фақат ички сабабларга боғлиқ бўлмай, 
Яқин Шарқдаги юқори даражада риволанган анъанавий тарихий-маданий 
алоқаларга ҳам боғлиқ эди. Ҳар бир жамоанинг ривожланиши ички 
қонуниятларидан келиб чиқса ҳам, дастлабки марказлардан келиб чиққан 
ташқи таъсир четдаги вилоятларнинг тақдирида катта аҳамиятга эга бўлиши 
мумкин эди.
Юқоридагилардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, қадимги 
давлатлар ўз ривожланиш босқичларида турли хусусиятлар ва тарихий 
қонуниятларга эга бўлган. Дастлабки давлатлар хўжаликнинг ишлаб 
чиқарувчи шакллари- дехқончилик ва чорвачилик қаерда олдинроқ 
ривожланган бўлса, ўша ҳудудларда пайдо бўлган. Давлатчилик жаҳон 
тарихида мил.авв.IV минг йилликнинг охирида вужудга келган бўлиб, 
инсоният цивилизациясининг сўнгги 5 минг йили билан боғланади. 
Давлат тушунчасига таъриф беришда қуйидаги умумлашган ёндашув 
айни ҳақиқатдир: давлат - бу муайян олий ҳокимиятни амалга оширучи, 
махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга бўлган, жамиятдаги барча 
ижтимоий-сиёсий гуруҳларнинг манфаатини ифода этувчи, уларни 
бирлаштириб ва мувофиқлаштириб турадиган сиёсий ташкилотдир. 
Давлатнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: 
1. Аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги; 
2. Миллий суверенитетга эгалиги (ички ва ташқи сиёсатни амалга 
оширишдаги мустақиллик); 
3. Махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратининг мавжудлиги
4. Ҳуқуқ тизимининг мавжудлиги; 
5. Солиқ тизимига эгалиги.
Давлатларни типларга ажратишда формацион ва цивилизиацион 
ёндашувлар мавжуд. Формацион ёндашувдавлатларни ижтимоий
иқтисодий даражасини, базис ва устқурмаси, синфий моҳияти, мақсади, 
вазифалари ҳамда функциялари мезонига кўра типларга ажратишдир. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish