Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ва



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ва 
ривожланишининг даврларга бўлиниши. 
1-давр 
Мил.авв. II минг 
йилликнинг 2-ярми 
Ўзбекистоннинг 
жанубида 
эмбрионал 
шаклдаги 
давлатга ўхшаш тузилманинг қарор топиши. Давлатнинг 
бундай намунасини Жарқўтон мисолида кўриш мумкин 
2-давр 
Мил.авв. I минг 
йиллик боши – 
мил.авв. 539 йил. 
Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм каби тарихий-маданий 
вилоятлар 
ва 
кўчманчи 
қабилаларнинг 
турли 
конфедерациялари. Бу сиёсий уюшмаларда сиёсий 
ҳокимият тизимининг илк шакллари мавжуд эди 
3-давр 
Мил.авв. 539-330 йй. 
Аҳамонийлар босқини туфайли қадимги Ўзбекистон 
ҳудудларининг 
Аҳамонийлар 
давлати 
таркибига 
кириши ҳамда Аҳамонийлар давлат бошқарувининг 
жорий этилиши 
4-давр 
Мил.авв. IV аср 
охири – мил.авв. II 
асрнинг иккинчи 
ярми 
IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда подшолик пайдо 
бўлади. Бухорода, Даванда, Сўғдда алоҳида мулклар 
шаклланади. Қанғ давлати қарор топади 
5-давр 
Мил.авв. II асрнинг 
иккинчи ярми – мил. 
I асри боши 
Маҳаллий давлатлар – Қанғ, Хоразм подшолиги, 
Бухоро, Сўғд, Даван мулкларининг мустақҳамланиши 
ва янада ривожланиши, Юэчжи давлатининг қарор 
топиши 


111 
5. Аҳамонийлар даврида Ўрта Осиё 
Мил.авв. VI асрнинг ўрталарига келиб шафқатсиз курашлар 
натижасида Мидия подшолиги ўрнида Аҳамонийлар давлати ташкил топади. 
Кўпчилик илмий – тарихий адабиётларда Кир II Аҳамонийлар давлатининг 
асосчиси сифатида эътироф этилади. Аҳамонийларнинг Кир II, Камбиз, Доро 
I, Ксеркс каби ҳукмдорлари қадимги Шарқдаги жуда кўплаб мамлакатлар 
устидан ўз ҳокимиятини ўрнатишни режалаштирилганлар ва шундай сиёсат 
олиб борганлар. Қадимги дунё муаллифлари Геродот, Ксенофонт, Ктесий, 
Юстин кабиларнинг маълумотларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Кир II 
мил.авв. 545-539 йилларда Шарқий Эрон ва Ўрта Осиё вилоятларини босиб 
олади. Доро I даврида (мил.авв. 522-486 йй. ) Аҳамонийлар сулоласи Ҳинд 
водийсидан Ўрта Ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудга ўз ҳукмронлигини 
ўрнатган. Жуда кўп сонли давлатлар, вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни 
бирлаштирган Аҳамонийлар салтанати тарихда биринчи йирик дунё давлати 
ҳисобланади.
Мил. авв. VI асрнинг ўрталарида Кир II ўзининг содиқ 
лашкарбошларидан бири бўлган Гарпагга Кичик Осиёдаги шаҳар-
давлатларни босиб олишни буюради. Ўзи эса Ўрта Осиё ҳудудидаги 
вилоятларни (Бақтрия, Хоразм, Сўғдиёна, Марғиёна ва бошқ.) босиб олишига 
тайёргарлик кўра бошлайди. Геродот Кир II нинг массагетларга қарши 
юриши ҳақида сўзлар экан, бу юришларнинг кўпчилиги ҳақида 
тўхталмасдан, фақат форсларни ташвишга солган юришлар ҳақида эслатиб 
ўтади. Тарихчининг маълумот беришича, Гарпаг Кичик Осиё шаҳарларини 
бирин-кетин босиб олгунча Кир II бутун Осиё халқларини бўйсундиради ва 
шундан кейингина Бобилга юриш бошлайди. 
Тарихий манбаларнинг маълумот беришича, Ўрта Осиё халқлари 
аҳмонийлар босқинига қарши қаттиқ кураш олиб борганлар. Хусусан, 
массагет қабилалари малика Тўмарис (Томирис) бошчилигида форсларнинг 
турли ҳийла-найранглар ишлатишига қарамасдан уларнинг катта қўшинини 
тор-мор этадилар. Малика Тўмарис ва массагетларнинг ҳарбий маҳорати 
туфайли бу жангда аҳмонийлар ҳукмдори Кир II ҳам ҳалок бўлади. Геродот 
хабар беришича, “Бу жанг варварлар (массагетлар) иштирок этган жанглар 
орасида энг даҳшатлиси эди... Камон ўқлари тугагач, қўл жанги бошланиб 
найза ва қилич билан курашдилар. Қўшинлар жанги узоқ вақт давом этди. 
Ниҳоят массагетлар ғалаба қозондилар.” Кир II қўшинларининг массагетлар 
томонидан тор-мор этилиши мил. авв. 530 йилга тўғри келади. 
Тарихчи Полиен форсларга қарши курашган Широқ қаҳрамонлиги 
ҳақидаги афсона тўғрисида хабар беради. Унинг хабарига кўра, сак 
қабилаларининг вакили бўлган Широқ исмли чўпон ҳийла йўли билан 
6-давр 
I асрнинг боши – III 
асрнинг биринчи 
ярми 
Антик даврда маҳаллий давлатчиликнинг ривожланиши. 
Ўзбекистоннинг жанубида Кушон давлати, Чоч 
ҳудудларида янги мулкчилик, Хоразмда Африғийлар 
давлатлари. 


112 
форсларнинг катта қўшинларини сувсиз саҳро ичкарисига адаштириб қўяди. 
Широқ ҳам, форс қўшинлари ҳам очлик ва ташналикдан ҳалок бўладилар. 
Мил. авв. 522 йилда аҳамонийлар тахтига Доро I ўтиради. У тахтга 
ўтириши биланоқ Парфия, Марғиёна ва “саклар ўлкаси”да форсларга қарши 
қўзғолонлар кўтарилади. Беҳистун ёзувларига қараганда, 522 йилнинг 
охирида Марғиёнада кўтарилган қўзғолонга Фрада исмли киши бошчилик 
қилади. Доро I Бақтрия сатрапи Дадаршиш бошчилигидаги қўшинларни 
қўзғолончиларга қарши жўнатади. Қўзғолон шавқатсизларча бостирилиб 55 
минг марғиёналик ҳалок бўлади. Фрада ҳам қўлга олиниб қатл эттирилади. 
“Саклар ўлкаси”даги форсларга қарши курашга Скунҳа бошчилик 
қилади. 519-518 йилларда бўлиб ўтган бу курашда саклар форслар томонидан 
мағлубиятга учрайди. Сакларнинг кўпчилиги ўлдирилиб, кўпчилиги асир 
олинади. Уларнинг йўлбошчиси Скунҳа асир олиниб, ўрнига бошқа 
йўлбошчи тайинланади. Хуллас, форслар Ўрта Осиёдаги маҳаллий аҳолининг 
қаҳрамонона қаршилигини қийинчилик билан синдирганидан кейингина бу 
ҳудудларни батамом ўзларига бўйсундирдилар. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish