357
ўзбошимчаликларга чек қўйишга ҳаракат қилди. Лекин, 1454
йили унинг
Самарқандга юриши муваффақиятсиз тугаб, 40 кунлик шаҳар қамалидан
кейин у яна орқага қайтишга мажбур бўлган эди.
1457 йили Абулқосим Бобур Машҳадда вафот этгандан сўнг, Ҳирот
тахти, Хуросон ерлари учун кураш яна авж олди. Бундай вазиятдан усталик
билан фойдаланган Мовароуннаҳр ҳукмдори Султон Абу Саид Мирзо 1457
йили Хуросонга юриш қилиб Ҳиротни эгаллайди. Шу тариқа Абу Саид
темурийлар давлатининг иккала қисмини бирлаштиришга муваффақ бўлади.
Султон Абу Саид Мирзонинг (1451-1469) ҳукмронлик даврида давлат
ҳудудлари кенгайиб, унинг чегаралари Шарқий Туркистондан то Ироққача,
Сирдарёдан то Ҳиндистон чегараларигача бўлган ерларни ўз ичига олди. Ўз
ҳукмронлиги даврида Абу Саид доимий равишда ҳокимиятини
мустаҳкамлашга, исёнкор амалдор-ноибларни жазолашга асосий эътиборини
қаратди.
Шунингдек, у бирмунча иқтисодий ва маданий тадбирлар ўтказишга
ҳам уринди. Лекин, унинг бу соҳадаги ишлари ўзининг яхши натижасини
бера олмади, маърифат ва маданият Мирзо Улуғбек давридек юқори
даражага чиқа олмади. Шунингдек, Абу Саид Хуросон, Эрон, Хоразмдаги
сиёсий тарқоқликни ҳам буткул тугата олмади. Ҳирот тахтига
даъвогарлардан бири Умаршайхнинг эвараси, ёш темурий шаҳзода
Султон
Ҳусайн (1438-1506) Абулқосим Бобур вафотидан (1457 й.) кейин Хуросон
мулки учун ўз ҳаракатларини бошлаб юборган эди. У ХVасрнинг 60-
йилларидан катта ҳарбий отрядга бош бўлиб, 1461-1464 йилларда Ҳирот,
Обивард, Нисо, Машҳад ва Хоразмда ҳокимият учун гоҳ муваффақиятли,
гоҳо муваффақиятсиз курашларни олиб борди.
1469 йили эрта баҳорда темурийларга аввалдан тегишли бўлган Ғарбий
Эрон ерларини қайтариб олиш мақсадида Султон Абу Саид оққўюнлу
туркманларига қарши юришни бошлайди. Бироқ, оққўюнлулар ҳокими Узун
Ҳасан (1453-1478) томонидан Озарбайжоннинг Муғон даштида жанг вақтида
ўлдирилади. Абу Саиднинг ўғиллари Султон Ҳусайн билан тожу-тахт учун
курашишга ботина олмай, Мовароуннаҳрга қайтиб кетадилар. Султон
Ҳусайн эса 1469 йил 24 мартда тантанали равишда Ҳиротга кириб келади.
Натижада темурийлар салтанати яна икки қисм: Хуросон ва Мовароуннаҳрга
бўлиниб кетади. Мовароуннаҳр эса кетма-кет султон Абу Саиднинг ўғиллари
Султон Аҳмад (1469-1494), Султон Маҳмуд (1494-1496), Султон Бойсунғур
Мирзо (1496-1497) ҳамда Маҳмуднинг ўғли Султон Али Мирзо (1498-
1501)лар томонидан мустақил равишда бошқарилди. Лекин кўп ҳолда
айниқса Султон Аҳмаднинг давлат бошқарувидаги калтабин, уқувсиз ва
сусткашлиги, Султон Маҳмуд ва Султон
Али Мирзоларнинг давлат
ишларининг ўз ҳолига ташлаб, айш-ишратга муккаларидан кетганлиги боис
ушбу ҳукмдорлар даврида ўзаро тарқоқлик янада кучаяди. Айрим вилоят
ноиблари, амирларнинг таъсири ўсиб, кўпинча улар мустақил фаолият
йўлига ўтиб ола бошлайдилар. Халқ оммаси эса ўзаро курашлардан жабр
чекишар, савдо-сотиқ ва деҳқончилик ривожи орқага кетган эди. Сиёсий
ҳаёт, ижтимоий-иқтисодий муносабатларда руҳонийларнинг, айниқса
сўфийларнинг таъсири янада кучаяда. Хусусан шу даврнинг кўзга кўринган
358
диний арбоби Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор (1404-1490),
мамлакатда таъсирли
шахсга айланиб, ўзаро кураш низолар вақтида мамлакат тинчлигини сақлаш
йўлида бир неча маротаба бу курашларни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди.
Эл-юрт тинчлиги, осойишталиги йўлидаги унинг фаолияти, албатта
эътиборга сазовордир.
Темурийлар давлатининг жанубида
аҳвол ўзгача эди. Султон Ҳусайн
(Бойқаро) (1469-1506) давлати ўз
таркибига
Хоразм,
Хуросон,
Эроннинг бир қисмини олган бўлиб,
у темурийлар тарихида охирги йирик
давлат арбобларидан бири бўлиб
қолди. Унинг деярли 40
йиллик
ҳукмронлик
даври
ҳам
ўзаро
курашлардан холи бўлмаса-да, лекин
мамлакатда иқтисодий ва маданий
Do'stlaringiz bilan baham: