Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

(Муҳаммад Тарағай) Соҳибқирон Амир Темурнинг невараси, Шоҳрух 
Мирзонинг катта ўғли бўлиб, у 1394 йили 22 март 
куни Темурнинг «беш йиллик» ҳарбий юришлари 
вақтида Ироқнинг Султония шаҳрида таваллуд 
топган эди. У Соҳибқирон саройида Амир Темурнинг 
катта хотини малика Сароймулк хоним ва онаси 
Гавҳаршодбегим тарбиясида катта бўлди. У 
Соҳибқироннинг бошқа авлодлари каби анъанага 
мувофиқ ҳамма ҳарбий юриш, ҳатти-ҳаракатлар, 
сарой ҳаётида иштирок этади. Бобоси томонидан 
неваралар, жумладан ёш Улуғбек таълим – 
тарбиясига катта эътибор берилар, шу нуқтаи-
назардан 3-4 ёшларидан у қиссахон Ҳамза ибн Али 


350 
(Шайх Озорий) тарбиясида бўлади. Ундан илк сабоқларни, хат-савод, ҳисоб-
китобни ўрганади. Кейинчалик эса унга оталиқ этиб тайинланган амир 
Шоҳмаликдан давлат бошқаруви тартиб қоидалари ҳақида кўникмаларга эга 
бўлади. Мирзо Улуғбек Муҳаммад Султоннинг қизи Ўгабегимга уйланиши 
боис ҳам бобоси сингари «кўрагон» («хоннинг куёви») унвонга сазовор 
бўлади. Чунки, Ўгабегим она томонидан наслу-насаби Чингизхонга бориб 
тақалар эди. Шоҳрух дастлаб ўғли Улуғбекка Хуросондаги Андхўй билан 
Шибирғонни идора қилишни буюрди. 1406/1407 йили Хуросоннинг Тус, 
Ҳабушон, Калот, Бовард, Нисо, Ёзир, Сабзавор, Нишопур каби ҳудудларини 
ҳам идора калитини Улуғбекка топширди. Кейинчалик Деҳистон ва 
Астробод ҳам унга қўшиб берилди. Бу ҳақда «Он ҳазрат Мирзо Улуғбекни 
янгидан Хуросон ва Мозандарон ҳукмдорлигига тайин қилди» - деб ёзган эди 
Абдураззоқ Самарқандий.
1409 йили Мовароуннаҳр қўлга олингандан сўнг, Шоҳрух Улуғбекни 
шу ўлканинг ноиби этиб тайинлайди. 15 ёшли ўсмир давлат бошқаруви 
ишлари учун ёш эканлиги ҳисобга олиниб, таниқли амир Муборизиддин 
Шоҳмаликни унга оталиқ этиб тайинлаб, бошқарув ишлари амалда 
оталиқнинг қўлида мужассамлашади. Абдураззоқ Самарқандий ўзининг 
“Матла ас-саъдайн ва мажма ал-баҳрайн” асарида юқоридаги ҳолатни 
шундай тасвирлаган эди: “Ҳазрат ҳоқони саид (Шоҳрух) Мовароуннаҳр ва 
Туркистон мамлакати вилоятини саодатли фарзанд, руҳ роҳатию дил 
қуввати, кўз нурию дин кўмакчиси Мирзо Улуғбек кўрагонга бағишлади”. 
Темуршунос олим О.Бўриев таъкидлаганидек, ҳудудни катта ўғилга 
берилиши ҳақли равишда Улуғбекка кўрсатилган алоҳида меҳр ва 
илтифотнинг белгиси эди.
Мовароуннаҳрлик амирларнинг баъзилари Улуғбек ва Шоҳмалик 
ҳокимиятларини тан олишни исташмайди. Жумладан, 1410 йилда қайта бош 
кўтарган Шайх Нуриддин ғалаёни фақатгина Шоҳрух Мирзонинг аралашуви 
туфайли бостирилиб, ноиблик ўрни Улуғбекнинг ўзига қолдирилади. Исён 
бостирилгач, Сирдарёнинг ўнг соҳилидаги ерлар, жумладан Тошкент, Ясси, 
Саброн, Сайрам ва бошқа ерлар яна темурийлар илкига ўтиб, у ерлар идораси 
ҳам Мирзо Улуғбек зиммасига ўтади. 1411 йили Мовароуннаҳрда анча 
мухолиф кучларига эга бўлган ва Улуғбекнинг мустақил ҳатти-ҳаракатларига 
тўсқинлик қилаётган Муборизиддин Шоҳмалик Шоҳрух билан бирга 
Ҳиротга қайтиб кетади. Улуғбек Мирзо эса шу йилдан бошлаб 
Мовароуннаҳрнинг “ягона ва қонуний султони” сифатида ҳокимиятни 
бошқаради. 
Шоҳрух ва унинг ўғли Улуғбек ўз сиёсатларининг устувор 
йўналишлари этиб аввало мамлакат ҳудудларини кенгайтириш ҳамда 
марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш деб билдилар. Шоҳрух 1413 йили 
Эронни ўз қўли остига олади. Ўша йили Шоҳрух қўшини ёрдамида Улуғбек 
Олтин Ўрда хонлари ихтиёридаги Хоразмни тортиб олади. Бу курашда фаол 
иштирок этган Шоҳмалик Хоразм ноиби этиб тайинланади. Улуғбек 1414-
1415 йилларда ўз амакиваччаси амирзода Аҳмад (Амирак Аҳмад) ҳукмрон 
бўлиб турган Фарғонани эгаллайди. Шунингдек, унинг Қошғарга нисбатан 


351 
сиёсати ҳам муваффақиятли тарзда ҳал бўлади. Аввал бошда собиқ Фарғона 
ҳокими Аҳмад
1
Қошғардан паноҳ топган эди. Лекин, темурийлар билан 
муносабатларни кескинлаштирмасликни лозим деб ҳисоблаган Қошғар 
ҳокими Шайх Али Тўғай Улуғбек билан ўзаро музокаралар олиб боради. 
Натижада, 1416 йили у “Буюк амирнинг руҳи, ҳимоясига” ўтиш истагини 
билдириб, Қошғарни Улуғбек юборган вакиллар Сиддиқ ва Алилар қўлига 
топширади.
Улуғбек шимолдаги қўшнилари бўлмиш Дашти Қипчоқ ва 
Мўғулистондаги ички сиёсий аҳвол барқарорлиги ва у ерларда ўзига 
иттифоқчи бўлган кишиларни ҳокимият тепасида бўлишини истар эди. Шу 
сабабдан ҳам унинг аралашуви ҳамда ҳарбий кўмаги билан Дашти Қипчоқда 
Ўрусхоннинг набираси шаҳзода Бароқхон ҳокимият тепасига келди. 
Мўғулистонда эса Улуғбекнинг ёрдами билан Шермуҳамадхон рақиби 
Ваисхонни енгиб Мўғулистон тахтини эгаллайди. Улуғбек бу хонлар орқали 
шимолда ва шарқда ўз таъсирини ўтказишга ва ўзига ишончли 
иттифоқчиларга эга бўлишини кўзлаган эди. Аввал Шермуҳаммадхон 
Мовароуннаҳр ички ишларига аралашишга ҳаракат қилиб, ўз валинеъматига 
нисбатан ноҳақ муносабатда бўла бошлайди. 1424 йили ноябр ойида 
Шоҳрухнинг ризолиги билан Улуғбек Мўғулистон устига юриш бошлайди. 
Унинг асосий кучлари 1425 йил эрта баҳорида Чу дарёсидан ўтиб, Иссиқкўл 
яқинида мўғулларни тор-мор келтиради.
Бу хусусда Улуғбек томонидан Жиззахнинг Илонўтти дарасида лавҳа 
ҳам ёздирилади. Тез орада шимолдан яна бошқа бир хавф пайдо бўлди. 
Улуғбек ёрдами билан аввал Дашти Қипчоқ, сўнгра Олтин Ўрда 
ҳокимиятини қўлга олган Бароқхон Мовароуннаҳр султони мурувватини 
ёддан чиқарди. У Сирдарё бўйидаги ерлар ва шаҳарларни (Ўтрор, Саброн, 
Сиғноқ) талаб, у ерларга ўз даъвоси билан чиқади. 1427 йилнинг бошида 
Улуғбек Дашти Қипчоққа ҳарбий юришга отланади. Бу юришда Улуғбек 
қўшини мағлубиятга учраб, ўзи Тошкентга чекинади. Дашти қипчоқликлар 
билан бўлган жанг мағлубияти Улуғбекка шунчалик катта таъсир 
кўрсатадики, у отасининг ўлимигача шахсан ўзи ҳарбий қўшинга бош бўлиб, 
юришларни бошқа амалга оширмайди. Мўғуллар қўшини кўп ерларни 
хонавайрон қилиб, талон-тарож қилиб, орқага қайтиб кетадилар. Кейинчалик 
ҳам бу холат давом этди. Дашти Қипчоқ хони Абулхайрхон ҳам (1428-1468) 
кўпинча чегараларни бузиб, талончилик билан шуғулланар эди. Уларнинг 
1431, 1435 йиллардаги Хоразмга юришларига Шоҳрух ва Улуғбеклар 
томонидан чек қўйилиб, чегаралар хавфсизлиги таъминланди.
1428 йили Мирзо Улуғбек томонидан амалга оширилган пул ислоҳоти 
Мовароуннаҳр ички иқтисодий ҳаётида муҳим рол ўйнади. Замондош 
тарихчилар, жумладан Давлатшоҳ Самарқандийнинг ёзишича, Мирзо 
Улуғбек ҳукмронлиги даврида солиқлар миқдори ҳам бир мунча 
пасайтирилган. Мирзо Улуғбек шундай қилиб, отаси тириклик вақтида гарчи 
1
Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, Амирак Аҳмадни Шоҳруҳ вазиятни юмшатиш мақсадида Ҳиротга 
чақириб олди. 1416 йили фитнада айбланган Амирак Аҳмад Маккага жўнатилади. 


352 
ташқи сиёсат борасида бир мунча мустақил ҳаракат қилган бўлса-да, лекин у 
ҳақиқатда отаси Шоҳрух Мирзонинг Мовароуннаҳрдаги ишончли ва 
итоаткор ҳокими бўлиб қолади. Улуғбек ички ва ташқи сиёсат борасида 
отаси билан бамаслаҳат иш тутар, солиқларнинг бир қисмини мунтазам 
Ҳиротга жўнатар, хутба ва тангаларда отасининг номи зикр этиларди. 
Шунингдек, у вақти-вақти билан отасига ҳисоб бериб турар, ҳарбий 
юришлари вақтида унга моддий ва ҳарбий кўмак етказиб берар эди.
Шоҳрухнинг кексайиши билан тожу тахт учун зимдан пайдо бўлган 
низолар ҳам фаоллаша боради. Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегим (1457 й. 
ваф.) сиёсий ишларга фаол аралаша бориб, невараси Алоуддавлани тахт 
вориси сифатида кўришни истар эди.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish