Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ҳирот. Гавҳаршодбегим мақбараси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Ҳирот. Гавҳаршодбегим мақбараси. 
 
 
Шоҳрухнинг яна бир ҳаёт бўлган ўғли Муҳаммад Жўки (1402-1444) 
ҳам ўзини тахт эгаси сифатида кўришга ҳақли деб ҳисоблар эди. Тожу-тахт 
учун зимдан бошланган кураш 1444 йили Шоҳрух оғир хаста бўлиб қолганда 


353 
айниқса яққол намоён бўлган эди. Шоҳрух хасталикдан тузалиб, 1446 
йилнинг сўнггида ўзининг охирги ҳарбий юришини амалга оширади. Форс ва 
Ироқи Ажамда унинг невараси Султон Муҳаммад бобосига қарши қўзғолон 
кўтариб, Ҳамадон ва Исфаҳонни босиб олади. Гарчи Шоҳрух исённи 
бостириб, қўзғолончиларни жазоласа-да, лекин яна хасталаниб 1447 йил 12 
мартда Эрон шимолидаги Рай вилоятида оламдан ўтади. Шоҳрухнинг ўлими 
Хуросон ва Мовароуннаҳрда ўзаро темурий шаҳзодалар ўртасида тожу-тахт 
учун курашни бошлаб юборди. Мамлакат яна саросима, таҳлика, беқарорлик 
домига тортилди. Шариат ва урф-одатга кўра ўз-ўзидан олий ҳукмдорлик 
ягона ворис Мирзо Улуғбек қўлига ўтиши керак эди. Лекин Бойсунқур 
Мирзонинг ўғиллари Алоуддавла ва Абулқосим Бобур Улуғбекка қарши 
ҳарбий ҳаракатни бошлаб юборадилар. Хуросон Алоуддавла қўлига, 
Мозандарон ва Журжон Абулқосим Бобур ихтиёрига ўтади. Султон 
Муҳаммад эса Ғарбий Эрон ва Форсда ўзини мустақил ҳукмдор деб эълон 
қилади. Муҳаммад Жўкининг ўғли Абу Бакр эса Балх, Шибирғон, Қундуз, 
Бағлонни босиб олади. Мамлакатнинг талон-тарож, пароканда бўлишини 
олдини олиш мақсадида Мирзо Улуғбек муаммоларни тинч-музокара йўли 
билан ечмоқчи бўлади. Жумладан, у Алоуддавла билан ўзаро музокараларни 
бошлайди. Алоуддавла Улуғбекнинг ўғли Абдуллатифни асир олиб, уни 
Ҳиротдаги Ихтиёриддин қалъасига қамаб қўйган эди. Улуғбек юборган вакил 
садр Низомиддин Мирак Маҳмуд, Мовароуннаҳр султонининг Ҳиротга 
юриш нияти йўқ эканлиги ва бу даъводан у воз кечишини билдиради. Икки 
ўртадаги чегара Мурғоб воҳаси деб белгиланиб, Абдуллатифга Балх 
ҳокимлиги берилади.
Лекин, ҳеч қанча ўтмасдан Абдуллатиф ва Алоуддавла ўртасидаги 
муносабатлар яна кескинлашади. Абдуллатифнинг ўз ҳолича Ҳиротга қарши 
юриши муваффақиятсиз тугайди. У отаси Улуғбекка ёрдам сўраб мурожаат 
қилади. 1448 йил баҳорида Улуғбек ва Абдуллатифнинг 90.000 кишилик 
бирлашган қўшини Ҳиротдан 14 фарсаҳ узоқликдаги Тарноб деган жойда 
Алоуддавла қўшинини тор-мор келтиради. Алоуддавла жанг майдонидан 
қочади. Ҳирот деярли жангсиз эгалланади. Машҳадгача бўлган ерларни 
Улуғбек, Астрободгача бўлган ерларни Абдуллатиф ўз ихтиёрларига олишди. 
Улуғбек бу ҳарбий юришни узоқ давом эттира олмас эди. Чунки, Дашти 
Қипчоқдаги кўчманчиларнинг талончилик юришлари бу пайтга келиб, тез-тез 
амалга ошиб турар, мамлакатга шарқдан мўғуллар хавф солиб турар эдилар. 
Қолаверса ҳукмдор пойтахтни узоқ вақт эгасиз қолдириши мумкин эмас эди.
Тарноб жанги муваффақиятли якунланган бўлса-да, лекин ғалаба 
Мирзо Улуғбек ва шаҳзода Абдуллатифлар ўртасида муносабатларнинг 
совуқлашувига ҳам олиб келди. Мирзо Улуғбек бу ғалабани кўпроқ бошқа 
бир ўғли Абдулазиз номи билан боғлар, ғалаба ёрлиқларида Абдуллатиф 
номи Абдулазиздан сўнг тилга олинар эди. Абдуллатиф гарчи Ҳирот тахтига 
ўтирса-да, лекин Шоҳрух хазинаси султон ихтиёрига ўтади. Гарчи бу 
Улуғбек томонидан маълум бир ноҳақлик деб ҳисобланса-да, лекин Улуғбек 
бундан буён асосий пойтахт Самарқанд, Хуросон давлатнинг бир бўлаги 
деган ғояни шу ҳатти-ҳаракати билан англатмоқчи бўлади. Ўта 


354 
ҳокимиятпараст ва шуҳратпараст, мол-дунёга ўч Абдуллатиф учун шунинг 
ўзи отасига қарши бош кўтариш учун катта баҳона эди. Абдуллатиф Ҳиротда 
15 кунча ҳукмронлик қилиб, сўнг Амударёдан ўтиб, Мовароуннаҳрга келди. 
Бу пайтда Абулқосим Бобур қўшини эса Ҳиротга яқинлашиб келаётган эди. 
Мирзо Улуғбек фармони билан Абдуллатиф яна Балхга ноиб этиб 
тайинланди. Балхда Абдуллатифнинг отасига қарши ҳатти-ҳаракатлари 
кучайиб, ўз холича хорижий савдогарлардан олинадиган “тамға” солиғини 
бекор қилади. Бу солиқ эса ўз навбатида давлат даромадининг асосий 
манбаларидан бири эди. Отасига қарши кайфиятдаги кишиларни ўз атрофига 
йиғиб, ҳатто Абулқосим Бобур билан ҳам Улуғбекка қарши яширин тил 
бириктиради. Бу пайтда Мирзо Улуғбек давлатининг сиёсий аҳволи ҳам анча 
мураккаб тарзда турар эди. Мирзо Улуғбек Абулхайрхон бошчилигидаги 
дашт қўшинларига қарши курашишга тўғри келди. Самарқанд ноиби этиб 
қолдирилган ўғли Абдулазиз “амирлар хонадонига тазйиқ ўтказяпти” деб 
овоза тарқалиб, бундан амирларнинг норозилиги кучайиб кетди. Мирзо 
Улуғбекнинг мураккаб аҳволда қолганидан фойдаланган Дашти Қипчоқ хони 
Абулхайрхон Мовароуннаҳрга талончилик юришларини амалга оширди.
Шунингдек Мирзо Улуғбек туркманларнинг Ёрали бошчилигидаги исёнини, 
темурий шаҳзодалардан Абусаиднинг Самарқанд атрофидаги ҳатти-
ҳаракатларини ҳам бостиришга тўғри келади. Давлат яхлитлиги, темурийлар 
бирлигини сақлаш мақсадида Улуғбек Абдулазизни ўзи билан бирга олиб, 
маккор ўғли Абдуллатифга қарши курашга отланади. Абдуллатиф эса 
отасининг оғир аҳволидан фойдаланиб, тезда очиқ исён йўлига ўтди. У 
Амударёдан кечиб ўтиб, Термиз, Кеш, Ҳисорни қийинчиликсиз эгаллайди.
1449 йилнинг октябр ойи бошида Самарқанд яқинидаги Дамашқ 
қишлоғида Мирзо Улуғбек ва шаҳзода Абдуллатиф ўрталаридаги жанг, 
Мирзо Улуғбек мағлубияти билан тугайди. Мағлуб бўлган Мирзо Улуғбек 
пойтахт Самарқанд томон олди. Лекин, хиёнат йўлига ўтган, Самарқандда 
ҳоким этиб қолдирилган Мироншоҳ қавчин уни шаҳарга киритмай, 
дарвозаларни беркитиб қўйишга буйруқ берди. Шунингдек, Шоҳрухия 
қалъаси қутволи Иброҳим мамлук ҳам уни қалъага қўймайди. Шундан сўнг 
Улуғбек кейинги ҳатти-ҳаракатлари фойдасиз эканлигини англаб, 
Абдуллатифга таслим бўлишга мажбур бўлди. Мирзо Улуғбек тожу-тахтдан 
воз кечиб, Маккага ҳаж сафарига кетишга изн сўрайди. Абдуллатиф ҳажга 
рухсат бериб, Амир Муҳаммад Хусравни унга ҳамроҳ қилиб жўнатади. 
Лекин, орадан ҳеч қанча ўтмасдан, шаҳар қозиси Шамсиддин Муҳаммад 
Мискиннинг қаршилигига қарамай, уламоларнинг яширин фатвоси билан 
Абдуллатиф ўз отасининг ўлимини уюштиради. Ўз даврининг машҳур 
ҳукмдори ва забардаст олими Мирзо Улуғбек 1449 йилнинг 27 октябрида 
Самарқанд яқинида фожиали тарзда ўлдирилади. Орадан 2-3 кун ўтмасдан 
Абдулазиз ва Улуғбекнинг садоқатли тўрт нафар амири ҳам қатл этилади.
Роппа-роса қирқ йил (1409-1449) давом этган, манбалар тили билан 
айтганда “темурийлар салтанатининг ёрқин гавҳари” Мирзо Улуғбек 
ҳукмронлиги шу тариқа ўз поёнига етади. Бу давр кескин, мураккаб 
курашлар саҳнасида ўтса-да, бироқ Мирзо Улуғбек ўз давлатини 


355 
мустаҳкамлаш, бирликни сақлаш, иқтисодий барқарорликни юзага келтириш, 
маданий ҳаётни юксалтириш борасидаги хизматлари темурийлар тарихида 
алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ғарбда Мирзо Улуғбек илмий мероси ХVII 
асрдан бошлаб ўрганила бошланди. 1643 йили Оксфорд университети 
профессори Жон Гривс (Иоганн Гравиус) ўз тадқиқот ишини Улуғбек 
“Зиж”ига бағишлаган. Бу илк нашрдан сўнг Оксфорд университетида, 
Европанинг бошқа илм-фан марказларида қатор ишлар нашр этилди. 1693 
йили машҳур поляк астрономик Ян Гевелийнинг лотин тилидаги 
“Астрономия даракчиси” китоби чоп этилди. Унда Улуғбек фаолиятига 
юқори баҳо берилган ҳолда иккита гравюра киритилган. Астрономия 
илоҳийси Урания ҳайкалининг икки тарафида энг машҳур астрономлар 
қаторида Мирзо Улуғбек ҳам тасвирланган.
Улуғбекнинг “Зиж”и 1725 йили Гринвич обсерваториясининг биринчи 
директори Д.Флейстиднинг “Осмон тарихи” китобида энг машҳур жадваллар 
қаторида ўз аксини топган. Инглиз шарқшуноси А.Седийо (1808-1875) 1839-
1853 йилларда “Зиж”ни форс ва француз тилларида нашр қилди. ХХ аср 
бошларида Мирзо Улуғбек илмий мероси хусусида АҚШ ва Европада қатор 
асарлар нашр илинди. С.Петербург обсерваториясининг асосчиси, асли 
Франциядан таклиф этилган астроном Ж.Н.Делиль (1688-1768) Россияда 
Улуғбек илмий меросини ўрганишни бошлаб берди. Бу ишни кейинчалик рус 
шарқшунослари Н.Берёзин, В.В.Бартольд ва бошқалар давом эттирдилар. 
1908-1909 йиллари Самарқанддаги Улуғбек расадхонаси харобаларини 
очилиши унга бўлган қизиқишни янада кучайтирди.
ХХ аср тарихшунослик фани Мирзо Улуғбекни нафақат буюк олим, 
балки барча тавофутлардан қатъий назар, умумбашарий тараққиёт ғояларини 
кўтариб чиққан мусулмон оламидаги ягона ҳукмдор сифатида эътироф 
қилди. Немис олими Н.Меллер (1749-1874) ташабуси билан Ойдаги 
кратерлардан бирига Улуғбек номи берилган.
Мустақиллик йилларида Мирзо Улуғбек илмий меросини ўрганиш, 
буюк олим, маданият ҳомийсига эҳтиром кўрсатиш давлат сиёсати мақомига 
кўтарилди. 1994 йили ЮНЕСКОнинг қарори билан Мирзо Улуғбек 
таваллудининг 600 йиллик юбилей йили деб эълон қилинди. Республикадаги 
қатор муассаса, ташкилот, майдон, кўчаларга Мирзо Улуғбек номи берилди. 
Хусусан, Тошкентдаги туманлардан бири, ФА Астрономия институти, ФА 
Ядро физикаси институти жойлашган посёлка, Ўзбекистон Миллий 
университети ва бошқалар шулар жумласидандир. Тошкентда ва 
Самарқандда Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ ёдгорликлар қайта 
таъмирланди, Улуғбек музейи буткул янги қиёфага эришди. Буюк 
аждодимизга ўз юртида кўрсатилган эҳтиром авлодларининг улкан 
эътиборидан дарак бериши 2009 йили Самарқандда ушбу зотга бағишлаб 
ўтказилган халқаро илмий анжуманда ҳам алоҳида қайд этилди.
Республикамиз Президенти И.Каримов Темурийлар салтанатининг 
ушбу ёрқин вакили ҳақида сўз юритар экан унинг ҳукмронлиги хусусида 
қуйидагиларни таъкидлаб ўтган эди: «Тақдир бу улуғ зотнинг зиммасига 
беҳад улкан ва машаққатли вазифалар юклади. Буюк саркарда Амир Темур 


356 
бунёд этган салтанатнинг вориси бўлишдек ўта маъсулиятли вазифа айнан 
унга насиб этди. Мирзо Улуғбек қарийб қирқ йил мобайнида Мовароуннаҳр 
диёрининг донишманд ҳукмдори сифатида халқнинг азалий орзуси-тинчлик, 
тотувлик, илм-фан ва маданиятни тараққий топтириш йўлида улкан шижоат 
ва матонат кўрсатди».

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish