Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида “Сайлов - 2019”тарғибот тадбирлар доираси “Сайлов кодекси ва сиёсий ҳуқуқларимизни ўрганамиз”мавзусида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н И
25 сентябр 2019 йил Термиз шаҳри
Катнашди:
Университет илмий инновация ишлари
бўйича директор ўринбосариХ.А.Адинаев
Енгил саноат ва кимё технологиялари факультети
декани Ф.Б.Эшқурбонов
Ҳамда профессор –ўқитувчиларжамоаси ва
372 нафар талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И :
Ўзбекистонда “Сайлов – 2019” ҳаракатлариаҳамиятини ва Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги тўғрисидаги ўзгаришларни ўрганиш ва жараёнга тадбиқ этиш.
ЭШИТИЛДИ :
Йиғилишни илмий инновация ишлари бўйича директор ўринбосари Х.А.Адинаев.Шундан сунг катта ўқитувчи Д.Аймуратова сўзга чиқибПрезидентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб бормоқда, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улардан кўзланган мақсад - «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборат деган сўзлари билан бошлаб, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлардан “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунннинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида гапириб.Жорий йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Сайлов кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Илгари мазкур сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.
Сайловларда ҳар бир фуқаро бир овозга эга.
Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.
Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.
Сайлов кодекси билан сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Унга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади.
Илгари 135 та округ тузилган ва 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган. Эндиликда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгаллаши мумкин.
Эндиликда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади.
Унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий
веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.
Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга 15 кун қолганида, чет давлатлардаги ваколатхоналарда, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида эса сайловга 7 кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим қилинади.
Кодекс билан кузатувчиларнинг, сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Жумладан, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайлов жараёнини ёритиш, овоз бериш биноларида, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.
Президент сайлови, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари тугашидан камида 3 ой олдин эълон қилинади.
Кодексда участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларнинг жиҳозланишига оид талаблар ўз аксини топди.
Хусусан, сайлов комиссиялари жойлашган биноларда сайлов участкасининг харитаси, зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернетга уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимиша кириш имкониятига эга комьпютерлар, сейф, канцелярия товарлари) бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |