Сенатнингваколатмуддати – бешйил.
Маҳаллий кенгашларга сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади.
Сайлов кунигача 21 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайланиш ҳуқуқига эга.
Сайлов натижаларини эълон қилиш
Президент сайлови, Олий Мажлисга сайлов якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади ва Марказий сайлов комиссиясининг раcмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади.
Маҳаллий Кенгашга ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси томонидан сайловдан кейин 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади ва матбуотда эълон қилинади. Шунингдек оммавий ахборот воситаларида ҳаммага маълум қилинади деб таъкидлаб маърузачи сўзи якунида барча йиғилиш иштирокчиларини “Сайлов -2019”тадбирларида фаол иштирок этишга чақирди.
Шундан сўнг катта ўқитувчи Ф.Норматова сўзга чиқиб Ҳаракатлар стратегиясияда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат қилишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланди.
Мамлакатда “сайловчилар (фуқаролар) – сиёсий партиялар – парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари (маҳаллий вакил-лик органларидаги партия гуруҳлари) – қонунлар, меёрий ҳужжатлар, давлат органлари қарорлари” схемаси асосида фуқароларнинг манфаатлари ва иродаларини давлат ҳокимияти, жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятида ифодалайди. Бошқача айтганда, маҳаллий давлат бошқаруви халқ манфаатлари асосида фаолият юритадиган орган сифатида намоён бўлади деб барча итирокчиларни ҳуқуқий саводхонликка ва янада фаол бўлишга чақирди.
Кун тартибидагимасалаларниатрофличаўрганибчиқиб,
Й И ҒИ Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Маърузачиларининг нутқи маълумот учун қабул қилинсин.
2.Ёшларни сиёсий маданиятини ошириш ҳамда сиёсий фаоллигини ошириш бўйича турли тадбирлар ташкил этиш университет маънавият ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғиИ.Хайруллаев ҳамда ЁИетакчиси З.Ражабалиевлар зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини ва назоратини университет маънавият ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи И.Хайруллаев ўз зиммамда қолдираман.
Ислом Каримов номидаги ТДТУ
Термиз филилали директори
йиғилиш раиси : Б.Э.Тўраев
Йиғилиш котиби: И.Хайруллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |