Сайловлар соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.Илгари соат 6 дан соат 20 гачаўтказилган. Сайловчи овоз бериш биносига келгач участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Сайлов бюллетени яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Сайловда сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга “+” ёки“√” ёхуд “х” белгисини қўяди.
Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари Президент 5 йил муддатга сайланади ва бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ Президент бўлиши мумкин эмас.
35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётганф фуқаро Президент этиб сайланиши мумкин.
Президент сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида 75 кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Президентликка номзодлар кўрсатиш сайловга 65 кун қолганида бошланади 45 кун қолганида тугайди.
Президент сайлов натижалари эълон қилинган кундан кечи билан 2 ойда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари Қонунчилик палатаси 5 йилга сайланадиган 150 депутатдан иборат.
Депутатлар ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланади.
Депутатликка номзодлар сиёсий партиялар томонидан кўрсатилади.
Номзодлар сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон ҳудудида яшаётган бўлиши лозим.
Депутат этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган пайтдан эътиборан Қонунчилик палатаси депутати мақомига эга бўлади.
Сенатни шакллантириш тартиби Олий Мажлис Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан таркиб топади.
Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан сайланади.
Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимият вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Сенатнингўнолтинафараъзосиэнгобрўлифуқароларорасидан Президент томонидантайинланади.