Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet71/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

8.3.1.-жадвал
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳисоби



Маҳсулотлар



Ишлаб чиқариш иш цикли даври (кунларда)

Бир кунлик сарф (млн.сўм)

Жами сарфлар
(млн.сўм)

А

4

24,5

98,0

Б

5

15,8

79,0

В

3

23,833

71,5

Г

3,5

6,714

23,5

Жами

Х

70,847

272,0

Ишлаб чиқариш циклининг ўртача муддати =


= кун
.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш нормативи:
млн. сўм.
Тайёр маҳсулотлар нормативи уларнинг харидорларга жўнатилиши пайтига қараб аниқланади. Айтайлик, корхонада тайёр маҳсулотлар омборда 8 кун туриб қолади. Уларнинг ишлаб чиқариш таннархи 6375,9 млн. сўм.
млн. сўм.
Келгуси давр харажатлари нормативи олдиндан тўланган ижара ҳақлари, келгуси йилга журналлар ва газеталарга обуна бўлиш ҳамда янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратиш харажатлари кабиларни ўз ичига олади. Олдиндан тўланадиган ижара ҳақлари, келгуси йилга журналлар ва газеталарга обуна харажатлар бир марта амалга оширилади ва улар фойдаланиш муддатида қисмларга бўлинган ҳолда турли харажатларга олиб борилади. Янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратиш бўйича харажатлар эса, илмий-тадқиқот ишлари якунлангандан сўнг, корхона номоддий активи сифатида тан олинади.
Келгуси давр харажатлари нормативи (Н) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

─ йил бошига келгуси давр харажатларига киритилган суммаси (бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича);
─ режалаштирилаётган даврда шу мақсад учун кўзда тутилган харажатлар;
─ режалаштирилаётган йилда смета асосида корхона фойдаси ҳисобидан қопланадиган харажатлар.
Мисол: Корхона бухгалтерия баланси маълумотларига кўра йил бошига келгуси давр харажатлари қолдиғи ─ 609121,0 минг сўм. Унинг қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • журнал ва газеталарга обуна тўловлари 680,0 минг сўм;

    • ижара тўловлари 144000,0 минг сўм;

    • янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратиш харажатлари 464441,0 минг сўм.

Режалаштирилаётган йилда келгуси давр учун жами 137274,0 минг сўмлик харажат кўзда тутилган. Жумладан:

    • журнал ва газеталарга обуна тўловларига 734,0 минг сўм;

    • янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратишга 136540,0 минг сўм.

Режалаштирилаётган йилда келгуси давр харажатларининг 144680,0 минг сўми (680,0+144000,0) турли харажатларга олиб борилади. Журнал ва газеталарга обуна тўловлари бўйича харажатлар, пировард натижада, корхонанинг фойдаси ҳисобига қопланади.
Келгуси давр харажатлари нормативи:
Н = 609121,0 + 137274,0 – 144680,0 = 601715,0 минг сўм.
Барча якка норматвларнинг йиғиндиси корхона айланма маблағлариннг умумий нормативини ташкил этади.
Саноат корхоналарида нафақат ишлаб чиқариш захиралари, айни пайтда, уларнинг сарфланиши бўйича ҳам нормативлар белгиланади.
Ишлаб чиқариш захиралари (моддий ресурс) сарфини нормалаштириш ─ бу белгиланган сифатда маҳсулот ишлаб чиқаришга ёки маълум бир миқдордаги ишни бажаришга кетган хом ашё, материал, ёқилғи, энергиянинг максимал йўл қўйиладиган сарфини кўрсатувчи режа миқдори. Моддий манбаларнинг сарф нормасини ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш характерига кўра асосий материаллар сарфи ва ёрдамчи материаллар сарфи аниқланади.
Асосий материал деб бевосита маҳсулот тайёрланадиган материалларга айтилади. Асосий материаллар сарфи нормаси ишлаб чиқариш технологиясининг мукамаллашиши даражасига қараб белгиланади. Бу нормалар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни бартараф этиш қийин бўлган чиқиндилар (масалан, бўяшдан кейин чўткада қолган бўёқ)ни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Материалларни сарф қилишнинг назорати уларнинг доимий сарфи билан белгиланган ишлаб чиқариш нормаларини чоғиштириш асосида амалга оширилади.
Ёрдамчи материал деб ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган, лекин тайёр маҳсулотларга кирмайдиган (турли тозалаш материаллари, материалларни ишлаш учун кислоталар ва бошқалар) материалларга айтилади.
Саноат корхоналарида, шунингдек, технологик чиқиндилар ва йўқотишлар нормаси, ишлаб чиқаришда материаллардан фойдаланиш коэффициенти, дастлабки хом ашёдан фойдали компонентларни ажратиб олиш коэффициенти ва бошқалар ҳам қўлланилади.



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish