Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet68/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Таянч иборалар: мулк, узоқ муддатли активлар, асосий фонд, асосий восита, асосий ишлаб чиқариш фондлари, ноишлаб чиқариш асосий фондлари, асосий фондларнинг жисмоний ва маънавий эскириши, асосий фондларни жорий ва капитал таъмирлаш, амортизация, ишлаб чиқариш қуввати, асосий фондлар модернизацияси.


Такрорлар учун саволлар

1. Корхоналар мулкининг асосий фондга мансуб эканлиги қанақанги мезонларга кўра аниқланади?


2. Асосий ишлаб чиқариш фондига тушунча беринг.
3. Асосий ишлаб чиқариш фондлари қанақанги кўринишларда баҳоланади?
4. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг жисмоний ва маънавий эскириши мазмунини ва уларга таъсир этувчи омилларни ёритинг.
5. Асосий фондларни жорий ва капитал таъмирлаш манбаларини айтинг.
6. Асосий ишлаб чиқариш фондларини такрор ишлаб чиқариш манбаларини айтинг.
7. Амортизациянинг моҳиятини ва кейинги йилларда амортизация сиёсатида қанақанги ўзгаришлар рўй берганини ёритинг.
8. Корхона ишлаб чиқариш қувватига тушунча беринг.
9. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг самарали ишлатилиши қайси кўрсаткичлар билан ифодаланади?
10. Корхоналар асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишини яхшилашнинг муҳим ва реал йўлларини айтинг.
VIII боб. КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ
Режа:

8.1. Айланма маблағларнинг иқтисодий моҳияти ва корхона фаолиятидаги роли


8.2. Айланма фондларнинг таркиби, тузилиши ва шаклланиш манбалари
8.3. Айланма маблағларни нормалаштириш
8.4. Айланма маблағлардан фойдаланишни яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари

  1. Айланма маблағларнинг иқтисодий моҳияти ва корхона фаолиятидаги роли.

Корхоналарда ишлаб чиқаришнинг узлуксиз давом этиши учун узоқ муддатли активлар билан бир қаторда айланма (жорий) активлар ҳам зарур бўлади. Айланма активлар ҳам корхона мулки ҳисобланади. Ишлаб чиқариш корхоналарида уларнинг таркибига моддий захиралар, дебиторлик қарзлари ва пул маблағлари киради.


Моддий захиралар ─ ишлаб чиқаришнинг моддий шароитларидан бири ҳисобланади. Амалиётда улар меҳнат предметлари ҳам деб аталади.
Меҳнат предметлари меҳнат воситалари билан биргаликда меҳнат маҳсулотини, унинг истеъмол қийматини яратишда ва қийматнинг шаклланишида қатнашади.
Меҳнат предметлари ишлаб чиқаришнинг бир циклидагина қатнашади ва ўзининг натурал шаклини ўзгартиради, қийматини тўлиқ янгидан яратилган маҳсулот қийматига ўтказади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилганидан кейин, уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган маблағлар корхонага қайтади ва доимо оборотда қатнашади. Корхонанинг маблағлари доиравий айланишнинг турли босқичларида: пул, ишлаб чиқариш воситаси ва тайёр маҳсулот (товар) шаклида бўлади.
Корхоналар маблағларининг доиравий айланиши жараёнида, албатта, дебиторлик қарзлари пайдо бўлади.Бу табиий ҳол.
Дебиторлик қарзлари ─ бу харидорлар ва буюртмачиларнинг сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек, турли юридик ва жисмоний шахсларнинг маълум мақсадларда олган маблағлари учун корхона олдидаги мажбуриятидир.
Дебиторлик қарзлари ─ корхонага тегишли бўлган маблағларнинг хўжалик оборотидан чиқиб кетиши ва уларнинг вақтинчалик бошқа субъектлар тассаруфида бўлишлигини англатади.
Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган тартибга биноан 90 кунгача олинмаган маблағлар муддати ўтмаган, 90 кундан ортиқ муддатда тўланмаган маблағлар тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлари бўлиб ҳисобланади.
Мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ 90 кундан тўлов муддати ошиб кетган дебиторлик қарзларига йўл қўйганлиги учун корхоналарнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари маъмурий ва молиявий жаъзога тортилади.
Тўлов муддати 3 йилдан ошмаган қарзлар даъво муддати ўтмаган дебиторлик қарзлари, тўлов муддати 3 йилдан ошиб кетган қарзлар эса даъво муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлари ҳисобланади.
Корхоналарнинг айланма активлари ишлаб чиқариш ва муомала доирасига ажратилган бўлиб, шунга мувофиқ, улар айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондларини ҳосил қилади.
Айланма ишлаб чиқариш фондларига ишлаб чиқариш захиралари (хом ашё, эҳтиёт қисмлар, нефт маҳсулотлари ва бошқа моддий бойликларнинг қолдиқлари, хўжалик инвентарлари), тугалланмаган ишлаб чиқариш қиймати ва келгуси давр аражатлари киради.
Муомала фондларига ─ омбордаги мавжуд тайёр маҳсулотлар; юкланган, аммо, ҳали ҳақ тўланмаган маҳсулот; захираларни тўлдириш, ишчи ва ходимлар билан ҳисоб китоб қилиш учн зарур бўлган пул маблағлари; ҳисоб китобдаги маблағлар киради.
Саноат корхоналарида айланма ишлаб чиқариш фондларининг ахамияти катта. Уларсиз айрим холларда маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш имконияти чекланади, айрим холларда эса умуман мумкин эмас. Чунончи, меҳнат предмети хисобланган металлар, электр кувватлари ва бошқалар мавжуд бўлмаса маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш хам чекланади.
Корхоналар айланма активларининг асосий қисми ишлаб чиқариш доирасида ─ хом ашё, ишлаб чиқариш харажатларида ва озгина қисми товар маҳсулотларининг захираларида ва муомала доирасида иштирок этади.
Айланма активлар такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксиз бўлишлигини таъминлайдилар. Уларнинг миқдори ва таркиби нафақат ишлаб чиқаришнинг эҳтиёжи, шу билан биргаликда муомала эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ишлаб чиқариш ва муомала фондлари захираларини шакллантириш учун мўлжалланган пул маблағлари корхоналарнинг айланма маблағлари дейилади.
Айланма маблағлар ─ бу айланма ишлаб чиқариш ва муомала фондларининг пулдаги ифодасидир.
Эркин бозор муносабатларига ўтиш шароитида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз давом этишини таъминлашда айланма маблағларнинг ролини яхши тушуниш ва улардан оқилона фойдаланиш зарур.
Айланма активларнинг узлуксиз ҳаракати ─ уларнинг доиравий айланишини ифодалайди ва ишлаб чиқариш вақтини ҳамда муомала вақтини ўз ичига олиб айланма маблағларнинг тўлиқ айланиш даврини ҳосил қилади.
Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш катта аҳамиятга эгадир. У кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун қўшимча моддий ва молиявий ресурсларни ҳосил қилади. Бу эса ишлаб чиқариш учун қўшимча маблағларни четдан жалб қилишдан корхоналарни холос қилади.
Айланма маблағларнинг доиравий айланишини тезлаштириш давлат бюджетининг даромадини оширишга ҳам ёрдам беради.Чунки, бунда маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва уларни сотиш учун вақт қисқаради. Бу эса ўз навбатида қўшилган қийматдан солиқ ва бошқа солиқларнинг тезроқ бюджетга келиб тушишига олиб келади.
Демак, айланма маблағларнинг доиравий айланишини тезлаштириш кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш суръатини кўтаришга ҳамда давлатнинг марказлашган пул фонд маблағини тўлиқ шакллантиришга имконият яратилади.
Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида корхоналар асосий максадига эришиш учун ишлаб чиқариш харажатларини пасайтиришга, жумладан, ишлаб чиқариш захираларидан тежаб-тергаб фойдаланишга алохида эътибор берадилар. Чунки, шунинг натижасида улар ўз фойдаларини кўпайтиришга, оқибат натижада фойдалилик даражасини оширишга эришадилар.
Ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқариш захираларига бўлган талабини мустакил равишда режалаштирадилар. Улар бозор талабларини, ҳамкорларнинг имкониятларини ўрганиш, нарх-навонинг ўзгариш тўғрисидаги ахборот асосида ўз ишлаб чиқаришининг таъминотини, бозорлардаги (товарлар, хизматлар, молия бозорларида) талабларни назарда тутган холда бевосита ёки воситачи оркали олди-сотдини мустакил амалга оширади.
Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш дастурининг бажарилиши, таннархнинг пасайиши, фойда ва рентабелликнинг ошиши, корхонани ишлаб чиқариш захиралари билан белгиланган ассортименти ва сифати буйича таъминланишига боғлиқ..
Шу сабабли ҳам корхоналар ўз ишлаб чиқаришини бир маромда самарали ривожланишини таъминлаш максадида узоқ муддатга мўлжалланган бизнес режаларига асосланган холда ишлаб чиқариш захиралари билан таъминлашга алохида эътибор берадилар. Ишлаб чиқариш захиралари (меҳнат предметлари)нинг ўз вактида олиб келинмаганлиги ёки йўқлиги корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг тўхтаб қолишги олиб келиши мумкин.
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш захиралари билан ўз вактида, зарурий микдорларда, белгиланган сифатда хамда бир маъромда таъминланиши шу билан биргаликда улардан оқилона фойдаланиш пировардида унинг иқтисодий ривожланиши ва тараққий этиши учун хар томонлама таъсир этади.
Корхоналарнинг ривожланиши, тараққий этиши ҳамда иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлиши, мустакил республикамизнинг иқтисодиётини барқарорлашишига замин яратади. Халқимиз турмуш даражасининг янада юксалишига ҳар томонлама ўз таъсирини кўрсатади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш хажмларининг ошиши, ўз навбатида, айланма маблағлардан фойдаланиш кўламининг ҳам кенгайишига олиб келади. Шунинг учун айланма маблағлардан тежаб, тергаб фойдаланиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги даврда айланма маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш учун замонавий янги техникалардан унумли фойдаланиш, шунингдек, самарали технологияларни ишлаб чиқаришга тезкорлик билан татбиқ этиш талаб қилинади. Улар ёрдамида айланма маблағларнинг ишлаб чиқаришга сарф қилиниши, тежалиши таъминланади.
Янги иқтисодий тузум (мавжуд айланма маблағлардан тежамли фойдаланиш учун) ишлаб чиқариш корхоналаридан қуйидаги вазифаларни бажаришни талаб қилади:

  • моддий захиралар ҳаракати билан боғлиқ ўзгаришларни ўз вақтида тегишли ҳужжатларда расмийлаштириш;

  • моддий захиралар тўғри сақланиши устидан назорат олиб бориш;

  • моддий ресурслар таъминоти режасининг бажарилиши устидан назорат олиб бориш;

  • материалларнинг ишлаб чиқаришга тўғри берилиши ва уларни сарфлаш нормасига риоя қилиш устидан назорат олиб бориш;

  • ички ресурсларни ишга солиш мақсадида ортиқча ва фойдаланилмаётган материалларни аниқлаш ва сотиш ва бошқалар.

Эркин бозор муносабатлари шароитида айланма маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, хўжасизликка қарши курашиш, маҳсулот таннархида моддий харажатларнинг улушини камайтириб бориш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Мавжуд моддий ва молиявий ресурслардан тўғри, тежамли фойдаланиш миллий иқтисодиётни янада ривожлантиришда, аҳолининг моддий фаровонлигини оширишда муҳим омилдир.




  1. Download 2,97 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish