Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


-чизма Фондлар қийматини оширувчи омиллар



Download 2,97 Mb.
bet67/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

7.5.1-чизма
Фондлар қийматини оширувчи омиллар

Фондлар қайтимини оширувчи омиллар





Янги корхоналарнинг қурилиши, ускуналарни реконструкция қилиниши ва техник қайта қуролланиш натижасида ускуналар унумдорлигининг ошиши


Ускуналар ишининг сме-налилик коэффициенти-нинг ўсиши






Янги қабул қилин-ган реконструкция қилинган ва қайта қуролланган кор-хоналар қувват бирлиги қийматини камайтириш


Фойдаланиш вақти ва қувватининг ортиши



Янги ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштиришни тезлаштириш

Қўл меҳна-тини маши-налаштириш

Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини миллий иқтисодиёт миқёсида баҳолаш қийин. Бу муаммонинг ечими маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошишига, аҳоли истемолини тўлароқ қондирилишига, мамлакатда ускуналар балансининг ошишига, маҳсулот таннархининг камайишига, ишлаб чиқариш рентабеллигининг ошишига олиб келади.


Асосий фондлардан нисбатан тўлароқ фойдаланиш ─ янги қувватларни жалб қилиш каби эҳтиёжларнинг камайишида муҳим омил ҳисобланади. Асосий фондлардан фойдаланишнинг яхшиланиши, уларнинг айланиш тезлигининг ошганлигини ҳам билдиради.
Хуллас, асосий фондлардан самарали фойдаланиш иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим вазифаси ҳисобланган ─ ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ошиши, рақобат шароитида уларнинг тез реализация қилиниши билан ҳам чамбарчас боғлиқ.
Асосий фондлардан самарали фойдаланиш, уларнинг самарадорлигини оширишга таъсир қилувчи интенсив ва экстенсив омиллардан қанчалик тўлиқ фойдаланилаётганлигига боғлиқ. Асосий фондлардан фойдаланишнинг экстенсив ўсиши, бир томонидан, календар даврда ускуналардан фойдаланиш вақтини оширишни тақозо қилса, иккинчи томондан, ускуналарнинг умумий қийматида ишлаётган ускуналар ҳиссасини оширишни тақозо қилади.
Ускуналардан фойдаланиш вақтини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • смена ўртасида бўш туриб қолишларни камайтириш мақсадида ускуналарни таъмирлаш сифатини ошириш, ўз вақтида асосий ишлаб чиқаришни ишчи кучи билан, хом-ашё билан, ёқилғи ва ярим фабрикатлар билан таъминлаб туриш;

  • кун мобайнида ускуналарнинг бекор туриб қолишини қисқартириш, уларнинг ишини сменалик коэффициентини ошириш.

Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўли ортиқча ускуналар миқдорини камайтириш ва ўрнатилмаган ускуналарни ишлаб чиқаришга тезроқ жалб этиш ҳисобланади.
Меҳнат воситалари катта қисмининг бекор туриши ишлаб чиқаришни ўстириш имкониятларининг қисқаришига, ускуналарнинг бекордан бекор жисмоний эскиришига ва узоқ вақт ишламасдан сақланиш натижасида, уларнинг яроқсиз аҳволга келиб қолишига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан яхши сақланган ускуналар ҳам маънавий эскириш натижасида жисмоний эскирган ускуналар қаторига қўшилиб қолади.
Асосий фондлардан фойдаланишнинг интенсив ўсиши вақт бирлигида ускуналарнинг иш билан таъминланганлик даражасини оширишни тақозо қилади.
Ускуналарнинг интенсив иш билан таъминланганлигини ошириш учун ишлаётган машина ва механизмларни модернизациялаш, улар ишининг оптимал режимини ўрнатиш лозим. Технологик жараёнларнинг оптимал режимда ишлаш ишчилар сони ва асосий фондларни кўпайтирмай туриб маҳсулот ишлаб чиқаришни оширади ва маҳсулот бирлигига сарфланадиган моддий ресурс харажатларни камайтиради.
Асосий фондардан фойдаланиш интенсивлигини ошириш қуйидагиларни талаб қилади: ишлаб чиқариш технологияларини ва меҳнат қуролларини такомиллаштириш; меҳнатни илмий ташкил этишни ва бошқаришни такомиллаштириш; ишчиларнинг профессионалиги ва билимини ошириш; ишлаб чиқариш жараёнидаги нуқсонларни бартараф қилиш.
Техника ривожланиши ва шу билан боғлиқ равишда жараёнларни интенсивлаштириш чегараланмаган. Шунинг учун асосий фондлардан фойдаланишни интенсив ошириш имкониятлари ҳам чегараланмаган.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири унинг тузилишини такомиллаштириш ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қанчалик ўсиши асосий цехларга боғлиқ. Шунинг учун уларнинг асосий фондлар умумий қийматидаги ҳиссасини ошириш лозим.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий фондларнинг ортиши маҳсулотлар фонд сиғимининг ошишига олиб келади, лекин бевосита маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ортишига олиб келмайди. Бироқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг пропорционал равишда ривожланишисиз асосий цехлар тўлиқ қувват билан ишлай олмайди. Шунинг учун аосий фондларнинг оптимал ишлаб чиқариш тузилишини аниқлаш улардан фойдаланишни оширувчи асосий йўналиш ҳисобланади.
Ҳозирги шароитда, асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш асосида акционерлик жамиятларини ҳамда бошқа турдаги хусусий корхоналарни шакллантириш муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Бунда мулк эгалари ишлаб чиқариш воситаларини бошқаришда, асосий фондларнинг ишлаб чиқариш тузилишини шакллантиришда, шунингдек, корхона фойдасини бошқаришда мустақил бўлишади. Мавжуд асосий фондлардан самарали фойдаланишда уларнинг масъулияти ошади. Бу мақсадли инвестициялашни оширишга ҳам ёрдам беради.



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish