Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet74/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Таянч иборалар: айланма активлар, жорий активлар, айланма маблағлар, айланма маблағлар айланиш коэффициенти, айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти, норма, норматив.
Такрорлаш учун саволлар

1. Айланма ишлаб чиқариш фонди таркибини ёритинг.


2. Муомала фондларининг таркибини ёритинг.
3. Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш даражалари қайси кўрсаткичлар билан ифодаланади?
4. Айланма маблағларни нормалаштиришнинг аҳамиятини ёритинг.
5. Айланма маблағларни шакллантириш манбаларига тушунтириш беринг.
6. Корхоналарда айланма маблағлардан самарали фойдаланиш йўларини ёритинг.
IX боб. ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ КОРХОНА ФАОЛИЯТИДАГИ ЎРНИ


Режа:



  1. Бозор муносабатлари шароитида ходимларни танлаш тамойиллари, уларнинг таркиби ва тавсифи

  2. Меҳнат унумдорлиги концепцияси ва унинг корхона фаолиятидаги аҳамияти

  3. Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг таснифи ва тавсифи

  4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қоидалари, шартлари ва корхонада иш ҳақини тартибга солиш

9.1. Бозор муносабатлари шароитида ходимларни танлаш тамойиллари, уларнинг таркиби ва таснифи

Инсон билан табиат ўртасидаги моддий, жисмоний, ашёвий алмашувлар, муносабатларнинг умумий шарти меҳнатдир. Меҳнат инсон ҳаётининг доимий ва табиий шартидир. Меҳнат инсон билан табиат ўртасидаги нарсалар алмашувининг умумий шартидир. Меҳнат, бу нафақат инсоннинг мускул ва онг, жимоний ва ақлий энергиясини сарфлаш бўлиб қолмай, мақсадга мувофиқ фойдали, инсон ҳаёти учун зарур бўлган моддий, маънавий ва жамият бойликларини яратиш учун йўналтирилган ижтимоий-зарурий фаолиятдир.


Меҳнат жараёнини бошлашдан олдин инсон унинг натижасини ўз онгида шакллантиради, кейин меҳнатини ўз мақсадига эришиш учун йўналтиради. ўз хоҳишини амалга ошириш учун меҳнатни ташкил қилиш усулини ва йўналишини аниқлайди. Бунинг учун инсон меҳнат қуролларини яратади.
Меҳнатнинг бошланиш жараёнига инсоннинг мақсадга мувофиқ йўналтирилган фаолияти киради. Меҳнат жараёнида нафақат инсон билан табиат ўртасидаги моддий алмашув амалга ошади, унда инсонлар ўртасидаги муносабатлар ҳам шаклланади.
Инсоният тараққиёти тарихига назар солсак меҳнат унинг ривожланишига таъсир қилувчи асосий омил эканлигига ишончимиз комил бўлади.
Инсон меҳнати орқали моддий ва маънавий бойликни яратиш билан табиатни ўз ҳаётига мослаштириб, уни ўзгартириш билан бир қаторда ўзини ҳам такомиллаштиради. Меҳнат орқали инсон атроф-муҳитни ўзгартиради, уни ўзгартириш билан ўзининг доимо ортиб бораётган эҳтиёжини қондиришга интилиш билан инсон ўзининг табиатини ўзгартиради, яъни қобилиятини, билимини, кўникмаларини, имкониятларини кенгайтиради, такомиллаштиради ҳамда меҳнат жараёнини тубдан ўзгартириб боради. Меҳнат жараёни такомиллашади ва инсоннинг ўзи ҳам такомиллашади.
Шундай қилиб, меҳнат жараёнида инсон шаклланганлигини кузатамиз.
Меҳнат натижасида инсон доимо энг мураккаб жараёнларни амалга ошириб, ўзига янада юқори мақсадларни қўйиб ва унга эришиб боради.
Биз юқорида айтгандек меҳнат инсон билан табиат ўртасидаги моддий неъматлар алмашувигина бўлиб қолмай, уни натижасида инсонлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар вужудга келади. Бу жараёнда меҳнатнинг мазмуни ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти намоён бўлади.
Меҳнатнинг мазмуни нуқтаи назаридан меҳнат инсонни меҳнат қуроллари ва предметлари билан ўзаро боғланиши жараёнида ҳамда уларга инсоннинг таъсири, аралашуви натижасида вужудга келади.
Бу жараён доимо, танаффузсиз давом этиб боради ва такрорланиб туради.
Меҳнатнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти унинг ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатлар жараёнидаги ўрнида намоён бўлади.
Корхоналарда меҳнат ресурслари корхона учун муҳим аҳамиятга эга.
Меҳнат жараёни табиатга ишчи кучи, меҳнат предметлари ва меҳнат қуроллари (иккаласи меҳнат воситаларини ташкил қилади) билан биргаликда таъсир қилиши туфайли содир бўлади.
Ишчи кучи бу жараёнда асосий рол эгаллайди. Ишчи кучи инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти билан белгиланади.
Ишчи кучи деганда бизлар инсонни жисмоний, ақлий, маънавий ва руҳий қобилиятлари ва уларни зарурият туғилиши билан ишлатиб қандайдир моддий, маънавий ва маданий истеъмол қийматлар яратишга тушунамиз.
Ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш жараёни учта фазадан иборат бўлиб унга:
- шаклланиш фазаси;
- тақсимот фазаси;
- истеъмол фазалари киради.
Жаҳон стандартларига биноан ишчи кучининг асосий қисмини ёлланма ходимлар ташкил қилади. Уларга шартнома (контракт) асосида ишлаётган барча ходимлар киради. Статистикада ишчи кучи рўйхатдаги ходимлар сифатида ҳисобга олинади. Рўйхатдаги ходимларга барча доимий, вақтинча ва шартнома асосида ишга қабул қилинганлар киради.
Вақтинча ишга қабул қилинганлар таркибига бир кун ва ундан кўпроқ кунларга ишга қабул қилинганлар киради. Бунга ҳақиқатда ишлаётган ва вақтинча ишга чиқмаган, лекин ишда формал ҳолда ҳисобланадиганлар киритилади.
Назарияда ва амалиётда меҳнат ресурслари ва меҳнат салоҳияти деган кўрсаткичлар ишлатилади.
VIII-Халқаро статистиклар (1954 йил) конференциясида меҳнат ресурсларига «Хусусан меҳнат ресурслари» ва «ҳарбий хизматчилар» кириши таъкидланган. «Хусусан меҳнат ресурслари» ишловчилар ва ишсизлар категорияларига ажратилган.
БМТ статистика комиссияси 1966 йилги 14 сессиясида «Иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасини жорий қилган. Уларга моддий неъматлар ишлаб чиқаришида ва хизмат қилишда қатнаша оладиган шахслар мажмуаси киради деб айтилган.
Меҳнат ресурслари деганда меҳнатга қобилиятли ёшдаги (аёллар 16-55, эркаклар 16-60 ёшда) ишчилар сони тушунилади. Бу чегара қонун орқали белгиланган. Меҳнат ресурслари чегараланган, лекин ҳаётда ногиронлар, нафақахўрлар, ёш болалар меҳнат қобилиятидан (иш кучидан) фойдаланилади.
Меҳнат ресурсларига буларни қўшсак меҳнат салоҳиятини ташкил қилади.
Корхона миқёсида ишчи ходимлар сони меҳнат салоҳиятига тенг бўлади.
Ходимлар (ишчилар) сони корхоналарда ўрганишда ва статистик ҳисоботда икки хил турда бўлади.

  1. Рўйхатдагилар.

  2. Ишга келганлар.

Рўйхатдаги ходимлар сони барча рўйхатдан ўтган ҳар хил сабаблар билан ишга (доимий, мавсумий, вақтинчалик) ишчилар сони киради. Уларга (хизмат сафарида, меҳнат таътили, декрет таътили, касаллар, ишга ҳар хил бошқа сабаблар билан ўқиш, депутатлик ва ҳ.к.) келмаганлар киради.
Рўйхатдаги ходимларга қуйидагилар кирмайди:

  • бир маротаба ёки алоҳида ишларни бажаришга таклиф қилинганлар (врачлар консультация учун, экспертиза учун, инвентарларни таъмирлаш, оқлаш, краскалаш кабилар);

  • шартнома асосида (ҳуқуқий-фуқаролик шартномалари), агар улар бошқа ташкилотда рўйхатда турса;

  • ўриндошлик асосида ишга қабул қилинганлар ҳамда бошқа ходимлар ва иш ҳақи статистикаси тўғрисидаги низомда кўрсатилганлар.

Меҳнат ресурсларининг аҳамияти бозор муносабатларига ўтиш билан янада ошади. Ишлаб чиқаришнинг инвестицион характери, юқори даражада илмийлиги ва маҳсулот сифатини ошириш муоммалари, ходимларга қўйиладиган талабларни ўзгартиради ва улардан юқори касбий маҳоратни талаб қилади. Бу корхоналарда ходимларни бошқаришнинг тамойилларини, усулларини ва ижтимоий-психологик масалаларининг тубдан ўзгаришига олиб келди.
Меҳнат жамоасини яхши танлаш бошқарувнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Меҳнат жамоаси бир ёқадан бош чиқарадиган, бир-бирини қўллайдиган, қобилиятли ва корхона раҳбариятининг мақсадларини тушинадиган ҳамда уни амалга оширадиган кадрлардан иборат бўлиши лозим. Бундай меҳнат жамоаси хўжалик фаолияти самарадорлигининг ошишига, корхонанинг гуллаб-яшнаши ва ривожланишига олиб келади.
Меҳнат муносабатлари - корхона ишининг мураккаб аспекти ҳисобланади. Техник ва технологик вазиятларни ҳал қилиш, меҳнат жамоаси ўртасида вужудга келадиган конфликт ҳолатларни ҳал қилишга нисбатан жуда осон. Чунки жамоани бошқаришда унинг ҳар бир аъзосининг индивидуал хусусиятлари ва дунёқарашини ҳисобга олиш лозим.
Корхонанинг техник имкониятлари қанчалик юқори бўлмасин, барибир керакли даражадаги инсон ресурсларисиз самарали ишлай олмайди. Буларнинг ҳаммаси ишчилар ва ходимларга, уларнинг билим даражасига ва ишлашга бўлган ҳоҳишига боглиқ бўлиб чиқади. Бугунги кунда ғарб мутахассислари бекорга корхонани асосий таркиби инсон омилидан деб ҳисоблашмаяпти. Чунки, ишлаб чиқариш тизими нафақат бехато ишлайдиган машина ва механизмлардан ташкил топган, балки, ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатадиган, янги ғояларни яратадиган ва уларни амалга оширадиган инсонларни ҳам ўз ичига олади. Мураккаб техник ва ишлаб чиқариш муоммаларини ечиш йўлида инсонлар орасида яқиндан ўзаро таъсирни аниқлаш учун, уларнинг ҳар бирида охирги натижага бўлган қизиқишни уйготиш ҳамда меҳнатга бўлган онгли муносабатни шакллантириш лозим. Инсоний капитал асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш заҳиралари рақобатбардошликни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва ҳажмини оширадиган воситадир.
Шу сабабли ҳар бир корхонада ходимлар сиёсати ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бу сиёсат қуйидаги мақсадларга йўналтирилган бўлади:
- соғлом ва ишлаш қобилиятига эга жамоани шакллантиришга;
- корхона ишчиларининг малака даражаларини оширишга;
- жинси ва ёшига ҳамда малака даражасига кўра оптимал тузилган меҳнат жамоасини шакллантиришга;
- ўзгариб бораётган ҳолатларни англайдиган, янги ва илгор ишлаб чиқаришни сезадиган ва узоқни кўра оладиган юқори маҳоратга эга раҳбарларни танлашга.
Ходимлар сиёсати ўз ичига:
- ходимлар танлаш ва юқори лавозимларга кўтариш;
- кадрлар тайёрлаш ва узлуксиз уларнинг малакасини ошириш;
- тўлиқ бандлик шароитида ходимларни ёллаш;
- шаклланган ишлаб чиқриш тизимига мувофиқ ишчиларни жойлаштириш;
- меҳнатни рағбатлантириш;
- меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш;
- корхона ишчилари учун қўлай меҳнат шароитларини яратиш ва бошқалар.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда ходимларни танлаш ва уларнинг иш жойини ўзгартиришда иккита асосий мезонидан келиб чиқиш керак: биринчидан, юқори касбий малакаси даражаси ва ўрганишга лаёқатли; иккинчидан, тажрибаси ва меҳнатга фаоллиги.
Агар инсоний капитал харажат сифатида эмас, балки корхона активи сифатида баҳоланса, ходимларни ишга жалб этиш катта харажат талаб қилади. Агар корхонага худди шундай катта харажатга машиналар сотиб олинса, бу масалага чуқур ёндашилиб унинг тўла қувват билан ишлашига ва ишчи ҳолатининг сақлаб турилишига катта эътибор билан қаралган бўлар эди. Афсуски, янги ходимлар ишга олинаётганда унча эътибор берилмайди. Ходимларни танлашда одатда асосий эътибор унинг ихтисослаштирилган билимига қаратилади. Бу эса тез эскиради. Шунингдек, ходимлар ва ишга кирмоқчи бўлганларнинг қайсилари ўз билимини доимо ошириб бориш қобилиятига эга эканлигига эътибор берилмайди.
Горвард университетининг президенти Д.Бок ушбу ҳолатга ишора билан қайд этадики: Агар сиз билим олишни қиммат деб ҳисобласангиз, унда билимсизликдан келадиган зарарни хисобланг. Саводсизлик ва инсоний капиталнинг етарли даражада сифатли эмаслиги учун биз қиладиган харажатимиз жуда юқори. Шунинг учун кадрларни ўқитиш бу харажат эмас, балки ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш учун, корхона ишини доимий такомиллаштириб бориш учун зарур бўлган омили деб қараш зарур зарур.
Кадрлар қўнимсизлигини камайтириш ва бандлигини кафолатлаш иқтисодий самарадорликни таъминлайди ва ходимларда ишлаш самарадорлигини оширишга бўлган иштиёқни шакллантиради. Шу билан бирга меҳнатга ҳақ тўлаш тизими эгилувчан бўлиши керак. Шундагина у меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади. Иш ҳақининг ортиши унумдорлик ва самарадорликнинг ўсиш даражасидан юқори бўлмаслиги керак. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими шунингдек, иш ҳақининг муайян қисми корхона ишининг умумий самарадорлигига боглиқ ҳолда белгиланади.
Ҳозирги шароитда самарадорлик ва унумдорликни ошириш учун нафақат меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўзгартириш зарур балки ходимларга бўлган ижтимоий-психологик ёндашувни ҳам ўзгартириш керак.
Корхона раҳбарияти-ҳал қилиши лозим бўлган муҳим жиҳат-меҳнат мотивациясидир. Унга меҳнат жамоаси иши технологияси соҳасидаги билимлар зарур. Ҳар кун ишга келадиган ва маълум вазифаларни бажарадиган ишчи кўп қиррали шахс ҳисобланади. Уни фақат иш кучи сифатида кўриш мумкин эмас. Тадбиркорнинг мақсади - ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш самарадорлиги оширишдан иборат. Шу билан бир қаторда шахс сифатида ишчининг мақсади бир-бирига мос келмаслиги мумкин ва кўп ҳолларда мос келмайди, шунинг учун тадбиркор бу бир-бирига мос келмайдиган мақсадларнинг бир-бирига тўғри келишини таъминлаши зарур. У нафақат ишчини рағбатлантириши, балки аввалом бор уни шахс сифатида тан олиши лозим.
Корхона ишчиларга қуйидагиларни таъминлаши лозим:
- корхонада қониқиш ҳиссини сезиш;
- корхона ишлашни давомийлиги кафолатига эга бўлишлари;
- уларнинг нафақат моддий, балки маънавий жиҳатдан ҳам рағбатлантирилиши тўғрисида тасдиқ олишлари.
Ишлаб чиқариш жараёнининг таркиби меҳнатни илмий ташкил этиш тамойилларига асосланиши керак:

  1. меҳнат тақсимотини тўғри ташкил этиш ва ҳар томонлама меҳнат жараёнидаги ҳамкорликни ошириш;

  2. ишчиларнинг касбий-малакали таркибини ташкил этиш;

  3. меҳнат жараёнларини меҳнатнинг рационал усулларини ишлаб чиқиш ва уни тадбиқ этиш асосида такомиллаштириш;

  4. иш ўринларига хизмат кўрсатишни яхшилаш;

  5. жамоавий ишлашнинг самарали шаклларини жорий қилиш, кўп агрегатли хизматни ривожлантириш;

  6. меҳнатни меъёрлашни меҳнат сарфини пасайтириш ва ускуналар ишини нисбатан рационаллаштириш, резервларидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш;

  7. систематик ишлаб чиқариш инструктажларни йўлга қўйиш, меҳнатнинг илғор усулларини жорий қилиш;

  8. ишлаб чиқаришни санитария-гигиена, психо-физиологик талаблар ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари асосида ташкил этиш, ишлашнинг рационал графигини қўллаш.

Ушбу тамойилларнинг амалда қўлланилиши қуйидагиларга олиб келади:

  1. меҳнат унумдорлиги ошади;

  2. меҳнат шароитининг санитария-гигиена ва психофизиологик ҳолатлари яхшиланади;

  3. меҳнатга қизиқиш ортади.

Бозор иктисодиёти шароитида ишчиларни жалб қилиш ўқув юртлари билан доимо алоқада бўлишни, ишга қабул қилишда тест ва суҳбатлашиш тизимини қўллашни, уларга нисбатан синов муддати белгилашни талаб қилади. Корхонага кадрларни жалб қилишнинг асосий манбаи турли йўналишдаги ўқув юртлари, меҳнат биржалари ҳисобланади. Ишчиларни жойлаштириш ва улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш меҳнат тақсимоти тизимига асосланади.
Меҳнат тақсимотининг қуйидаги шакллари нисбатан кенг тарқалган:

  1. технологик-жараён бўйича - касби ва ихтисослиги;

  2. операция бўйича - технологик жараёнларнинг алоҳида кўринишдаги турлари;

  3. бажарилаётган ишнинг функцияси бўйича - асосий, ёрдамчи, махсус;

  4. ишчилар малакаси.

Корхонадаги ишчиларнинг макон ва замондаги ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва Статистика Вазирлигининг 1998 йилги 26 октябрдаги 33 рақамли қарори билан тасдиқланган “Ишчилар сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича инструкция” билан тиртибга солинади ва ҳисоби олиб борилади.
Кадрларни ишга олишда меҳнат келишуви ёки шартнома асосий ўрин эгаллайди. Бу иш берувчи ва ишга ёлланувчи ўртасидаги розиликни билдиради. Меҳнат шартномасида меҳнат вазифаси, иш ўрни, мажбуриятлар, малакаси, мутахассилиги, вазифалари, иш ҳақи миқдори ва ишнинг бошланиши вақти кабилар келишиб олинади.
Меҳнат шартномасидан фарқли равишда, пудрат шартномаси корхона топшириғига кўра ишни бажаришини билдиради.
Корхоналарда ишловчилар икки категорияга бўлинади:

  1. ишлаб чиқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи саноат-ишлаб чиқариш персоналлари;

  2. носаноат ташкилотлари персоналлари. Бунга коммунал хўжаликлари ходимлари, болалар ва врачлик-санитария муассасалари ишчи ходимлари киради.

Ишчилар асосий ва ёрдамчи ишчиларга бўлинади. Уларнинг нисбати корхона ишининг таҳлили кўрсаткичи ҳисобланади.
Асосий ишчиларнинг миқдорий коэффициенти (Ка.и.) қуйидаги формула бўйича аниқланади:



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish