Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари



Download 2,97 Mb.
bet104/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари

Хавфсизликни таъминлаш ҳамиша, ҳамма жойда, ҳамма нарсалар учун муҳим бўлиб келинган. Ҳатто ҳайвонлар ҳам ўзларининг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзлари инстинги орқали тегишли чоралар кўрадилар. Инсоният пайдо бўлибдики, хавфсизлик масаласи унинг олдида ҳамиша долзарб бўлиб ҳисобланган. Шу туфайли хавфсизлик масаласи жамият ривожи учун муҳим аҳамиятга эга.


Хавфсизлик тизимида иқтисодий хавфсизлик ҳам тегиши ўринга эга. Чунки, иқтисодий хавфсизлик таъминламас экан, иқтисодий ривожланиш ҳақида ҳам баралла гапириш қийин. Иқтисодий субъектларнинг вужудга келиши кўплаб маблағ ва вақтни талаб қилади. Буларнинг эркин фаолияти ва ривожланиши таъминлаш учун унинг энг авволо, ҳар томонлама хавфсизлигини таъминлаш лозимдир.
Бугунги бозор муносабатлари шароитида ҳамма корхоналарга мустақиллик берилиб, эркинлик таъминланаётан бир пайтда, унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳам ўта долзраб ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик бўлган жуда муҳим жараёндир. Бу жараённи тўғри ва тўлиқ англаш учун унинг тушунчаси билан бирга, тамойилларини, мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб олиши лозим.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳам ўз-ўзидан амалга оширилиб қолинавермайди. Бу тадбир ҳам бир қанча ўзига хос тамойилларга асосланган ҳолда амалга оширилишиш мумкин. Бу тамойилларнинг тавсифини қисқача ёритиб ўтамиз.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш вазифалари. Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир корхонанинг вазифаси ўзининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Бу ишда боқимандалик кетмайди. Ҳар бир корхона ўзининг хавфсизлигини ўзи таъминламаса бошқа жойдан келиб уни таъминлаб бермайди. Бу жараён анча тадбирларни ўз ичига олади. Буни қуйидаги чизмадан кўриш мумкин (12.1-чизма).

12.1-чизма. Корхона хавфсизлигини таъминлаш вазифалари.
Ушбу чизмада корхона хавфсизлигини таъминлашнинг 8 та вазифаси келтирилган. Уларнинг ҳар бири нималардан иборат эканлигининг тавсифини кўриб чиқамиз.
1. Корхона фаолиятига ташқи субъектлар аралашувларининг кучайишига йўл қўймаслик. Ҳозирги кунда бунинг учун Президентимиз И.Каримов томонидан жуда катта тадбирлар белгиланган ва белгиланмоқда. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликларини кафолатлаш тўғрисида бир қанча қонунлар билан биргаликда Президентнинг Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар маҳкамасининг қарорлари ҳам қабул қилинган.
2. Корхона ичида самарали меҳнат қилиш муҳитини бузишнинг олдни олиш, ҳар бир ходимнинг меҳнатини холисона баҳолай олиш. Холислик ҳалоллик бўлган жойда меҳнат жамоалари ўртасида руҳий муҳитнинг барқарорлиги таъминланади. Бундай шароитда меҳнатнинг самарали бўлиши тайин. Шу туфайли бугунги корхона раҳбари ходимлар ва ишчилар руҳиятини яхши биладиган, уни тўлиқ таъминлайдиган, меҳнат жамоаси ўртасида адолатни ўрната оладиган зукко бўлиши лозим. Адолат тарозиси бузилган жойда корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш жуда қийин кечади. Чунки корхонанинг хавфсизлиги ташқи хавфдан кўра ички хавфнинг мавжудлиги хавф юқорироқдир.
3. Ходимлар ўртасида ахлоқий-руҳий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, корхонанинг муваффақияти уларнинг ҳар бирининг муваффақияти эканлигини сингдириш ва шунга амал қилиш. Ҳозирги шароитда кўпгина кичик корхоналарда меҳнат жамоаси асосан қариндош-уруғлардан таркиб топган оилавий корхона жамоаларидан иборат. Уларнинг мақсади, қизиқиши ва рағбатлантирилиши кўп жиҳатдан бир-бирига тўғри келади. Бундай шароитда масалани ижобий ҳал қилиш бир мунча осон кечиши мумкин. Аммо ҳамиша ҳам ишни юритиш учун оилалар таркибидан мутахассисларни топиш қийин. У ҳолди кимларнидир ёллашга тўғри келади. Бу ҳолда меҳнатни ташкил қилишда умум эътироф этилган тартиб ва тамойилларга амал қилишни тақозо қилади.
4. Бозордаги ўз рақобатчиларидан маҳсулотнинг (иш, хизматнинг) сифати, нархи бўйича орқада қолиб кетмаслик чораларини кўриш. Бугунги эркин рақобат шароитида корхоналар хавфсизлигини таъминлаш учун ўзларининг рақобатчилари тўғрисида етарлича маълумотга эга бўлишлиги лозимдир. Агарда бир хил товар ёки хизмат ишлаб чиқараётган корхоналарда сифат юқори бўладиган бўлса, бир хил нарх билан рақобатда ютқазиб қўйиши мумкин. Агарда нархи катта бўлиб, сифати бир хил бўлса ҳам шу ҳолатнинг такрорланиши мумкин. Бундай шароитда корхона раҳбарияти маҳсулотинининг ва хизматининг сифатини муттасил ошириб боришлари билан бирга нархини ҳам назорат қилиб боришлари лозимдир. Нархни сунъий равишда камайтириб бўлмайди. Бунинг учун маҳсулотнинг таннархини камайтириш орқали эришиш лозимдир.
5. Бозор коньюнктурасининг тез ўзгаришидан ҳамиша воқиф бўлиш ва унга мослашган ҳолда тараққиётни таъминлаш. Бу вазифа ҳам бозор муносабатлари ҳукм суриб турган ва нинг таъмойиллар тоборо чуқрлашиб бораётган шароитда ўта муҳимдир. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда бозордаги муҳитни мунтазам ўрганиб боришни тақозо қилади. Бу ҳолат ҳам корхона раҳбарияти ва мутахассисларидан катта билим ва тажрибани талаб қилади. Булардан кўриниб турибдики, корхонанинг хавфсизлигига ўз-ўзидан эришиш қийин.
6. Ишлаб чиқариш, технологик, тижорат каби сирларини сақлаш. Нодир мутахассислар қўнимсизлигининг олдини олиш. Корхоналарнинг хавфсизлигини таъминлашда унинг тижорат сирини сақлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки бир корхона мувоффақиятга эришса, у рақобатда олдинги ўринларда турган бўлса, албатта унинг маълум даражада ўзигагина хос сир-синоатлари бор. Уларни имкон қадар асрашга, атрофга ашкор қилмасликка ҳаракат қилиш лозим. Бунинг учн ўзида фаолият кўрсатаётган ўта ноёб ва тажрибали кадрларни асраб авайлаш лозим. Бундай кадрларнинг қўнимсизлигига йўл қўйиб бўлмайди. Уларни ўз иш жойларида муқум ушлаб туриш чораларини кўриш лозимдир.
7. Корхона ҳудуди, мулки ва бошқа моддий ресурсларнинг сақланишиини таъминлаш, уларнинг ўғирланиши ва йўқолшининг олдини олиш чораларини кўриш. Корхоанинг иқтисодий хавфсизлигининг муҳим жиҳатларидан бири уларнинг мол-мулкининг сақланишига ҳам бевосита боғлиқ. Маҳсулотни сақлаш учун тегишла шароитни яратиш керак. Товарларнинг яроқлилик муддатидан олдин бузилиб, айниб ектишига йўл қўйиб бўлмайди. Агар ушбу маҳсулотлар синадиган бўлса, уларнинг бутлигини таъминлаш чораларини ҳам кўриш керак. Шунингдек, маҳсулотларнинг ўғирланишига йўл қўйилмайдиган, йўқолишининг олдини оладиган ҳолатларга ҳам ҳамиша аҳамият бериб боришни тақозо қилади.
8. Ҳамкорларини танлашда уларнинг молиявий аҳволини ўрганиш ва ўзининг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун тегишли ташкилий ишларни доимий равишда эътибордан қолдирмаслик. Бу вазифа ҳам корхоналарнинг хафсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим чоралардан биридир. Аммо ҳозирги пайда кўпгина корхоналарда молиявий хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, унинг ҳақиқий молиявий аҳволидан дарак бермайди. Чунки солиқдан қосиш учун улар шу даражада кўп “ҳунарларни” қилмоқдаки, уларни махсус назорат органи ходимларисиз аниқлаш қийин. Шу туфайли бу масала ҳам корхона раҳбариятининг диққат марказида бўлмоғи лозим. Бунинг учун корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун энг авволо, унинг раҳбарияти ва мутахассислари ҳалол-покиза иш кўмоқлари лозим. Қинғир ишнинг қийиғи бир кун чиқиб қолиб, бор мол-мулкни турли жарималарга мажбуран тўлаб бир кунда банкрот ҳолатига тушиб қолиш мумкин. Шу туфайли ҳамиша бойликни орттиришни ҳалол йўл билан қилишга ўрганилса бу аста секинлик билан бойб боилади ва иқтисодий жиҳатдан хавсиз бўлади. Ҳеч қандай жарима ва бошқа мажбурий тўловлардан қўрқмаслигингиз мумкин.
Шу ва шу каби вазифаларнинг бажарилиши корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий тадбирларидир. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги, албатта, ўз-ўзидан таъминланиб қолмайди. Шу туфайли бу масала корхонага дахлдор бўлган мутасаддиларнинг (мулкдор, раҳбар, менежер, мутахассислар ва барча ходимлар ҳамда солиқ, молия, банк каби манфаатдор ташкилотлар) ҳамиша диққат эътиборида бўлмоғи лозим.




    1. Download 2,97 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish