Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet102/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Таянч иборалар: инвестиция, инвестор, қимматли қогозлар, молия бозори, инвестиция манбаси, молиявий манба, моддий ресурслар.


Такрорлаш учун саволлар



  1. Инвестиция нима?

  2. Инвестор ким?

  3. Молиявий ва номолиявий инвестицияларга тушунча беринг.

  4. Реал капитал маблаг нима?

  5. Молиявий бозор тарифини айтинг.

  6. Инвестиция таснифини келтиринг.

  7. Инвестицияларни манбасини тушунтиринг.

  8. Инвестиция қандай соҳаларда ишлатилади?

  9. Молия бозорини таснифини келтиринг.

ХII-Боб. КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИ ВА
ТИЖОРАТ СИРИ


Режа:

    1. Корхона иқтисодий хавфсизлиги тушунчаси ва таснифи

    2. Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари

    3. Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш концепцияси

    4. Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, ташкил этиш ва бошқариш

    5. Корхонада иқтисодий хавфсизлик хизмати, унинг функциялари ва таркиби

12.6. Корхоналарнинг тижорат сири моҳияти
12.7. Корхоналар тижорат сирини ҳимоя қилиш механизми
12.8. Рақобатчилар тўғрисида ахборот олиш услублари



    1. Корхона иқтисодий хавфсизлиги тушунчаси ва таснифи

Хавфсизликни тушиниш учун, энг авволо, хавфлилик нималигини тушуниб олиш лозим. Хавфлиликка қуйидагича таъриф бериш мумкин. Хавфлилик деганда турли офат, бахтсизлик, ғам-ғусса, ҳалокат, йўқотиш каби салбий ҳолатларнинг содир бўлиш мумкинлиги тушунилади. Агар ушбу таърифдан келиб чиқадиган бўлсак, хавфсизлик – бу мавжуд бўлган хавфлиликни бартараф қилинишни англатади. Бу тушунчадан келиб чиқиб, унга қуйидагича таъриф бериш мумкин. Хавфсизлик деганда содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олди олиниб, бирор объектнинг тинч-осойишта фаолият юритиши, табиий офатлардан, ёнғин хавфсизлигидан, рақобатчилар хавфидан сақланиши ва барқарор фаолиятини таъминловчи тадбирлар мажмуаси тушунилади.


Бу таъриф хавфсизликка берилган умумий таъриф. Мазкур бобда корхонанинг умумий хавфсизлиги билан бирга иқтисодий хавфсизликни мазмуни ва моҳияти ҳам ёритилган. Уни таъминлаш учун мулкдордан, шу корхона раҳбариятидан жуда катта ташкилотчиликни, билим ва тажрибани талаб қилади.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини аниқлаш учун у билан боғлиқ бир қанча тушунчаларнинг таърифларини кўриб чиқиш лозим. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • хавфсизлик;

  • ахборотлар хавфсизлиги;

  • объектнинг хавфсизлиги;

  • ишлаб чиқариш объектининг хавфсизлиги;

  • ёнғин хавфсизлиги;

  • товарнинг истеъмол хавфсизлиги;

  • хом-ашё хавфсизлиги;

  • корхонанинг хавфсизлиги;

  • корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги.

Биз юқорида хавфсизликга кенг маънода таъриф бердик, агар қисқа қилиб айтсак хавфсизлик деганда бирор хавфнинг пайдо бўлишидан ҳимояланган ҳолат тушунилади. Агар шундай ҳолатдан келиб чиқадиган бўлсак, хавфсизликнинг кўлами жуда кенг. Уни ҳаётимизнинг барча жабҳаларига қўллашимиз мумкин. Бизга асосан иқтисодий хавфсизлик билан боғлиқ тушунчалар лозим бўлади. Булардан бири ахборот хавфсизлигидир.
Ахборотлар хавфсизлиги деганда мазкур ахборотларни қўлга киритишга ҳуқуқи бўлмаган шахсларга тасоддифан ёки атайлаб ахтарганда ҳам ошкор бўлмайдиган ҳолатнинг таъминланганлиги тушунилади. Ахборот хавфсизлиги нафақат иқтисодий, балки сиёсий, маънавий ва маърифий ҳаётимизда ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Чунки барча ҳолатлар ахборотларда ўз аксини топади. Шу туфайли корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам ахборотлар хавфсизлигини таъминлашни тақозо қилади.
Бозор муносабатлари шароитидан ҳар бир объектнинг ҳам хавфсизлиги таъминланган бўлиши лозим. Бунинг учун объект хавфсизлигининг таърифини ишлаб чиқишни тақозо қилади. Объектнинг хавфсизлиги деганда турли таҳдидлардан ҳимояланган ва ўз фаолиятини нормал режимда олиб боришга тегишли шароит яратиб олишга қаратилган тадбирлар мажмуасига эга бўлган объектлар тушинилади.
Биз ушбу ҳолатда бутун объектнинг хавфсизлиги хусусида гап юритмоқдамиз. Бизга иқтисодий объектларнинг хавфсизлиги муҳимдир. Уларнинг бири, яъни энг муҳими ишлаб чиқариш объектидир. Бунга бир қуйидагича таъриф беришни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Ишлаб чиқариш объектининг хавфсизлиги деганда шахс ва жамиятнинг манфаатларига мос келмайдиган турли ишлаб чиқаршда содир бўладиган ҳалокатларнинг (аварияларнинг) олдини олишга қаратилган тадбирлар мажмуасининг мавжудлиги тушунилади.
Жамиятимиздаги ҳолатлар иқтисодий хавфсизлик қаторига ёнғин хавфсизлигини ҳам қўшишни тақозо қилмоқда. Чунки ҳар хил эҳтиётсизликлар оқибатида юзлаб ёнғин ҳодисалари рўй бермоқда. Натиада минглаб сўм миқдорида моддий зарар кўрилмоқда. Шу туфайли ушбу масала ҳам хавфсизликнинг бир тури сифатида ўз таърифига эга бўлиши лозим.

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish