Корхонанинг банкротлик хавфи
|
|
|
|
|
|
|
|
Ишлаб чиқариш банкротлиги хавфи.
|
|
Молиявий банкротлиги хавфи.
|
|
Тижорат банкротлиги хавфи.
|
12.4-расм. Корхонанинг банкротлик хавфи
Мазкур хавфларнинг ҳаммаси ҳам хавфли. Аммо уларнинг олдини олиш мумкин. Шу туфайли уларнинг тавсифига тўхталиб ўтамиз.
1. Ишлаб чиқариш банкротлиги хавфи. Бу хавф корхонанинг мўлжалдаги маҳсулотини тегишли ҳажмда ва нархда ишлаб чиқариш имкониятининг чекланганлиги туфайли содир бўлади. Уни бартараф қилиш учун корхона доимий равишда бозор коньюнктурасини ўрганиш, маркетинг хизматини яхши йўлга қўйиш, технологик жараёнларни тезликда бошқа маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ўзгартира олиш каби имкониятларга эга бўлиши лозим.
2. Молиявий банкротлиги хавфи. Бу корхонанинг молиявий бозорда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини амалга ошираолмай қолиш хавфидир. Бу корхонанинг ўзига керак бўлган кредитни унинг фойизи ошганлиги туфайли олиш имкониятининг чекланганлиги, корхона акциясининг нархи тушганлиги, нуфузининг пасайиб кетганлиги, кредитор қарзларининг ошганлиги эвазига содир бўлиши мумкин. Бундай хавфларнинг олдини олиш, албатта, жуда мураккаб. Чунки ушбу жараёнларнинг кўп қисми корхонанинг фаолиятига бевосита боғлиқ эмас.
3. Тижорат банкротлиги хавфи. Бу хавф ишлаб чиқарувчи, савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналарда ҳам содир бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар, ўз фаолиятини амалга ошириш учун энг аввало, хом ашё ва материалларни бозордан сотиб олади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотини бозорда сотади. Савдо корхонаси эса, маълумки, товарларни сотиб олиб сотади. Бу жараёнда бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгириши оқибати унинг баҳоси ҳам тез ўзгариб кетган бўлиши мумкин. Натижада, бир томондан хом ашё ва материаллар тахчиллиги рўй берса, иккинчи томондан, ишлаб чиқарилган (агар савдо корхонаси бўлса олдин сотиб олинган) товарини бозорда ортиқчалиги рўй бериб тегишли нархда сотиш имконияти чекланган бўлиши мумкин. Бу ҳолатдан ҳам чиқиш, ушбу хавфларнинг ҳам олдини олиш ўта мураккаб бўлиб корхона раҳбариятидан тажриба, билим ва тадбиркорликни талаб қилади.
Бу хавф-хатарларни бартараф қилишдан давлат ҳам манфаатдир. Чунки корхоналарнинг синиши ишсизликнинг кўпайишига, бюджетга тушумларнинг кескин камайишига, боз устига ишсизлик нафақасини тўлаш учун сарфларнинг ошиб кетишига олиб келади.
Корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бу учун жуда мукаммал ишланган чора-тадбирлар дастури бўлиши лозим. Бу дастур, ўз навбатида, бир қанча фаолиятларни қамраб олиши мумкин.
Улар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
1. Моддий ва интеллектуал мулкни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш дастури.
2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш дастури.
3. Корхонанинг махфий-тартиб фаолиятини ташкил қилиш дастури.
4. Меҳнат жамоасида ахлоқий-руҳий муҳитни сақлаш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик дастури.
5. Алоҳида мухандислик-техник воситаларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш дастури.
6. Корхонанинг тижорат сирини сақлаш дастури кабилар.
Ушбу дастурларни амалга оширишда, албатта, энг аввало, асосий масъулият корхонанинг хавфсизлик хизмати зиммасига тушади. Аммо ундан ҳамма манфаатдор бўлганлиги учун корхонада ишлайдиган барча ходимлар, раҳбардан тортиб то оддий хизматчиларга қадар унинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |