12.8. Рақобатчилар тўғрисида ахборот олиш услублари Бозор муносабатлари шароитида бизнес тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш бу муваффақиятнинг ярми. Бозор шароитида бозор ҳақидаги ахборотлар ўта қимматли товар ҳисобланади. Рақобатчилар ичидан муваффақиятли чиқиш, бизнесга жиддий тус бериш, тадбиркор ўз тактикаси ва стратегиясини белгилаши учун энг қимматли ва зарур нарса бозор ҳақидаги, бозор субъектлари, яъни рақобатчилар ҳақидаги ахборотлардир.
Аммо ахборот ўз-ўзидан қўлга киритилиб қолинмайди. У маълум миқдорда харажатни, вақтни талаб қилади. Лекин ахборотга сарф қилинган харажат ўн маротаба кўп фойда келтириши мумкин. Товарга қилинган харажат 1,5-2,0 баробар фойда келтирса ахборотга қилинган харажатнинг қанчалик самарали эканлигини баҳолаш қийин эмас. Шу туфайли ахборотдан тежалган маблағ ўзига нисбатан қимматга тушади.
Замонавий раҳбар ўз ишини ахборот тўплашдан бошлаши лозим. Агар унда аниқ ахборот бўлмаса кўр-кўрона иш бошлаш билан бизнесда муваффақиятга эришиб бўлмайди.
Раҳбар, энг аввало, ўзи ишлаб чиқармоқчи бўлган товарининг шу ҳудудда бир қанча харидори борлигини аниқлаши, шу товарга бозорнинг тўйинганлик даражасини, мазкур товарни кимлар ишлаб чиқаётганлигини, ўзи қанча ишлаб чиқариш мумкинлигини, рақобатчилар қанчадан сотаётганлиги, бу эса ундан арзонроқ сотиб қанча фойда қилиш мумкинлиги кабиларни обдон ўрганиб, аниқ ҳисоб-китобларга эга бўлиши лозим.
Ахборотлар қўлга киритилиши нуқтаи назаридан уч гуруҳга бўлинади:
эркин оладиган ахборотлар;
ўта зарур аммо олши қийин бўлган тижорат сирига мансуб махфий ахборотлар.
Режали иқтисодиёт шароитида махфий ахборотлар фақат давлатники бўлган. Уни фош қилмаслиги учун айрим ахборотлар махфий ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлар эркинлиги принциплари ва ҳолатлари тўғрисида”ги 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган қонунда ахборот эркинлиги, унинг принциплари, очиқлиги, ошкоралиги, олиш ва беришни рад этиш тартиблари, муҳофаза этиш кабиларнинг ҳуқуқий асослари ўз ифодасини топган.
Ушбу қонуннинг 6 моддасига биноан қуйидаги ахборотлар махфий ҳисобланади:
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни рўёбга чиқариш тартиби тўғрисидаги, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонун ҳужжатлари;
- экологик, метеорологик, демографик, санитария-эпидемиологик, фавқулотда вазиятлар тўғрисида маълумотлар ҳамда аҳолининг, аҳоли пунктларининг, ишлаб чиқариш объектлари ва коммуникацияларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар;
- кутубхоналарнинг, архивларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга тегишли ахборот тизимларининг очиқ фондларидаги мавжуд маълумотлар.
Махфий ахборотларни беришни рад этиш қонуннинг 10 моддасида белгилаб қўйилган.
Эркин бозор муносабатлари шароитида махфий ахборотлар нафақат давлатга, балки барча тадбиркорларга, корхоналарга, бирлашма каби хўжалик юритувчи субъектларга ҳам дахлдордир. Олдин махфий ахборотларни фақат давлат ҳимоя қилган бўлса, энди ахборотларни ҳимоя қилиш ҳам қуйидаги субъектлар ўртасида тақсимланади:
давлат ҳимоя қиладиган ахборотлар;
тижорат тизими ҳимоя қиладган ахборотлар;
иккаласи биргаликда ҳимоя қиладиган ахборотлар.
Ҳозирги пайтда давлат сирини сақлаш бўйича махсус “Давлат сири тўғрисида”ги қонун мавжуд. Мазкур қонунда давлат сири, уни сақлаш, ошкор қилмаслик, ошкор қилинганда жавобгарлик каби тартиблари аниқ ўрнатилган. Аммо корхона, ташкилот тадбиркорлар каби хўжалик юритувчи тижорат субъектлари сирларига нималарнинг кириши, уларни ҳимоя қилиш йўллари бўйича аниқ қонуний нормалар етарли эмас. Бу бўйича махсус қонун қабул қилинмаган. Юқорида кўрганимиздек фақат мамлакатимизда амал қилиб турган Фуқаролик Кодекси (ФК)да унинг айрим нормалари ёзилган.
Тараққий этган мамлакатларда уларни тажрибасидан келиб чиқиб бизда ҳам, тадбиркорлар, бозор субъектлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаб сотадиган махсус компаниялар, фирмалар бор. Улар ўзлари тўплаган ахборотларни сотадлар. Буларга қуйидаги ахборотларни киритиш мумкин:
корхонанинг молиявий аҳволи;
бошқа ҳамкорлари билан ҳисоб-китоб олиб боришдаги интизоми;
дебитор ва кредитор қарзлари;
қандай бизнес билан шуғулланиши;
шериклари билан судланиш даражаси;
раҳбарнинг нуфузи;
жамоадаги ахлоқий-руҳий муҳит кабилар.
Шуни унутмаслик керакки, ҳаётда майда-чуйда бўлганидек, бизнесда бу ўта муҳим. Корхона фаолиятида ҳеч нарсага арзимайдиган, майда-чуйдадек туюлган нарса бизнесда жуда катта муваффақият олиб келиши мумкин, ёки бизнесменни синдириб, инқирозга юз тутишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Шу туфайли рақобатчилар тўғрисидаги барча катта-кичик ахборотлар мазкур корхона учун ўта муҳим ва қимматли ҳисобланади.
Корхона ўз рақобатчилари тўғрисида ахборот тўплаши учун қандай ишларни амалга оширади? Энг аввало, у рақобатчилари тўғрисида умумий маълумотларни олади. Бу ахборотлар умумий хулоса қилиш учун асос бўлади. Иккинчидан, корхонага керак бўлган тўлиқроқ ахборотларни ахтара бошлайди. Буларга:
корхона фаолиятининг самарадорлиги;