Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


III боб. КОРХОНАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ



Download 2,97 Mb.
bet29/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

III боб. КОРХОНАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


Режа:

3.1. Корхонани ташкил этиш қоидалари


3.2. Корхонани барпо этиш ҳужжатлари ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
3.3. Корхона мулки
3.4. Корхонанинг молиявий барқарорлиги
3.5. Корхонанинг ташқи иқтисодий шартномалари


3.1. Корхонани ташкил этиш қоидалари

Янги корхонани барпо этиш ва ишлаётганларини кенгайтириш қуйидаги омилларга асосланади: 1) маҳсулот ва хизматларга қондирилмаган талабни мавжудлиги; 2) маҳсулотни ишлаб чиқишни ташкил қилиш учун ресурсларни мавжудлиги; 3) тегишли тармоқни ривожланган ҳолати.


Янги корхонани барпо этиш ёки мавжудини кенгайтириш масаласини мулк эгаси ҳал қилади. Бошланишда корхонанинг устав фонди (капитал) шакллантирилади (шахсан мулк эгаси, акциядорлар, бюджетдан ассигноция, кредитлар, ортиқча моддий ресурсларни сотишдан тушган маблағлар).
Корхонанинг мақсадини ҳам мулк эгаси аниқлайди (белгилайди).
Корхонани барпо этилиши ўзига хос ташкилий босқичлардан иборат бўлади.
Корхонани тузилиши уни яратиш тўғрисида тугилган гояни асослашдан бошланади ва қуйидаги кетма-кетликда келтирилган ишлар бажарилади:
- корхонани таъсис этувчилари аниқланади, уларни шартномаси тузилади;
- ишлаб чиқарадиган маҳсулот ёки хизмат турини белгилаш;
- корхонанинг молиявий ресурслари манбаларини аниқлаш;
- корхонанинг Устав ва Низомини расмийлаштириш;
- корхонани бизнес-режасини ишлаб чиқиш;
- корхона муҳири, штампи ва бошқа реквизитларини тайёрлаш;
- корхонани солиқ органидан рўйхатдан ўтказиш;
- банкда ҳисоб рақамини очиш, банк билан шартнома тузиш;
- корхоналар ажратмалар ўтказиши мажбур бўлган, Республикада мавжуд мақсадли жамғармаларда ҳисобга қўйилиши;
- корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисида ҳужжат олиш.
Корхона тузилгандан кейин уни фаолиятини ташкил этиш масаласи жуда ҳам жиддий аҳамиятга эга.
Биз II бобда корхонани белгилари, шакл ва турларини кўриб чиқдик. Корхона фаолиятини ташкил қилиш, унинг шакл ва турларидан қатъий назар, барчасига умумий бўлган қоидаларга (принципларга) риоя қилинишини талаб қилади.
Мавжуд адабиётларда корхоналарни ташкил қилиш қоидаларини изоҳлашда бир хил қарашлар мавжуд эмас. Айримлари корхонани ташкил қилиш қоидаларини унинг белгилари билан, айримлари ташкилий масалаларни ҳал қилиш этаплари билан, айримлари корхона фаолиятини самарадорлигини таъминлаш қоидалари кабилар билан аралаштириб юборадилар.
Бизнинг фикримизча, корхона фаолиятини ташкил қилиш қоидалари, барча корхоналар учун бир хил, шу жумладан фойда олиш ёки олинмаслигидан қатъий назар, улар фаолиятини жамият эҳтиёжларига йўналтириб турадиган фаолият самарасини оширишга ижобий таъсир кўрсатадиган омилларни ифодалайдиган жиҳатларига эга бўлган, макон ва вақт бирлигида ўзгармайдиган тартиблар мажмуасидан иборат бўлиши керак.
Корхона фаолиятини ташкил қилиниши, биринчидан, тегишли ташкилий-таркибий бошқарув тузилмасини мавжуд бўлишини талаб қилади.
Иккинчидан, ишлаб чиқариш воситаларини тегишли даражада технологик бирлашувини, ўзаро ҳаракатларини мослаштиришни таъминлаш зарурати.
Учинчидан, фаолиятни ташкил қилишда, бошқаришда қарорлар қабул қилишда ва ҳоказо ҳолларда қонуннинг устунлигини таъминлаш.
Тўртинчидан, корхоналарни барчаси ҳуқуқий нуқтаи назардан тенглигини таъминлаш зарурати.
Бешинчидан, ижтимоий-иқтисодий зарурат мавжудлигидан келиб чиқиш.
Олтинчидан, бизнес шаклини танлаш эркинлиги, албатта корхонанинг ижтимоий-иқтисодий заруратидан келиб чиққан ҳолда.
Еттинчидан, корхона хўжалик фаолиятига давлатнинг аралашмаслиги, унинг фаолият юритишида эркинлиги.
Ва ниҳоят корхоналар бирон-бир мафкурага бўйсунмаслиги, уларнинг мафкурадан озодлиги.
Бу умумий қоидалар корхоналар фаолиятини жамият нуқтаи назаридан, уларнинг манфаатларидан келиб чиқиб самарали фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган. Албатта корхоналар ўз фаолиятини юритишда, самарадорлигини таъминлаш мақсадида тежамкорликни, молиявий барқарорликни ва ресурслар билан таъминлашга интилишлари зарур.

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish