Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


IV боб. КОРХОНА ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМА-



Download 2,97 Mb.
bet37/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

IV боб. КОРХОНА ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМА-
ЛАРИНИ БОШҚАРИШ


Режа:



  1. Корхона фаолиятида бошқарув тушунчаси ва унинг объектив зарурати

  2. Корхонани бошқаришнинг замонавий тамойиллари, шакллари ва услублари

  3. Ишлаб чиқаришни ва ишлаб чиқариш бўғинларини бошқариш

  4. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва корхонани бошқаришда раҳбарнинг ўрни



4.1. Корхона фаолиятида бошқарув тушунчаси
ва унинг объектив зарурати

Ўзбек тилидаги “бошқариш” атамаси чет-тилларда “Менежмент” атамасига мос келади.


Менежмент инглиз тилидан “management” сўзидан келиб чиқиб бошқариш, мудирлик, ташкил қилиш маъносини англатади.
Менежмент – бу ишлаб чиқаришни бошқариш, яъни ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида қўлланиладиган тамойиллар, усуллар, иқтисодий воситалар ва бошқариш шакллари мажмуасидир.
Менежмент хўжалик юритиш нуқтаи назардаги бу жорий ва келажакни режалаштириш, башорат қилиш (прогнозлаштириш), ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга тааллуқли қарорлар қабул қилиш, маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш ва сотишни ташкил қилиш, ресурслардан самарали фойдаланиш масалаларини ҳал қилиш учун бошқарувчилар томонидан юритиладиган фаолият деб ҳисоблаш мумкин.
Бошқарув санъати ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни бош воситаси. Чунки оптимал қарор қабул қилиш ёки муаммони ечимини топиш айрим техник-технологик жараёнларни такомиллаштиришдан ёки янги ишлаб чиқариш қувватини жорий қилишдан ёки молиявий маблағларни жалб қилишдан келадиган самарадан юқорироқ бўлиши мумкин. Амир Темур ибораси билан айтганда битта тадбир билан юзлаб аскарлар бажараолмайдиган ишларни ҳам қилиш мумкин.
Замонавий менежмент – бу минглаб эҳтимолий вариантлар ва кўзга илинмайдиган ҳодисалар бўйича бошқарув қарорини қабул қилиш.
Корхонанинг фаолияти кўп қиррали бўлиб, бу жараён кўплаб таъминотчилар, юзлаб улар маҳсулотини сотиб олувчилар ишлаб чиқариш (улгуржи савдо корхоналари, айрим ҳолларда чакана савдо корхоналари, транспорт корхоналари); алоқа тармоғи; давлат ҳокимияти; молия, кредит, солиқ, божхона муассасалари билан мезоалоқада бўлади. Корхонанинг ички шароитида техник-технологик жараёнлари лойиҳалаш; маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш (моддий, меҳнат, молиявий ресурслардан рационал фойдаланган ҳолда); маҳсулотларни сақлаш ва сотиш каби ишларни бажаради.
Келтирилган жараёнлар табиат ходисалари билан тиғис боғлиқ. Буларни эътиборга олиш, содир бўлганда муаммони ечиш зарур бўлади.
Юқорида келтирилган барча ходиса ва жараёнлар кўплаб омилларга боғлиқ, уларни ҳисобга олиш зарур.
Корхона фаолиятида вужудга келган муаммоларни ҳал қилиш зарурати ҳам мавжуд.
Ушбуларнинг барчаси корхона фаолиятини бошқариш заруратини вужудга келтиради.
Ҳозирги замон ишлаб чиқариш корхоналари мураккаб мажмуа бўлиб, унинг ривожланиши ва фаолиятини йўлга қўйилиши бошқарув механизми орқали амалга оширилади. Корхонани бошқарув механизми – бу аввалам бор маъмурий бошқарув тизими ва бошқариш таркиби, улар орқали асосий вазифалар ҳал қилинади ва мақсадга эришилади; ички алоқалар ўрнатилади, ижро тартиби ўрнатилади ва назорат қилинади; фаолиятга таъсир қилиш воситалари ишга солинади; барча функционал органлар ишчидан тортиб директоргача мувофиқлаштирилган ҳолда фаолият юритишади.
Бошқариш механизимининг юритилиши корхона маъмурияти орқали амалга оширилади. Маъмурият таркибига директор, унинг муовинлари (ўринбосарлари), ёрдамчилари, цех, бўлимлар ва бошқа бўлимчалар бошлиқлари, мутахассислар киради.
Корхона маъмуриятини таркибий тузилишининг умумий кўриниши 4.1.1-расмда келтирилган.

Хуқуқшунос



Директор

Бош бухгалтер



буҳгалтерия





Ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича директор муовини



Бош инженер директор иуовини

Директорни тижорат масалалари ва молия бўйича муовини



Техник бўлим


Лабораториялар
Бош механик
Бош энергетик

Сотиш бўлими
Маркетинг бўлим
Таъминот бўлими
Молиявий бўлим
Режалаштириш бўлими

Асосий цехлар
Ёрдамчи цехлар
Хизмат кўрсатувчи цехлар






Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish