Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet39/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

4.2. Корхонани бошқаришнинг замонавий
тамойиллари, шакллари ва усуллари

Бошқариш тизими шаклланган ва асосланган тамойиллар ва усулларга таянади.


Тамойил қисқача айтганда – бу асосий қоида, талаб, бошқариш ғояси.
Тамойиллар асосида корхоналарнинг мақсади, устувор йўналишлари, сиёсати ва усуллари аниқланади.
Корхоналарда иқтисодий жараёнларни бошқаришни ташкил қилиш объектив қонунлардан фойдаланишнинг ҳаракатдаги механизмини ишлаб чиқишни талаб қилади. Бундай механизм менежмент асосчилари томонидан илгари сурилган тамойилларда (принципларда) ўз аксини топади.
Тамойил бу хўжалик юритишнинг муҳим қоидасидир. Уларнинг назарий аҳамияти шундан иборатки, улар бошқариш қонуниятлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ишлаб чиқариш жараёнида қонуниятлар айнан тамойиллар орқали ўз ҳаракатини амалга оширади.
Бошқарув тамойилларига реал амалиётни белгилаб, бошқариш апаратининг тўғри ва аниқ ҳаракат йўлини кўрсатиб беради. Тамойиллар ҳодиса-воқеалар ва вазиятлар тизимида пайдо бўлиб турадиган мантиқий алоқларни тўғри тушинишга, ҳаракатлар мақсадини тўғри аниқлашга, бошқариш функциясини самарали тадбиқ қилишга қаратилган конкрет қарорлар ишлаб чиқишга имконият яратади.
Ҳар куни корхоналарда турли хилдаги низоли вазиятлар содир бўлиб туради. Ана шуларни ўз вақтида бартараф қилиш раҳбарлардан аниқ қарорлар қабул қилишни талаб этади. Лекин бу қарорлар фақат бошқариш тамойилларини чуқур билгандагина ўз самрасини бериши мумкин. Чунки бу тамойиллар ҳодиса ва воқеаларнинг ички алоқаларини ва уларнинг ривожланишиини олдиндан билишга имконият беради. Бошқарув тамойиллари корхонада бошқариш жараёнларини ташкил қилишдаги дастлабки ҳолатни аниқлайди.
Асосий тамойиллар корхона ва унинг бўғинларини бошқариш фалсафаси ва стратегиясини белгилаб беради.
Бошқариш тамойилларининг назарий асосини XX-асрнинг бошларида америкалик саноатчи-миллионер, автосаноатни асосчиси Генри Форд яратган. Унинг айрим фикрлари ҳозир ғам долзарб, жумладан:

  • Келажакдан қўрқмаслик керак. Ўтган даврга нисбатан ўта ҳурматда бўлиш шарт эмас.

  • Ўтган давр бизга шунинг учун керакки, у бизларга келажакжда ривож топиш учун йўл ва восита кўрсатади.

  • Ким хавф хатар ва муфаққиятсизликдан қўрқса, у ўз фаолиятини чеклайди.

  • Иш фаолиятида буйруқбозликни камайтириб, кўпроқ тадбиркорлик (ишбилармонлик)ка эътибор бериш зарур.

  • Менинг мақсадим оддийлик (соддалик).

  • Агар баҳолар истеъмолчилар даромадларидан юқори бўлса, уни даромадларга мослаштириш керак.

  • Давлат миқёсида иш ҳақини қисқартириш-бу аҳмоқона молиявий сиёсат, чунки у товарларга талабни қисқартиради.

Корхонани бошқариш тамойиллари тўғрисида ҳозирги кунда Японияни жаҳоннинг энг ривожланган давлат сифатида ўрин олишга йўналтирилиши омилларидан бири бўлган Японларга корхонани бошқариш тамойилларини айримларининг моҳиятини мисол келтирамиз.
1. Япония корхоналарининг асосий фалсафаси – Бир умр ёлланма ишчиларни корхона ёки компанияга ишга олиш. Ушбу тамойилни жорий қилиш масаласи бўйича Японияда таниқли маркетолог, амалиётчи ва назариячи тадбиркор Акио Морита ёзади. Мен юқори синф ўқувчилари олдида чиқишимда одатда шандай дейман: “Биз сизларни сафарбар этмаймиз. Бу армия эмас, бу дегани сизлар ўз хоҳишингиз билан “SONY” корхонасини танладингиз. Бу сизни қарорингиз, биз ишонамизки сиз бизни компанияга ишга кириб, унда 20-30 йил ишлайсиз.
Мен ҳоҳлайманки, сиз 30 йилда бизни компанияни ташлаб, ёки умрингизни охирида бу жойда ўтказган вақтингиздан сиз афсусланишингизни. Бу ҳол трагедия (фожия) бўлар эди.... бахтни сиз ўзингиз яратишингиз керак”4
2. Япония менежментининг асосий тамойилларидан бири ишчилар билан соғлом муносабатда бўлиш.
3. Корхонани бошқариш – менежмент – бу диктатура эмас. Бошлиқлар шундай қобилиятга эга бўлиши керакки, у инсонларни бошқариши керак. Уларни ўз орқасидан эргаштириши лозим. “SONY” компаниясида А.Моритани ёзишича биронта бошқарувчисига, ҳатто завод директорига алоҳида кабинет берилмаган.
4. меҳнат муносабатларида раҳбарият билан ишчилар ўртасида юқори даражада тенглик ўрнатиш. А.Моритани фикрича улар “Яшил” ва “Оқ” ёқаликлар ўртасида ҳеч қандай фарқ сезмайдилар. Инсонларни рағбатлантириш учун, уларни оила аъзосига айлантириш ва уларга оила аъзоси сифатида ҳурмат билан муносабат қилиш керак.
5. Бошқарув лавозимида яхши ишлаган, талантли, ўзини кўрсатган ишчилар ва хизматчилариерархик тизим бўйича юқори поғоналарга кўтарилиб боради.
6. Уларда катталарга ҳурмат, эътибор юқори бўлишига қарамай, иш фаолиятида тортишувларга йўл қўйилади. Одамларни табиий талантини жиловлаш Японларнинг одатида йўқ.
7. Фаолият натижасига жавобгарлик юқори.
8. Маҳсулотларни сотиш жараёнида “Ўз вақтида” тамойилига риоя қилинади.
9. Қарзни деб ютуқни унутма, лекин ютуққа эришганда қарзни эсла.
10. Ишда энг юқори сифат – жамиятга хизмат қилиш.
11. Нарса ишлаб чиқаришдан олдин кадр тайёрла.
12. Ўз меҳнатимиз билан ҳаётимизни яхшилаймиз ва яхши жамият қурамиз.
Ҳозирги кунда кўплаб давлатларнинг амалиёти таҳлили корхонани бошқаришни қуйидаги умумий тамойилларини мисол келтиришни тақоза қилади.
1. Иқтисодиётдаги ўзгаришларга мослашувчанлиги ва ўзгарувчанлиги.
2. Яхлит тизимлиги, соддалигини таъминлаш.
3. Бошқарувда ташқи муҳитга вазиятли қарашни ва ташкилий ўзгаришларни жорий қилиш.
4. Стратегик бошқариш тизимини жорий қилишни тан олиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш.
5. Бизнесни ташкилий маданиятга бошқаришга йўналтириш.
6. Инновацион менежментни ривожлантириш.
7. Ташкилий масалаларда лидерлар ролини ошириш.
8. Раҳбарларни ижтимоий жавобгарлигини ошириш.
9. Инсоният қадриятларини ардоқлаш.
Бошқарув тизими қуйидагиларга жавоб бериши зарур:

  • бошқарув тизимида минимал бўғинларга эга бўлиш;

  • компакт бўлимчаларни ташкил қилиш ва малакали мутахассисларни жойлаштириш;

  • мутахассислар командасига асосланган ўзгарувчан таркибларни тузиш;

  • рақобат бозорига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

  • ишлаб чиқаришни мақсадини ва ташкиллаштирилишини нафақат юқори фойда олишга, бирламчи мақсад сифатида истеъмолчи талабини қондиришга йўналтириш.

Бошқаришни ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун бошқариш объектига таъсир кўрсатишнинг қулай усулларини танлаш катта аҳамиятга эгадир. Чунки айнан усуллар бошқариш вазифалари ва мақсади қай даражада бажарилганлигини кўрсатиб беради. Бошқариш усулларини қўллаш натижасида объектив иқтисодий қонунларнинг талаби ва уларнинг амалиётда кўриниши амалга оширилади. Шунинг учун ҳам бошқариш усули ана шу қонунларнинг амал қилиш механизми ролини бажаради.
Амалиётда усуллар тизимини тўғри қўллаш бошқариш тамойилларига боглиқ бўлади. Чунки усуллар ҳар доим бошқариш тамойиллари томонидан белгиланган қоида, Низом асосида қўлланилади.
Бошқариш фаолиятининг воситаси сифатида бошқариш усуллари бошқаришнинг субъектив томонини ўзида гавдалантиради. Бундан улар ҳоҳлаган вақтда, асоссиз танланиши мумкин деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Усулларнинг таркиби ва мазмуни бошқариш қонуниятларини ўзида гавдалантирган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ҳаракат натижаларидан ҳосил топади. Бошқариш усулларига илм-фан тараққиёти бевосита таъсир қилади. Чунки фан-техника тараққиёти усулларни узлуксиз такомиллаштириш, уларни қўллаш сифати ва самарадорлигини оширишга олиб келади.
Шундай қилиб бошқариш усуллари қўйилган мақсадга эришиш учун бошқариш объектига таъсир ўтказиш маъносини англатади.
Бошқариш усуллари ўзини мазмуни жиҳатидан иқтисодий, маъмурий-ташкилий, социал психологик усулблардн ташкил топади.
Бошқариш усуллари тизимида иқтисодий усуллар марказий ҳисобланади. Иқтисодий усул иқтисодий механизмлар орқали бошқариш объектига таъсир кўрсатиш маъносини англатади. Бундай ҳолда корхонанинг бошқариш органи бошқариладиган объектга иш ҳақи, мукофотлаш, рағбатлантиришнинг турли шакллари, имтиёзлар, чегаралашни юмшатиш, дефицит ресурслар билан таъминлаш, иқтисодий эркинликни кучайтириш каби иқтисодий механизмлардан фойдаланади. Шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодий истак нафақат ижобий рағбатлантирувчи омилга таянади, балки солиқлар, тўловлар, даромаддан ушлаб қолиш ва ҳатто жарима (санкцияларига) ҳам таянади.
Иқтисодий усулларнинг ҳаракати шароитида пастки бўғинларга марказлашган таъсир кўрсатиш сусаяди. Иқтисодиётнинг пастки бўғинлари мустақил равишда қарорлар қабул қилши учун катта ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлади. Корхона ва хўжаликларнинг ўз-ўзини бошқаришга ўтиши амалга оширилади.
Бошқаришни иқтисодий усулларининг ҳозирги пайтдаги ўзгариш омилларидан энг асосийси бошқаришни тик чизиқли шаклидан горизонтал шаклига ўтиш ҳисобланади. Бунда бошқариш объектига таъсир нафақат юқори бошқариш органлари томонидан, балки корхона билан богланган мижозлар, истеъмолчилар томонидан амалга оширилади. Бундай таъсир қилиш усуллари ўз ифодасини ўзаро мажбуриятлар, битимлар ва шартномаларда топади.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий усулларнинг қўлланилиши ўзининг ижобий самараларини беради.
Ташкилий-маъмурий усуллар иқтисодий усуллардн фарқ қилиб, бошқариш объектига, яъни меҳнат жамоалари ва алоҳида ходимларга бевосита буйруқ, фармойиш асосида таъсир ўтказишга асосланади. Шунинг учун ҳам ушбу усулни кўп ҳолларда кўрсатма тариқасидаги ёки командага оид усул деб атайдилар. Бундай кўрсатма ва командалар пастки бўғинлар томонидан мажбуран бажарилади. Бошқаришни бу усулининг мантиқи - “Бошлиқнинг буйруғига бўйсинадиган ходимлар учун бажарилиши қонун” деган мазмунни англатади. Ушбу маъмурий усул асосан бозор иқтисодиётига хос бўлмаган марказлашган тамойиллар тизимига хосдир. Ташкилий-маъмурий усул ўзининг мазмунига кўра икки турга бўлинади: ташкилий ва маъмурий таъсир кўрсатиш.
Корхоналарда ташкилий таъсир кўрсатиш биринчидан хўжалик ишлаб чиқариш технологияси, инвестиция ва маркетинг фаолиятини такомиллаштиришни, ташкилий ва технологик меъёрлар ва низомларни ишлаб чиқаришни таъминлайди. Иккинчидан, ташкилий таъсир кўрсатиш, корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш, айрим меҳнат турларини бажариш усулларини аниқлайди. Учинчидан, ташкилий таъсир кўрсатиш технологик жараёнларни автоматлаштириш, компьютер технологиясидан фойдаланиш, беркитилган воситалардан унумли фойдаланишни таъминлайди.
Қаерда ва қайси вақтда корхоналарда ташкилий жиҳатдан ўзгаришлар содир бўлиб қолса (бу жараёнда доимо ривожланиш ва такомиллаштириш тенденцияси мавжуд) ўша ерда ташкилий таъсир кўрсатишга амал қилиш зарурати туғилади.
Ташкилий таъсир кўрсатиш ўз самарасини фақат уни маъмурий таъсир билан тўлдирилгандагина беради. Чунки, ҳар қандай корхонани ташкилий тузилмасининг ичида ўзининг турли хизматга оид сифатлари, хусусиятлари, дунё қараши ва ҳатто баъзи вақтда қўйилган умумий вазифани турлича тушуниши билан бир-бировидан фарқ қиладиган инсонлар ҳаракат қилади. Бундай шароитларда бўғинлар ўртасидаги ташкилий алоқаларни сақлаб туриш учун корхона жамоаларига маъмурий таъсир кўрсатиш зарур бўлиб қолади.
Маъмурий таъсир кўрсатиш амалиётда бўйруқ, фармойиш ва кўрсатма шаклида намоён бўлади.
Буйруқ бу маъмурий-ижрочи фаолиятни тартибга солиб турувчи бошқариш акти ҳисобланади. Бажарилиши муқаррар бўлган буйруқларни фақат корхона раҳбари беради. Буйруқларни ишлаб чиқиш жараёнида унга киритилган масалаларни чуқур таҳлил қилиш ва шу соҳа бўйича билимдон мутахасисларни маслаҳатини инобатга олишга эътибор берилиши лозим.
Буйруқлардан фарқли фармойишларни раҳбарлардан ташқари уларнинг муовинлари ва ўзининг ваколат доирасида функционал бўлим бошлиқлари бериши мумкин. Фармойишда ҳам худди буйруқдагидек масалалар аниқ ва тушунарли ёритилиши, ижрочилар, ижро санаси ва назорат шакллари кўрсатилши лозим. Фармойишларда уни бажарилшининг аниқ муддати кўрсатилади.
Маъмурий таъсир кўрсатишнинг амалга ошириш воситаси кўрсатма ҳисобланади. Одатда улар оғзаки шаклда берилади. Унда қўйилган вазифаларнинг бажариш муддати аниқ кўрсатилади.
Маъмурий таъсир кўрсатиш органларининг қўйган вазифаларини амага ошириш учун узлуксиз назорат қилишни йўлга қўйиш керак. Ҳар бир буйруқни бажарилиш назоратини шахсан раҳбар ёки унинг ваколати билан унинг вакили амалга оширади. Айниқса раҳбарнинг шахсий назорати ҳаддан ташқари муҳим ҳисобланади. Чунки бу ўз вақтида буйруқни бажариш бўйича пайдо бўлган четланишларни пайқаб, уни олдини олиш имкониятини беради.
Бошқариш усуллари ичида социал-психологик усуллар муҳим ўрин эгаллайди. Социал-психологик усуллар бу меҳнат жамолари ва айрим ходимларга турли психологик механизмлар орқали таъсир кўрсатиш орқали бошқаришни амалга оширишдир.
Ҳар бир инсонда меҳнатга, мулкка, пул, бойликка, иқтисодий муносабатларга нисбатан қарашлар тизими шаклланиб ва тарбияланиб боради.
Ҳар қандай инсон катта кичиклигига қарамасдан нафақат мамлакатимизда ҳаракат қилаётган ҳуқуқий қонунлар асосида иш кўради, балки ўзини дунё қараши, тасаввури, ички одоб-ахлоқ қоидалари асосида ўз турмуш тарзини белгилайди. Бу ҳолат ҳам иқтисодда ва маиший шароитда ўз ифодасини топади. Социал-психологик усулларнинг асосий вазифаси инсонларни психологияси. Виждони ва одоб-ахлоқига таъсир кўрсатиш орқали бошқариш субъекти қўйган мақсадга эришишни таъминлашдан иборат. Одамларни бирон-бир ишни бажаришга мажбур қилмаслик керак. Уларни шу нарсани бажариш зарур эканлигига ишонтириш керак.
Социал-психологик усулларнинг самарадорлиги ва амалий таъсири авлоддан авлодга ўтиб келадиган инсоннинг вужудидаги тарбияга боглиқ бўлади. Бунга бир қатор мамлакатларда шаклланган анъаналарни мисол келтирсак бўлади. Масалан, Японияда меҳнатга бўлган севги ва ҳурмат, ўз ишига ва фирмасига содиқлик гўдаклигидан бошлаб тарбияланади. Агар фирмада иш ёмон бораётган бўлса, Япон ишчиси меҳнат таътилидан ҳам воз кечади.
Шундай қилиб, социал-психологик усулларнинг икки гуруҳга бўлиш мумкин. 1. Социал таъсир кўрсатиш усуллари. 2. Психологик таъсир кўрсатиш усуллари. Буларни ҳар бирини алоҳида кўриб ўтамиз.
Социал таъсир кўрсатиш усуллари корхоналарда жуда кўп жамоани социал ривожланиш масалларини ҳал қилиш воситаси сифатида ишлатилади. Ушбу усул орқали меҳнат жамоаларининг социал тузилмаси ва социал хусусиятлари (жамоани социал ва квалификацион тузилиши, ходимлар ва ишчи-хизматчиларнинг маданий-техник даражаси, меҳнат шароити, меҳнатни рағбатлантиришни ташкил қилиш, маънавий ва маърифий ишларни қўилиши ва ҳоказо) ўрганилади.
Уларни амалиётда қўллаш натижасида жамоа ва уни аъзоларининг социал фаоллиги ошади, тарбия жараёни яхшиланади.
Амалиётда социал таъсир кўрсатиш усуллари билан бирга меҳнат жамоалари ва уни аъзоларини бошқаришни психологик усуллари ҳам кенг ишлатилади. Уларнинг асосий вазифаси меҳнат жараёни билан банд бўлган инсонларнинг психикаси ва кайфиятига таъсир кўрсатишдан иборат. Ушбу усулларнинг йўналиши корхоналарда хайриҳоҳлик, дўстлик муносабатларини, меҳнатга қизиқишнинг ошиши учун самрали тизимини шакллантиришга қаратилган бўлиши лозим.
Юқорида кўриб чиққан бошқаришнинг уч улублари бир-бирови билан чамбарчас боглиқ бўлиб, биргаликда хўжалик фаолиятининг ҳамма бошқариш функцияларини амал қилишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам амалиётда уларни биронтасини ҳам ролини пастга ўриш катта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish