Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet45/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Режалаштириш тамойиллари,

методлари ва кўрсаткичлари

Жамиятнинг сиёсий устқурмаси, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитидан қатъий назар режалаштиришни умумий тамойиллари (принциплари) мавжуд. Улар инсоният тараққиётининг барча фармацияларида у ёки бу даражада, айрим ҳолларда режалаштириш тўғрисида илмий асосланган фикр юритишдан четда бўлган ҳолда ишлатилган.


Бизларга маълум, МҲД-ларида тарқатилаётган иқтисодиётга оид чет эл адабиётларида режалаштириш назарияси, унинг методологиясига оид масалаларга, шу жумладан режалаштириш тамойиллари тўғрисида назарий фикрлар келтирилмайди.
Режалаштиришнинг ўзига хос тамойиллари, усуллари ва услублари, умуман айтганда, бозор иқтисоди шароитида режалаштиришнинг ўзига хос методологияси мавжуд. Лекин бу гап собиқ социалистик тузумда ишлатилган режалаштириш методологиясини бутунлай инкор қилиш деган фикр эмас. Унинг салбий томонларини (эркинликнинг чегараланганлиги, режалаштиришнинг директивлиги, партиявийлиги ва ҳоказолар) олиб ташланиб, ижобий жиҳатларни, яъни методологиясидан, усулларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Режалаштириш жараёнида илмийлик, реаллик, оптималлик, комплекслик, узлуксизлик, узгарувчанлик (корректировка қилиниши, эластиклик) назорат каби тамойиллари ишлатилади.
Жаҳон тажрибасида режалаштиришнинг ўзига хос тамойиллари (принциплари) мавжуд бўлиб уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- режалаштиришнинг илмий асосланганлигини, яъни режалаштириш иқтисодий қонунлар талабларини, бозор иқтисоди қоидаларини ҳисобга олиш, фан ва техника ютуқларига асосланиши, режалаштиришда кенг маънода илмий-текшириш муассасаларини, олимларни жалб қилиниши орқали таъминланади;
- режалаштиришни ҳар хил муддатларга тузиш тизими орқали унинг узлуксизлиги таъминланиб борилади;
- жамиятда, корхона, фирмаларда ишлатиладиган барча ресурсларнинг чегараланганлиги, улардан фойдаланишда тежамликка интилиш, реал ресурсларга асосланиш, режаларни ҳар хил варинатларда тузиб улардан энг оптимал вариантни танлаб олишни тақоза қилади;
- рақобат, вазиятнинг ўзгариб туриши режаларга ўзгаришлар киритиб боришни тақоза қилади ва шу сабабли режалар ҳар хил вазиятлар учун мўлжалланган альтернатив вариантларда тузилиши, унинг вазиятга мослашувчанлиги, эластиклигини таъминлайди;
- бозор иқтисодиёти қоидалари корхоналар, фирмалар ўртасидаги алоқаларни контрактлар асосида ташкил қилиш, олинган мажбуриятларни белгиланган муддатда, миқдорда қатъий бажарилишини талаб қилади. Бу эса режаларнинг бажарилишини назорат қилиш қоидасининг аҳамиятини оширади.
Режалаштириш жараёнида ҳар хил метод (усул) ва услублардан кенг фойдаланилади.
Метод грекча “methodos” сўзидан олинган бўлиб “нимагадир йўл”, билиш услуби, жамият ва табиат ҳодисаларини тадқиқот қилиш усули маъносини билдиради.
Режалаштириш жараёнида баланс усули “моддий, молиявий, меҳнат ресурслари баланси) нормаллаштириш усули, солиштириш ёки индекс усули, графиклар, техник-иқтисодий ҳисоблар, социологик тадқиқот, статистик гуруҳлаш, иқтисодий математик усуллар, экспорт баҳолаш усули кабилар кенг қўлланилади.
Режалаштиришда кўрсаткичлар тизимидан кенг фойдаланилади. Улар қаторига натурал ва қиймат; абсолют ва нисбий; сон ва сифат кўрсаткичларини киритиш мумкин.
Бу усулларнинг ва кўрсаткичларнинг мазмуни, қўлланиш усуллари тегишли фанларда кенг ёритилганлигини эътиборга олиб ушбуларни ёритишни ортиқча деб ҳисобладик.




  1. Download 2,97 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish