Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet53/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

КХ1 = Хж + Нск  Кi  min

Бу ерда: КХ1 - шу вариант бўйича келтирилган харажатлар;


Хж - шу вақт бўйича жорий харажатлар (таннарх);
Нск - капитал харажатларнинг норматив
коэффициенти;
К - ҳар бир вариант бўйича капитал қўйилмалар.

Иқтисодиёт бўйича капитал харажатларининг норматив коэффициенти 0,12 ҳисобланиб, бу кўрсаткич тармоқлар бўйича табақалаштирилади.


Табақалаштириш фан-техника тараққиёти, минтақалар ҳамда тармоқлар хусусиятлари, қурилиш даври ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Корхоналарнинг хўжалик юритиш натижаларини яхшилашда ва иқтисодий самарадорлигини оширишда ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг ўрни беқиёсдир.
Ишлаб чиқариш инфратузилмасига хилма-хил турдаги объектлар, алоқа, электр, нефть, газ, сув таъминоти тизими, моддий-техникавий таъминот (омборхоналар, холодильниклар, маҳсулотни сақлаш жойлари ва ҳ.к.), маълумотларни қайта ишлаш ва ҳисоблаш техникалари - компьютерлар, интернет тармоқлари киради.
Ишлаб чиқариш инфратузилмалари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткич сифатида ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳисобланади, яъни буларга транспорт воситаларидан тўғри ва тўла фойдаланиш, электр энергияни, газ, сув ҳамда ёнилғини ҳар бир сўмлик ишлаб чиқилган маҳсулотга сарфини камайтириб бориш, омборхоналардан, холодильниклардан самарали фойдаланиш, компьютер технологиясини ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришда кенг қўллаш ва ҳоказо ҳисобланади.
Корхона фаолиятини таҳлил қилганда, унинг истиқболини белгилаганда, фаолиятига баҳо берганда фақатгина харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги ҳақида ҳамда қиёсий самарадорлиги кўрсаткичларини ўрганиш билан чегараланмаслик керак. Корхона фаолияти самарадорлигини қўшимча кўрсаткичлар - меҳнат унумдорлиги, фондлар сиғими, фондлар қайтими, капитал қўйилмалар, хом ашё материалларини, ёнилғи, энергия, ишлаб чиқариш харажатлари даражасининг пасайиши, ҳамда ижтимоий натижалари кўрсаткичлари орқали ўрганиш зарурдир.
Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида корхона фаолиятига баҳо бериш мезонларидан бири сифатида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари ҳисобланади. Шу сабабли, корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти асосан фойдани кўпайтиришга ва рентабеллик даражасини оширишга қаратилган бўлиши лозим. Бу, албатта маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, мақсадсиз харажатларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, янги технологияни жорий этиш ва ҳоказолар ҳисобига эришилади.
Корхона фойда олиш учун энг аввало, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан тушган пул тушуми ҳисобидан қилинган харажатларни қоплаши зарур. Харажатларни ҳажми қанча паст бўлса, фойда шунча кўп бўлиши ҳаммага аёндир. Шундай экан, ҳар бир корхона, фаолиятида янгиликни жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилиш зарурий жараёнга айланиб бориши керак. Зеро, янгиликни жорий этиш ва инвестиция киритиш ҳозирги иқтисодий шароитда корхоналарга янги саноат технологияларини киритишнинг энг қулай ва маъқул бўлган шакллари ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб этиш корхона фаолиятига янгиликни киритишга асос бўлиб ҳисобланади. Корхона фаолиятининг бозор талаби билан боғлиқлиги сабабли янгиликни жорий этишнинг иқтисодий табиати бозор талаби орқали белгиланади: бозор янгиликларининг фан-техника янгиликларидан устунлиги сабабли у асосий омилга айланади. Корхонага, инвестиция ва янгиликни жорий этишдаги бош мақсад - бозор талабини қондириш асосида юқори фойда олишдир.



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish