Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet56/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Таянч иборалар: ижтимоий меҳнат унумдорлиги, миллий даромад, ялпи ички маҳсулот, маҳсулотнинг меҳнат сиғими, ижтимоий маҳсулот-нинг материал сиғими, маҳсулотнинг капитал сиғими, фонд сиғими, иқтисодий самарадорлик, қиёсий иқтисодий самарадорлик, умумий (абсолют) иқтисодий самарадорлик, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, фан-техника тараққиёти, ижтимоий самрадорлик, фойда ва рентабеллик.


Такрорлаш учун саволлар

1. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳиятини ёритинг.


2. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги моҳияти нимада, уни умумлаштирувчи мезон бўлиб нима хизмат қилади?
3. Иқтисодий самарадорлик қандай кўрсаткичлар билан аниқланади?
4. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муҳим иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари мазмунини очиб беринг.
5. Харажатларнинг умумий (абсолют) ва қиёсий самарадорлиги қандай ҳисобланади?
6. Харажатларни қопланиш муддати қандай аниқланади?
7. Ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини оширувчи асосий омилларни ва йўналишларни санаб беринг.
VII боб. КОРХОНАНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИ ВА
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТИ

7.1 Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни


7.2. Асосий фондларнинг турлари ва таркиби
7.3. Асосий фондларни баҳолаш, эскириши ва таъмирлаш
7.4. Амортизация ажратмалари ─ асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим манбаи
7.5. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва асосий фондлардан фойдаланишни яхшилаш йўллари



  1. Асосий фондаларнинг иқтисодий моҳияти ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53- моддасида қайд этилишича “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодиётнинг негизини ... мулк ташкил этади”9. У ижтимоий меҳнатнинг маҳсули ҳисобланади.
Мулк иқтисодий категория сифатида ҳар қандай жамиятда ишлаб чиқариш муносабатларининг асосини ташкил этади ва уларнинг хусусиятларини белгилаб беради.
Мамлакатимизда шаклланаётган янги иқтисодий тузум турли мулкчиликка асосланган. Бунинг учун ҳуқуқий базалар яратилган. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонуннинг кириш қисмида: “Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг самарали амал қилишига ва халқ фаровонлигининг ўсишига имконият яратувчи ҳар қандай шаклдаги мулкчилик бўлишига рухсат берилади”10, деб таъкидланган.
Ҳозирги пайтда мамлакатимиздаги мулк турли субъектларга ─ давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга тегишлидир.
Юридик шахс сифатида корхоналарнинг асосий белгиси уларнинг ўзларига тегишли мулкнинг мавжудлигидир. Айнан шу нарса корхоналарнинг моддий- техник имкониятларини белгилаб беради ҳамда уларнинг иқтисодий эркинлиги ва келажагини таминлайди. Муайян мулкдан фойдаланмасдан ҳеч бир корхона ўзининг хўжалик фаолиятини амалга ошира олмайди.
Корхоналар эгалик қиладиган мулк кўчмас ва кўчириб бўладиган мулкларга ажралади.
Кўчмас мулкка ер участкалари, ер ости бойликлари, махсус сув объектлари ва умуман ер билан боғлиқ бўлган бузилмас нарсалар, шу жумладан, ўрмонлар, кўп йиллик дарахтлар, иншоотлар, бинолар киради.
Кўчириб бўладиган мулкка кўчмас мулкка кирмайдиган нарсалар ҳамда пул маблағлари ва қимматли қоғозлар киради.
Корхона мулки узоқ муддатли ва жорий активларга ажратилади. Иқтисодий адабиётларда улар ишлаб чиқариш фондлари11 деб номланади. Бунда корхона мулкининг нафақат ижтимоий кўриниши балки ишлаб чиқариш жараёнидаги роли, аҳамияти ва корхона иқтисодиётига таьсири ҳам ҳисобга олинган.
Узоқ муддатли активлар йирик ва ўрта корхоналар мулкининг 65-85 фоизини ташкил қилади. Унинг тузилиши 7.1.1-чизмада келтирилган.



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish