Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet42/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Таянч иборалар: бошқарув, бошқарув объекти, бошқарув субъекти, бошқариш принциплари, бошқариш шакллари, бошқариш усуллари, ташкилий таъсир, маъмурий таъсир, буйруқ, фармойиш, кўрсатма, горизонтал бошқариш, чизиқли бошқариш, функционал бошқариш.

Такрорлаш учун саволлар

  1. Бошқариш тушунчаси.

  2. Бошқариш аҳамиятини оширувчи омилларга нималар киради.

  3. Корхоналарни бошқариш хусусиятлари нималардан иборат?

  4. бошқаришни таркибий қисмлари.

  5. Корхонани бошқариш принциплари.

  6. Бошқаришни шакллари.

  7. Бошқариш усуллари.

  8. Ташкилий таъсир кўрсатиш усуллари маъмурий таъсир кўрсатиш усулларидан қандай фарқ қилади?

  9. Корхонани бошқариш йўналишлари нималардан иборат бўлади?

  10. Корхона раҳбарини ролини қандай омиллар оширади?

  11. Корхона раҳбарини хусусиятларини тушунтиринг.

  12. Корхона раҳбари нималардан хабардор бўлиши керак?

  13. Корхона раҳбари нималарни билиши керак?

V боб. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ПРОГНОЗЛАШ


Режа:

5.1. Бозор иқтисодиёти шароитида режалаштиришнинг методологик асослари



  1. Режалаштириш принциплари, усуллари ва кўрсаткичлари

5.3. Корхонада режалаштириш тизими ва режанинг турлари
5.4. Корхона фаолиятига таъсир қилувчи омиллар
5.5. Корхона режасининг бўлимлари ва кўрсаткичлари
5.6. Бизнес-режа тушунчаси, турлари ва таркиби



  1. Бозор иқтисодиёти шароитида режалаштиришнинг

методологик асослари

Бозор иқтисодиёти шаклланиши шароитида иқтисодий фанларнинг вазифаларидан бири режалаштириш муносабатларини тўғри ва илмий асослашдан иборатдир.


Иқтисодиёт фанининг асосчиларидан бири қадимги грек файласуфи Аристотельнинг айтишича, ҳар қандай неъмат яратиш ҳар жойда, ҳар томонлама икки хил шартга боғлиқ, яъни, биринчиси, ҳар қандай фаолиятни келажак мақсадини тўғри аниқлаб олиш, иккинчидан, мақсадга эришишга муносиб воситаларини топишдан иборатдир.
Ушбу иборалардан келиб чиқадики, тарихан инсоният ўз фаолиятини амалга оширишда абстракт фикрлаш асосида уни доимо хаёлан башорат қилган ва режалаштирган.
Режалаштириш атамаси ҳаётга кейинчалик айниқса социалистик тузум даврида тадбиқ қилинган. Носоциалистик тизимдаги давлатларда кўпроқ прогноз, программа, стратегия, концепция каби атамалар ишлатилади. Буларнинг ҳаммаси бир хил вазифани, яъни келажакда содир бўладиган ёки содир бўлиши мумкин бўлган ҳодиса ва жараёнларни келиб чиқиши, амалга ошириш тартиби, йўлларини ва кетма-кетлигини кўрсатади. Сўз атамада эмас. Сўз унинг асл мазмунида.
Ҳар қандай хўжалик юритишнинг самараси иқтисодиёт қонунларининг талабларини чуқур ўрганиш асосида режалаштириш назариясини ишлаб чиқилишига ва унинг методологиясини яратишга боғлиқ бўлган.
Тарихан иқтисодиёт билан боғлиқ фанлар ўз назариясини такомиллаштириш асосида режалаштириш назариясини яратган.
Режалаштириш назарияси жамиятнинг тараққиёт қонуниятларини билиш, жараёнлар ва ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни объектив сабаб ва оқибатларини ўрганиш, уларни диалектик ва логик усуллар билан асослаш негизида режалаштиришнинг методологиясини яратилган.
Режалаштириш методологияси режалаштириш жараёнининг ички логикасини ёритиб беради. Режалаштириш методологияси режалаштириш жараёнини ташкил қилиш, уни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тамойилларини, усулларини, таркибини, ишлаб чиқиш тартибини ва босқичларини ҳамда кўрсаткичлари тизимини асослаб беради.
Режасиз ҳар қандай ғоя, мақсад, сафсатага айланиб қолади. Ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тузумда ўз фаолиятини юргизишда инсоният учта бир-бири билан тиғиз боғлиқ бўлган фундаментал муаммолар билан тўқнашади. Бозор иқтисодиёти шаротида шаклланган иқтисодий назария у муаммоларни қуйидагича таърифлайди.
Биринчидан, нима ишлаб чиқариш ва қанча миқдорда?
Иккинчидан, қандай ишлаб чиқариш ва қанча харажатлар зарур бўлади?
Учинчидан, ким учун ишлаб чиқарилади ва улар қандай тақсимланади?
Жамият ва унинг субъектлари олдидаги бундай муаммолар, албатта, ўз-ўзидан ҳал бўлмайди. Бунинг учун халқ хўжалигини ташкил қилиш, бошқариш, тармоқлараро ва хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни боглаш, сотувчи билан истеъмолчилар орасидаги муносабатларни, товар билан баҳо миқдорини мослаштириш ва ҳоказолар каби иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларни уйғунлаштириш каби масалаларни ҳал қилиш зарурати туғилади. Бу ҳодисалар ва жараёнларни тартибга солиш ҳамда улар ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш, аввалам бор иқтисодий қонунлар таъсири остида ва албатта давлатни аралашиши натижасида юз беради. Бундай умумиқтисодий қонунлардан бири жамиятни режали-мутаносиб (пропорционал) ривожланишидир.
Социалистик иқтисодиёт назарияси кўп йиллар давомида пропорционал режали-мутаносиб ривожланиш қонунининг ҳаракатини ўзигача бўлган формацияларда ижтимоий ишлаб чиқаришга таъсирини инкор қилиб, унинг ҳаракат қилиш заруратини фақатгина ишлаб чиқариш воситаларига ижтимоий мулк туғдиради деб тасдиқлаб келди.
Лекин, бозор иқтисодиётини шаклланиши ва ривожланиш тарихига назар солинса, режалаштириш бошқаришнинг асосий тамойили (принципи), асосий қоидаси ва омили сифатида ҳаётда тарихан ишлатилиб келинган.
Фредрих Уинслоу Тейлор (1886-1915 й.) ҳозирги замон менежментини асосчиси деб ҳисобланган, ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш назариясини яратган. Унинг “Менежментни илмий принциплари” номли асарида меҳнатни ташкил қилиш қонуниятлари тўғрисидаги билимларни қатъий илмий тизими, меҳнатни ташкил қилишни, вақтни ўрганиш усуллари (хронометраж), таннархни ҳисоблашни математик усуллари, иш ҳақини дифференциация қилиш, меҳнат жараёнини таҳлил қилиш ва унинг асосида режалаштириш, ташкил қилиш масалалари асосланган. Ф.Тейлор нафақат юқоридаги қоидаларни назарий асослаган, уларни ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ қилган.
Генри Лодренс Гамнт (1861-1919й.) корхона фаолиятини тезкор режалаштириш ва бошқаришга асос солган. Унинг “Графиги Гамнта” номи билан машҳур бўлган графиклари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини режалаштириш жараёнида кенг фойдаланилган.
Горрингтон Эмирсон (1853-1931й.) меҳнат унумдорлигини оширишни 12 та қоидасини ишлаб чиққан. Уларга бошқаришни бошланғич нуқтаси сифатида мақсадни аниқлаш; камчиликлар ва нуқсонларни тан олиш ва сабабини ахтариш; ходимлар фаолиятини регламентация ва назорат қилиш, ҳамда моддий рағбатлантириш; ишлаб чиқариш жараёни элементларини нормалаштириш, доимий, тўла, реал ва тезкор ҳисоб-китоб қилиш, режалаштириш каби масалаларни киритган.
Германия Федератив Республикаси Канцлери Людвиг Эрхард (1950-1960й) иқтисодий реформалар ўтказган ва реформанинг асосий йўналишларидан бири сифатида индикатив режалаштиришни жорий қилиш бўлиб ҳисобланган. Индикатив режалаштириш индикатив кўрсаткичларни тасдиқлашдан иборат бўлиб, уларни бажарилишини таъминлаш учун қудратли иқтисодий, ҳуқуқий, маъмурий дастаклар (инструментларни) ишлатишни кўзда тутган. Жаҳон иқтисодиёт назарияси ютуқлари ва тажрибасини ишлатиш асосида индикатив режалар чуқур илмий асосда ишлаб чиқилиб, уни тайёрлашга юқори касбий малакага эга бўлган иқтисодчилар, олимлар жалб қилинган.
Ривожланган давлатлар иқтисодиётидаги етук ютуқларга эришиш, кризисларни бартараф қилиш, стратегик, жорий ва тезкор режалаштириш усулларини, қоидаларини ишлатиш асосида эришган десак муболаға бўлмайди. Уларда режалаштириш масалалари билан шуғулланадиган зарурий кафолатларга эга бўлган вазирликлар, идоралар, муассасалар ташкил қилинган. Барча фирмалар, компаниялар, корпорациялар, корхоналар прогнозлаш ва режалаштириш билан шуғулланадиган функционал бошқарув органларига эга.
Корхоналар, фирмалар фаолиятини режалаштириш илмий асосланган ҳолда ташкил қилинади. Чет эл адабиётларида режалаштиришни ташкил қилишни асосан икки хил усули келтирилади. Биринчиси, “break-down” - юқоридан пастга усули, иккинчиси, “buifd-up” - пастдан юқорига усули. Биринчи усулни мазмуни корхона раҳбарияти унинг мақсад ва вазифаларининг асосий йўналишларини белгилайди, қуйи бўлимларда улар деталлаштирилиб, силжиш жараёнида умумий режага киритилади. Иккинчи усул бўйича кўрсаткичларни миқдори режалаштирган даврга қуйи бўлимларда ишлаб чиқилади ва раҳбарият уларни умумлаштириб корхонани умумий режаси аниқланади.
Амалиётда кўпчилик ҳолларда иккала усул биргаликда ишлатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб режалаштиришни тарихий, иқтисодий категория деб ҳисоблаш мумкин.
Режалаштириш борасида жаҳонда 100 энг йирик деб тан олинган транснационал компаниялардан бири, Америка Қўшма Штатларидаги “Ай.М.-электрик” фирмасининг тажрибаси назарий ва амалий жиҳатдан эътиборга сазовор. Бу фирма энергетик жиҳозлар ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва ишлатиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади.
Ушбу фирмада режалаштириш ҳар икки йилга (ҳар бир стратегик хўжалик маркази (СХМ) бўйича) стратегик режа ишлаб чиқишдан бошланади. Бу ишга 4 ой муҳлат берилади. Стратегик йўналиш уч йилга мўлжалланиб, 5 йилга экстрополяция қилинади. Бу цикл йиллик режаларни асослашни ҳам ўз ичига олади.
Йиллик (жорий) режалаштиришни хўжалик фаолиятини, бозор конъюнктурасини чуқур таҳлил қилиш асосида маркетинг бўлими бажаради. Режани бажарилишини ишлаб чиқариш бош бошқарма бошлиғи ҳар ойда ўтказадиган мажлисларда заводлар бошлиқлари орқали амалга оширади. Ҳар қандай режадан четлашиш маркетинг ва молия бўлимлари билан танқидий таҳлил қилинади, режага зарурий корректировкалар киритилади.
Раҳбариятнинг доимий назоратида турадиган кўрсаткичларга - буюртмалар сони, ишлаб чиқариш вақти, меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш заҳиралари миқдори, харажатлар, фойда кабилар киради.
Режалаштиришни бозор муносабатларига мос келмаслиги қалбаки асосланиб келинганлги бизларга ҳозирги кунда аъён бўлиб турибди. Бундай назариянинг асосида “марказлашган-буйруқбозлик” концепцияси ётган бўлиб, халқ хўжалигини ягона режа асосида бошқариш, унинг барча соҳаларини фақатгина марказдан туриб режалаштириш ғояси ётган эди. Мутаносиб ривожланишни тўғридан-тўғри марказдан режалаштириш деб тушунилди. Ҳозирги кунда, шу сабабли иқтисодий адабиётларда, тадбиркорлар, хўжалик раҳбарлари ва оддий одамлар онгида бозор иқтисодиётида режали-мутаносиб ривожланиш қонуни ҳаракат қилмайди деган таасурот йўқолмаган. Бу қонун бизларда тарақатилаётган янги адабиётларда бозор иқтисоди қонунлари қаторида эслатилмайди ҳам. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда бизда чиқарилаётган бизнес-режа тўғрисидаги адабиётларда тадбиркорлар, янги ташкил қилинаётган кичик ва ўрта корхоналарда тузиладиган режалар, бир неча жадваллар ва ҳисоб-китоблар тўғрисидагина фикр изҳор қилиниб, режалаштиришнинг жиддий масалалари четда қолиб кетаяпти. Асосан янги тузилаётган корхоналар учун зарур бўлган ҳисоб-китоблар, инвестиция олиш учун мўлжалланганлиги бизнес-режалар тўғрисида кўпроқ фикр юритилади. Барча ривожланган давлатларда бозор муносабатлари иқтисодий қонунлар ва режа тизимининг барча турларини ишлатиш асосида тартибга солиниб турилади. Тартибга солиш режасиз амалга ошмайди ва у ҳам давлат миқёсида режалаштиришнинг кенг ишлатилишини тақозо қилади. Умуман олиб қараганда инсоният жамиятининг ривожланиши, жаҳон тажрибаси, келажак тўғрисидаги ғоялар, этнографик, архиологик маълумотлар, режалаштириш ва истиқболни белгилаш назарияси ва тажрибаси шуни кўрсатадики, табиатда ҳам, инсоният жамиятида ҳам бизнинг онгимиздан қатъий назар мувозанат, мутаносиблик таъминланиб келган.
Шундай қилиб, режали-мутаносиб ривожланиш қонуни инсоният жамиятини ривожланишининг барча поғоналарида (формацияларида) мулк шаклидан, бошқариш тизими шаклидан қатъий назар ҳаракатда бўлиб келган ва у инсоният жамиятига тааллуқли умумиқтисодий қонун бўлиб ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига хўжалик фаолиятини режалаштириш эмас, марказлашган-буйруқбозлик қоидасига асосланган, давлат томонидан директив равишда жамиятнинг барча соҳаларини ягона халқ хўжалиги режаси асосида тартибга солиш мос келмайди. Бозор иқтисодиёти режалаштириш назарияси ва амалиётини инкор қилмайди. Бозор иқтисодиётига “режа-ҳукм” эмас, “режа-прогноз” мос келади. Лекин бу деганимиз бозор иқтисодиётида умуман “режа-ҳукм” ишлатилмайди деган маънони тушунтирмайди, айрим соҳаларда давлат томонидан қатъий режалар ишлатилади. Масалан: мудофаа соҳасида, айрим давлат аҳамиятига эга бўлган стратегик тармоқларда, давлатлараро муносабатларда ва ҳоказоларда.
Асосий масала режаларнинг мазмуни, шакли ва уларни ишлаб чиқиш, ҳаракатга келтириш усулларидадир. Хулоса қилиб айтганда, бозор иқтисодиёти муносабатларини социалистик тузумдан фарқ қилиш томонларидан бири режалаштиришни йўққа чиқариш эмас, унинг мазмунини, шаклларини, усулларини бозор иқтисодиёти қоидаларига мослаштириб ишлатишдир.
Режалаштириш бошқаришнинг иқтисодий усулларидан бири бўлиб, у хўжалик юритишда иқтисодий қонунлар талабини ишлатишни асосий воситаси сифатида намоён бўлади. Режалаштириш мақсадни танлаш, асослаш, чегараланган ресурслардан оқилона фойдаланиш, мақсадга етиш йўлларини, чора-тадбирларини белгилаш, иқтисодий асослаш ва уларнинг бажарилишини назоратга олиш жараёнидан иборатдир. Режалаштириш ғояни, мақсадни амалга ошириш усулидир. Мақсадга йўналтирилган, кутилаётган шароитга мўлжалланган режа фаолиятни самарали юритишни таъминлайди.




Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish