Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet32/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

3.3. Корхона мулки

Мулк сўзи бирон бир жисмоний ёки ҳуқуқий шахс мақомидаги ташкилотга тегишли неъматлар (нарса ва моддий бойликлар) мажмуасини билдиради.


Мулкдор нарса ва моддий борлиқларга эгалик қилиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва ҳуқуқий шахс ҳисобланади.
Мулкчилик мулкдорлар ўртасида, улар билан давлат ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат маҳсулини ўзлаштириш юзасидан пайдо бўлган ва тарихан аниқ бир шаклда намоён бўлувчи иқтисодий муносабатларни англатади.
Мулкчилик муносабатлари давлат томонидан кафолатланади ва қонунчилик асосида ҳимоя қилинади. Ҳар қандай давлатда мулкчилик тўғрисида ҳуқуқий қонунлар қабул қилинади ва унда мулкка эгалик муносабати ифодаланади. Натижада мулкчилик муносабатлари ҳуқуқий муносабатлар шаклида намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида (31 октябр 1990 й) Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган. Ушбу қонун мулкчилик муносабатларини тартибга солади.
Мулк ўз объекти ва субъектига эгадир. Юқорида келтирилган мулкчилик қонунига биноан мулк объектларига қуйидагилар киради:
- республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
- иморатлар ва иншоотлар, асбоб-ускуналар;
- моддий, маънавий ва маданият буюмлари;
- пул ва қимматли қогозлар;
- ихтиролар, кашфиётлар, илмий гоялар, техник ишланмалар, ахборот;
- фан, адабиёт, санъат асарлари;
- тарих ва маданият ёдгорликлари;
- инсоннинг унумли ва ижодий меҳнат қилиш қобилияти (иш кучи);
- мол-мулкдан хўжаликда фойдаланиш натижалари (маҳсулот ва даромадлар).
Мулк субъектига давлат, республика фуқаролари, коллективлар, уларнинг уюшмалари, жамоат ва диний ташкилотлар, фуқароларнинг оилавий ва бошқа бирлашмалари, чет давлатлар, уларнинг фуқаролари, ҳуқуқий шахслари, халқаро ташкилотлар кабилар киради.
Жамиятда ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлган мулкчилик асосий ўринни эгаллайди. Бозор иқтисодиёти шароитида мулкчилик муносабатлари инсонлар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва буюмларга эгалик қилиш ҳуқуқини шахсан ва мазмунан кенгайтиришга олиб келади. Мулк шакллари кўпаяди.
Жамият мулкининг асосий қисмини корхоналар мулки ташкил қилади.
Корхона мулкини асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек корхонанинг мустақил балансида қиймати ифодаланган бошқа бойликлар ташкил этади.
Корхона мулкининг манбаларига қуйидагилар киради:
- таъсис этувчиларнинг пул ва моддий бадаллари;
- маҳсулот, ишлар, хизматларни сотишдан, илмий-техник, тижорат ва хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан тушадиган даромадлар;
- акциялар, қимматбаҳо қогозларни сотишдан тушадиган маблағлар;
- банк ва бошқа қарз берувчиларнинг кредитлари;
- капитал маблағ ва бюджетдан дотациялар;
- ташкилотлар, корхоналар ва фуқароларнинг текинга ва хайрия мақсадларида берган бадаллари, инъомлари, шунингдек мерос тариқасида, айрибошлаш ва совға қилиш йўли билан оладиган даромадлари;
- Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Корхона ҳақ эвазига ер ва бошқа табиат ресурсларига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эгадир.
Корхонанинг мулкдори (мулкдорлари) ўзига қарашли мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, унга нисбатан қонунга зид бўлмаган бошқа муносабатларни амалга ошириши мумкин.



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish