Ҳазм системаси



Download 133 Kb.
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi133 Kb.
#189454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
хазм тиз 1

Тузилиши. Тиш қаттиқва юмшоқ қисмлардан тузилган. Тишнинг қаттиқ қисмида эмаль, дентин ва цемент тафовут қилинса, юмшоқ қисми пульпа ва периодонтдан иборат.
Эмаль. Эмаль тишнинг тож қисмини қоплаб туради, қалинлиги тишнинг ҳамма ерида бир хил эмас. Минерал тузларга бойлиги ва кристалларнинг жойлашиши эмалнинг қаттиқлигини таъминлайди. Қаттиқ-лиги жиҳатидан эмаль кварц ва аппатит ўртасида туради. Эмалда минерал тузлар миқдори 96%. Анорганик моддаларнинг кўп қисмини кальций карбонат ва кальций фосфат тузлари ташкил қилади. Қальций фтор бирикмаси 4% га яқин. Органик моддалар 3,5% бўлиб, мукопротеид ва оқсиллардан ташкил топган. Эмаль юзаси юпқа Насмит пардаси билан қопланган. Бу парда тишнинг бўйин қисмида милк эпителийси билан туташиб кетади. Эмаль йўғонлиги 3—5 мкм бўлган эмаль призмаларидан тузилган. Эмаль призмалари чўзиқ, 5—6 қирралик тузилмадир. Призмалар дентин ва эмаль чегарасида, аввало, дентинга перпендикуляр жойлашиб, сўнг эмалнинг ўрталарида спирал йўналишга эга бўлади. Тишнинг бўйлама кесимида эмаль призмасининг жойлашган кўндаланг ва бўйламасига йўналишини кўриш мумкин. Эмални радиал йўналишда кесиб ўтувчи қорамтир ва оч йўллар Шрегер йўллари, тишнинг бўйлама кесимида кўринган ингичка қийшиқ чизиқчалар эса Ретциус чизицлари деб аталади. Эмаль маълум миқдорда ўзидан сув, мочевина ва баъзи бўёқларни ўтказиши мумкин. Унинг органик қисмида аминокислоталар — гистидин, лизин, аргинин, глицин, цистин ва янада нордон мукополисахаридлар, липидлар ва ишқорий фосфатазалар мавжуд.
Дентин. Дентин тишнинг асосий қисмини ташкил этиб, унда 72% анорганик ва 28% органик модда бор. Органик модданинг асосий қисмини коллаген ташкил қилса, анорганик моддаларни кальций фосфат ва магний фосфат тузлари ҳосил қилади. Унинг ҳужайралари —одонтобластлар бир томонга йиғилиб жойлашади. Дентин асосий модда ва унда жойлашган дентин каналчаларидан тузилган. Асосий моддаси таркибида коллаген фибриллалар ва ёпишқоқ модда бўлади.
Дентиннинг оҳакланиши нотекис бўлиб, унинг четки қисмларида интерглобуляр бўшлиқлар ҳосил қилади. Тишнинг тож қисмида улар анча йирик, илдиз қисмида майда бўлиб, донадор қаватни ҳосил қилади. Интерглобуляр бўшлиқлар модда алмашиниши жараёнида қатнашиши тахмин қилинади.
Юқорида қайд этилганидек, дентиннинг асосий моддасида дентин каналчалари бўлиб, уларда одонтобластларнинг ўсимталари ётади. Одонтобластларнинг танаси эса пульпада жойлашади. Дентин каналчалари пульпадан бошланиб нурга ўхшаб тарқалади ва дентиннинг ташқи юзасида тугайди. Дентин каналчаларининг ички пардаси аргирофил толалардан тузилган. Булар атрофида минерал моддалар кўп бўлади. Толаларнинг йўналиши бўйича дентинда 3 зона: 1) ташқи-эмаль ва цементга ёпишиб жой- лашган, тишга нисбатан радиал йўналган толалар —Корф толалари зонаси;

  1. тангенциал ҳамда кўндаланг кетган толалар — Эбнер толаларидан иборат оралиқ зона.

  2. тангенциал йўналган толалардан ташкил топган кенг ички зона; Ташқи ва оралиқ зоналар ёпқич дентин деб аталади. Дентин ва одонтобластлар орасида предентин — оҳакланмаган дентин қатлами ётади. Дентин эримайдиган фосфат тузларининг предентин қатламларига чўкишидан ўсади. Тузларнинг айрим миқдори дентинга периодонт ва цемент орқали ҳам ўтиши мумкин.

Цемент тишнинг илдиз ва бўйин қисмларида дентиннинг ташқи юзасини қоплаб турган қаттиқ тузилма. Цемент дентин сингари қаттиқ бўлмаса-да, химиявий таркиби жиҳатидан суякка яқин туради. Унинг 30%ни органик, 70%ни анорганик бирикмалар ташкил этади. Гистологик жиҳатдан ҳужайрали ва ҳужайрасиз цемент тафовут этилади. Ҳужайрасиз цемент коллаген толалар ва аморф ёпишқоқ моддадан иборат бўлиб, тиш илдизини ўраб туради. Коллаген толалар радиал ва кўндаланг йўналган бўлади. Радиал толалар периодонт орқали тиш жойлашган альвеоляр суякка тешиб кирувчи Шарпей толаларини ҳосил қилади. Бу коллаген толаларнинг ички учи дентиннинг радиал коллаген толалари билан туташади. Ҳужайрали цемент тиш илдизининг уч қисмида жойлашади. Цементнинг бу хили цементобласт ҳужайраларидан ва асосий моддадан иборат. Ҳужайрали цементда коллаген толалар бетартиб жойлашади ва шу сабабли дағал толали суякни эслатади. Лекин суядан қон томирдарининг бўлмаслиги билан фарқланади. Цемент периодонтда жойлашган томирлардан диффуз йўли билан озиқланади. Дентин каналчалари билан цементобласт ҳужайраларининг ўсиқлари ўртасида анастомозлар бўлиб, улар муҳим аҳамиятга зга. Пульпанинг қон билан таъминланиши бузилганда (яллиғланганда, пульпа олиб ташланганда, тиш илдизлари пломбаланганда) ушбу аностомозлар орқали дентиннинг озиқланиши таъминланади.
Пульпа тиш тожи бўшлиғида ва илдиз каналчаларида ётади. Пульпа қон томирлар ва нерв толаларига бой сийрак толали шаклланмаган бирикти-рувчи тўқимадан ташкил топган бўлиб, унда учта: периферик ёки ташқи, оралиқ ва марказий қисмлар (зоналар) тафовут қилинади.
Пульпанинг периферик қисми бир неча қатор кўп ўсиқли ноксимон ҳужайралар — одонтобластлардан (дентинобластлардан) ташкил топган. Уларнинг цитоплазмаси майда донадор, базофил бўлиб, ядроси ҳужайранинг базал қисмида жойлашган. Бу ҳужайралар ўз функциясига кўра остеобластларга ўхшаб кетади.
Одонтобластларнинг апикал юзасидан чиққан ўсимталари (Томас иплари) дентин каналчаларига кириб кетади. Бу ўсимталарга модда алмашинув процессида дентин ва эмалнинг минерал тузлар билан таъминланишида муҳим аҳамияти бор, деб қаралади. Одонтобластларда тиш тўқимасининг оҳакланиш жараёнида иштирок этувчи ишқорий фосфатаза, ҳужайра ўсимталарида эса мукополисахаридлар аниқланган. Периферик қаватда одонтобластлардан ташқари, преколлаген толалар ҳам учрайди. Бу толалар ҳужайралар орасидан ўтиб, дентинга киради ва дентиннинг коллаген толаларига қўшилиб кетади.
Оралиқ қават преколлаген толалардан ва майда камбиал ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, бу ҳужайралар такомиллашиб одонтобластларга айланади. Пульпанинг марказий қавати сийрак жойлашган бириктирувчи тўқима ҳужайралари, толалар ва қон томирларидан иборат. Бу ерда фибробластлар, гистиоцитлар ва макрофагларни учратиш мумкин. Ҳужайралар орасида коллаген ва аргирофил толалар бор. Пульпада эластик толалар учрамайди.
Пульпа тишнинг озиқланишида муҳим аҳамиятга эга. Пульпанинг олиб ташланиши модда алмашинишининг кескин пасайишига, унинг ривожланиши, ўсиши ва регенерациясини бузилишга олиб келади.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish