Тиббий-педагогика ва стоматология факультетлари
ГИСТОЛОГИЯ ВА ТИББИЙ БИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
Маъруза: “ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ СИСТЕМАСИ.
ОҒИЗ БЎШЛИҒИ АЪЗОЛАРИ. ҚИЗИЛЎНГАЧ”
2 курс талабалари учун
Тошкент – 2007
ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ СИСТЕМАСИ. ОҒИЗ
БЎШЛИҒИ АЪЗОЛАРИ. ҚИЗИЛЎНГАЧ
Режа:
1. Хазм найи бўлимлари, уларнинг таркиби ва функцияси.
2. Тараққиёти.
3. Хазм найининг умумий тузилиши принципи, унинг турли бўлимлардаги ўзига хос хусусиятлари.
4. Оғиз бўшлиғи: лаб, лунж, милк, қаттиқ ва юмшоқ танглай, тил, муртаклар, сўлак безлари ва тишлар.
5. Қизилўнгачнинг морфофункционал ва гистогенетик хусусиятлари.
Ҳазм системаси оғиз бўшлиғидан бошланиб, ҳазм йўллари ва безлардан ташкил топган. Безлар ҳазм йўлларига ўз суюқликларини чиқариб, озиқ моддаларни химиявий жиҳатдан парчалашда иштирок этади.
Хазм системасининг асосий вазифаси озиқа моддаларни механик ва химиявий йўл билан парчалаш ва парчаланган моддаларни қон ва лимфа томирларига ўтказиб беришдан иборат. Шунингдек, ҳазм йўллари бўйлаб жойлашган кўпгина ҳужайралар ҳисобига эндокрин вазифаларни ҳам бажаради.
Ҳазм йўллари узунлиги 8—10 м бўлиб, умумий тузилишга эга бўлсада, айрим бўлимлари ўзига хос тузилган. Морфологик жиҳатдан эса ҳазм найи турли бўлимларга: олдинги, ўрта ва орқа бўлимларга бўлинади.
Олдинги бўлимда оғиз бўшлиғи, ютқин ва қизилўнгач киради. Олдинги бўлимда озиқ модда асосан механик майдаланади.
Урта бўлимга меъда, ингичка ва йўғон ичак, жигар ва меъда ости бези киради. Хазм системасининг бу бўлимида озиқ моддаларнинг химиявий парчаланиши юз беради ва парчаланган озиқ моддалар қон ва лимфа томирларига сўрилади.
Ҳазм системасининг орқа бўлимига тўғри ичакнинг каудал қисми киради ва у асосан нажасни эвакуация қилиш вазифасини ўтайди.
Тараққиёти.
Ҳазм системаси тараққиётида бир қанча босқичларни кузатиш мумкин: дастлаб ичак найи, сўнг оғиз бўшлиғи ва орқа чиқарув тешиги такомиллашади. Ҳазм системасининг такомили энтодерманинг вужудга келишидан бошланади. Дастлаб энтодермадан ичак тарнови хосил бўлади. Тарновнинг ички юзасидан ичак энтодермаси шаклланади. Тарновиинг икки томони, яъни олдинги ва орқа қисмлари аста-секин туташиб най ҳосил қилади. Ичак найининг олди ва орқа қисми тери эктодермасига тегиб туради. Эктодерманинг ичак найига туташган олдинги қисмидан ютқин ва орқа қисмидан эса клоакал мембраналар ҳосил бўлади.
Учинчи ҳаф-танинг оҳирига келиб оғизнинг ютқин мембранаси очилади ва шу билан олдинги ичак ташқи муҳит билан алоқада бўлади. Кей-инчалик орқа ичакдаги клоакал мембрана ҳам очилиб, ичак клоакал бўшлиғи билан боғланади. Шу даврдан бошлаб ичак найи 3 қисмга бўлинади:
Бош ичак — ундан ютқин ва қизилўнгачнинг юқори қис-ми ривожланади.
Тана ичаги (ўрта ичак) 3 га бўлинади: а) олдинги бў-лак —ундан қизилўнгачнинг қолган қисми такомиллашади; б) ўрта бўлак — бундан меъда, ингичка ичак ва унинг ҳосиласи бўлмиш жигар, меъда ости бези ривожланади; в) орқа бўлак—• ундан йўғон ичак ҳосил бўлади.
Дум ичак — бундан йўғон ичакнинг охирги қисми тако-миллашади.
Хазм найи деворининг умумий тузилиши принципи. Ҳазм йўлларининг девори 4 қаватдан иборат:
Шиллик парда
Шиллиқ ости пардаси
Мушак парда
Ташқи адвентициал ёки сероз парда.
Шиллиқ парда ўз навбатида 3 та: эпителий, бириктирувчи тўқимадан иборат хусусий қатлам ва шиллиқ қаватнинг мускул қаватларидан иборат. Шиллиқ парда ҳазм йўлларининг турли бўлимларида ўзига хос тузилган. Ҳазм йўлларининг олдинги ва орқа қисмидаги эпителий кўп қаватли ясси, ўрта қисмида бир қаватли: меъдада бир қаватли цилиндрсимон, ичакларда бир қаватли цилиндросимон жиякли эпителийдан иборат. Шиллиқ парданинг хусусий катлами сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган. Бу ерда қон ва лимфатик томирлар, лимфоид тўқима, нерв чигаллари ва безлар жойлашади. Мушак пластинкаси хусусий қатлам ва шиллиқ ости қавати орасида ётади. Мушак пластинкаси 2—3 қаватдан иборат силлиқ мушак ҳужайраларидан тузилган.
Шиллиқ ости пардаси сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Бу қават ичакнинг ҳаракатчанлигини таъминлаб, ичак юзасининг шаклини белгилайди. Шиллиқ ости пардасида Мейснер нерв чигали ҳам ётади. Қизилўнгач ва ўн икки бармоқ ичакда шиллиқ ости пардада хусусий безлар ётади.
Мушак парда. Ичак найининг олдинги ва орқа қисми мушак парда кўндаланг-тарғил, ўрта бўлагида силлиқ мушаклардан ибо-рат. Мушак пардада ички — циркуляр, ташқи — бўйлама ётган мушаклар бўлиб, улар орасидаги бириктирувчи тўқимада Ауэр-бах нерв чигаллар, қон ва лимфа томирлар жойлашади.
Ташқи—сероз ёки адвентициал парда. Меъда-ичак найининг асосий қисми мана шу сероз парда—қорин парданинг висцерал варағи билан ўралган. Сероз нарданинг асоси қон томирлар ва нерв толалари тутган сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, ташқаридан — бир қаватли ясси эпителий (мезотелий) билан қопланган. Ҳазм йўлларининг айрим жойларида (қизилўнгач, тўғри ичакнинг бир қисмида) сероз парда бўлмай, булар нерв ва томирлар тутувчи бириктирувчи тўқимадан иборат адвентициал парда билан ўралган.
ОҒИЗ БЎШЛИҒИ АЪЗОЛАРИ
Ҳазм системасининг олдинги бўлагига оғиз бўшлиғи ва унинг ҳосилалари — лаб, лунж, милк, қаттиқ танглай, юмшоқ танглай, тишлар, сўлак безлари, муртаклар, ютқин ва қизилўнгач киради. Ҳазм системасининг олдинги қисми озиқ моддаларга асосан механик таъсир кўрсатади. Сўлак безларининг маҳсулоти (амилаза ва малтаза) таъсирида оғиз бўшлиғида углеводларнинг дастлабки парчаланиши бошланади. Тил сўрғичларида кўплаб жойлашган таъм сезиш сўғонлари озиқани дегустация қилади. Оғиз ва ютқин чегарасида Пироговнинг лимфоэпителиал ҳалқаси ётади. Улар организмни ҳимоя қилувчи муртаклардан иборат.
Ўзига хос хусусиятлари:
Шиллиқ парда кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. Оғиз бўшлиғи эпителийси томирларга ва ҳужайра элементларига бой бўлган бириктирувчи тўқимадан иборат хусусий қаватнинг устида ётади. Эпителий ҳужайралари доимо тушиб, алмашиниб туради (1 минутда тахминан 100 минг эпителий ҳужайраси алмашинади). Оғиз бўшлиғи эпителийси турли соҳаларда бир хил тузилишга зга бўлсада, мугузланиш жараёни тил устида, лунж, танглай ва тилнинг пастки қисмларида нисбатан ривожланган. Эпителийда бир неча қават ҳужайралар тафовут зтилади.
Шиллиқ парданинг мускул қатлами эса кам ривожланган ёки бутун-лай бўлмайди.
Қаттиқ танглай, милк, тилнинг устки юзасида шиллиқ ости пардаси бўлмайди.
Лаб. Лабда 3 қисм — тери, оралиқ ва шиллиқ қисмлар тафовут этилади. Лаб ўзида кўндаланг-тарғил мушак тутади.
Лабнинг тери қисми кўп қаватли ясси мугузланувчи эпителий билан қопланган. Бу ерда тер ва ёғ безлари, сочлар бўлади.
Лабнинг оралиқ қисми ўз навбатида ташқи силлиқ ва ички сўрғичли зонадан иборат. Ташқи зона эпителийсида мугуз қават бўлса-да, у тиниқ ва ўта юпқадир. Эпителий ости сўрғичлари унчалик бўйчан бўлмайди. Лабнинг ички сўрғичли зонаси, айниқса, янги туғилган болаларда ўта ривожланган сўрғичларга эга. Бола улғайиши билан бу сўрғичлар яссиланиб кетади. Бу зона эпителийси анчагина қалин бўлиб, му-гуз қават ва ёғ безларидан ҳолидир. Хусусий қатлам эпителийга ботиб кириб, ўта бўйчан сўрғичлар ҳосил қилади, лаб оралиқ қисмининг хусусий қатлами кўпгина капиллярларга зга бўлганидан шу қисм пушти кўринишга эга бўлиб қолади. Хусусий қатламининг нерв охирларига мўллиги эса лаб пушти ҳошиясининг ўта сезувчанлигини таъмин этади.
Лабнинг шиллиқ қисми эпителийси оралиқ қисмидагидан қалинроқ бўлади. Хусусий қават бевосита шиллиқ; ости пардасига ўтиб кетади ва кўндаланг-тарғил мушакларга туташади. Шиллиқ ости пардасида сўлак безчаларининг охирги бўлимлари жойлашади. Безлар анча йирик ва мураккаб найсимон-альвеоляр типга кириб оқсил ва шиллиқ секрет ишлаб чиқаради. Эпителий юзасига очилувчи чиқарув найлари кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган.
Милк. Альвеоляр ўсимталарни қоплаб турган шиллиқ парда кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлиб, унинг бириктирувчи тўқимали хусусий қатлами нерв толалари ва томирларга бой бўлади.
Милкда боғланган ва эркин қисмлар ажратилади. Милкнинг боғланган қисми барча суяк альвеоляр ўсимталари юзасини қоплаган. Унинг хусусий қавати суяк усти пардасига тўғридан-тўғри туташиб кетган. Милкнииг тиш юзаси билан боғланган томони милкнинг эркин қисмини ҳосил қилади. Бу тузилманинг чуқурлиги 1,5 мм ча бўлиб, тиш-милк касаллигида (айниқса, пародонтоз) ҳамда уларни даволаш жараёнларида бу халтача муҳим аҳамият касб этади. Милк нервлар билан яхши таъминланган. Милк эпителийсида эркин нерв охирлари бўлса, хусусий бириктирувчи тўқимада капсулали ва капсуласиз нерв охирлари мўл бўлади. Милкда мушак қатлами бўлмайди.
Лунж. Лунж— мушакли аъзо бўлиб, шиллиқ парда билан қопланган, ички юзаси 3та зонага — юқори максилляр, пастки - мандибуляр ва оралиқ қисмларга бўлинади. Юқори қисмнинг тузилиши лабнинг шиллиқ пардасига ўхшаш бўлиб, кўп қаватли мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. Хусусий қаватининг сўргичлари унча катта бўлмайди ва жуда кўп лунж безлари тутади. Шиллиқ ости парда қон томир ва нервларга бой сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат. Оралиқ кисмнинг мускул қавати лунж мускулларидан ҳосил бўлиб, у ерда лунж сўлак безлари ёгади. Уларнннг охирги секретор бўлими аралаш секрет ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, алоҳида шиллиқ ишлаб чиқарувчи охирги бўлимлари ҳам бўлади.
Лунжнинг мандибула қисми максилла қисми каби кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. Хусусий пластинка сўрғичлари баланд бўлмай, унинг шиллик ости пардаси якши ривожланган. Бу қаватда кўплаб лунж сўлак безлари жойлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |