Ҳазм системаси



Download 133 Kb.
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi133 Kb.
#189454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
хазм тиз 1

Жағ ости бези. Бу орган тузилишига кўра альвеоляр-найсимон, секретининг характерига кўра аралаш — ҳам оқсил, ҳам. шиллиқ ишлаб чиқарувчи бездир. Без ташқаридан юпқа бириктирувчи тўқимали капсула билан қопланган. Капсула безни бўлакларга бўлиб бириктирувчи тўқимали трабекулаларгача давом этади. Ҳар бир бўлак ўз навбатида, қулоқ олди бези сингари,. ацинус ва секрет чиқарув найининг бошланиш қисмларидан ибо-рат. Бу безда икки хил — соф оқсил ҳужайраларидан ва ҳам оқсил, ҳам шиллиқ ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан ташкил топгағг ацинуслар тафовут этилади. Соф оқсил ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан иборат ацинуслар кўп бўлиб, уларнинг тузилиши қулоқ олди бези охирги секретор қисми каби тузилишига эга. Аралаш секретор бўлимлари соф оқсил ишловчи ацинуслардан йирикроқ бўлиб, 2 хил: оқсил ва шиллиқ ишловчи ҳужайралардан ташкил топган. Шиллиқ ҳужайралар йирик бўлиб, ацинуснинг марказий қисмини эгаллайди. Ҳужайра ядроси жуда яссиланган ва зичланган бўлиб, доимо унинг базал қисмида жойлашади. Шиллиқ ҳужайралар цитоплазмаси оқиш бўлиб шиллик секрети тутгани учун оч бўялади. Аралаш ҳужайрали ацинуслар таркибида оқсил ҳужайралар шиллиқ ишлаб чиқарувчи ҳужайралар ёнида ўзига хос ярим ойсимон тузилма (Жиануцци ярим ойи) сифатида ажралиб туради.
Жағ ости безининг сўлак чиқарув найлари қулоқ олди безининг найлари каби тузилишга эга бўлса ҳам, лекин киритма най қисқароқ бўлади, чунки без тараққиёти даврида найнинг бир қисми шиллиқ ишлаб чиқарувчи ҳужайралар ҳосил бўлишига сарфланадн. Бош чиқарув найи — Вартонов найи тил юганчаси соҳасида тил ости бези найининг ёнига очилади.
Тил ости бези. Тил ости бези мураккаб альвеоляр-найсимон, тармоқланган бездир. Тил ости безида уч хил: аралаш — ҳам шиллиқ, ҳам оқсил ишлаб чиқарувчи, соф шиллиқ ҳамда кам миқдорда фақатгина оқсил ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан ташкил топган ацинуслар бўлади. Оқсил ҳужайралар аралаш ҳужайрали ацинусларда жағ ости бези ҳужайраларига ўхшаш Жиануцци ярим ойларини ҳосил қилиб жойлашади. Тил ости безининг сўлак чиқарув найи йирик сўлак безларига ўхшаш тузилган бўлса ҳам, бу ерда най ўта калта бўлади. Безнинг бош чиқарув найи тил юганчасига очилади.
Без стромасида қон томирлар, нерв толалари ва секрет чиқарув найлари жойлашади.
Сўлак таркиби ва унинг моҳияти. Ҳамма сўлак безлари ва майда сўлак безчалари секретлари қўшилиб, умумий сўлакни ҳосил қилади. Унинг таркибига 99,5% сув, анорганик моддалар, яъни тузлар ва органик моддалардан бир қанча ферментлар — птиалин, мальтаза, липаза, пептидаза ва протеиназалар киради. Бундан ташқари, унда муцинлар, ҳужайра элементларидан эпителий ва лейкоцитлар учрайди. Сўлакнинг таркибида турли хил бактериялар учрайди. Сўлак озиқ моддани намлайди, юмшатади, ярим суюқ ҳолатга келтириб чайнаш ва ютишни енгиллатади. Сўлак таркибидаги ферментлар таъсири унинг зарур фаолиятидан биридир. Оғиз бўшлиғидан бошлаб карбон сувлар парчаланади. Сўлак ёрдамида организм бир қанча органик ва анорганик чиқиндилардан (сийдик кислотаси, креатин, йод ва бошқалар) тозаланади. Сўлак безларининг ҳимоя фаолияти бактерицид хусусиятга эга бўлган лизоцим моддасини ажратишдан иборат.
Сўлак таркибида инсулин, паротин, эпителийнинг ўсиш фактори ва бошқа шунга ўхшаш гормон ва биологик актив моддаларнинг бўлиши сўлак безлари эндокрин вазифани ҳам бажаради дейишга асос бўлади.
Тишлар чайнаш аппаратининг муҳим бир қисми ҳисобланади. Уларда икки хил генерация бўлади. Олдин сут тишлар (20 дона) пайдо бўлиб, кейин улар доимий тиш (28—32 дона) лар билан алмашинади. Анатомик жиҳатдан тишда тож, бўйин, илдиз қисмлар, гистологик жиҳатдан эса эмал, дентин, цемент, пульпа ва периодонт (тиш атрофи тўқимаси) тафовут этилади.
Тараққиёти. Эмбрион тараққиётининг 7—8-ҳафтасида оғиз бўшлиғи эпителийси ўзининг остида ётган мезенхимага эпителиал пластинка ҳосил қилиб ботиб киради. Олдинги эпителиал пластинкадан оғизнинг даҳлиз қисми ҳосил бўлса, орқа пластинкадан юқори ва пастки тиш пластинкалари бунёдга келади. Тиш пластинкаскнинг ички юзасидан эмаль аъзоларини ҳосил қилувчи эпилелий тўпламлари — тиш куртаклари пайдо бўла бошлайди. Тиш куртакларининг остидан мезенхима ўса бошлайди ва эпителиал аъзога ботиб кириб тиш сўрғичини ҳосил қилади. Бунинг натижасида тўнкарилган қадаҳ шаклида эмаль аъзоси ҳосил бўлади. Кейинчалик эмаль аъзоси аста-секин тиш пластинкасидан ажралади. Эмалнинг эпителиал ҳужайралари 3 тур: 1) ички; 2) ташқи ва 3) оралиқ зона ҳужайраларига бўлинади. Тиш сўрғичига тегиб ётган ички ҳужайралар ўсиб, баланд призматик эпителийга айланади. Бу ҳужайралар кейинчалик тиш эмалини ҳосил қилишда иштирок этади ва шу сабабли энамелобластлар ёки амелобластлар дейилади. Ташқи эмаль эпителийси аъзонинг кейинги ўсиши жараёнида яссиланади. Оралиқ қават ҳужайралари эса, уларнинг орасида суюқлик тўпланиши натижасида бир-биридан узоқлашадива шакли юлдузсимон кўринишга эга бўлиб қолади. Бу ҳосила эмаль аъзосининг пульпаси деб аталиб, кейинчалик у эмаль кутикуласини ҳосил қилишда қатнашади.
Тиш куртагининг такомиллашиши билан эмаль аъзоси ва тиш сўрғичини ўраб турган мезенхима ҳам талай ўзгаришларга учрайди. У зичлашади ва тиш қопчасини ҳосил қилади. 3-ой охирларида эмаль аъзоси тиш пластинкасидан бутунлай ажралади.
Дентин гистогенези ҳомила ҳаётининг 4-ойларидан бошланади. Тиш сўрғичининг бевосита энамелобластлар остида ётган мезенхима ҳужайралари катталашиб, уларнинг цитоплазмасида РНК миқдори ошади ва улар дентин ҳосил қилувчи одонтобласт хужайралари номини олади. Одонтобластлар радиал жойлашган, ноксимон шаклдаги бўйчан ҳужайралар бўлиб, қутбларга эга. Уларнинг апикал қисмида ўсимталар (Томас иплари) бўлиб, шу ўсимталар орқали дентиннинг асосини ҳосил қилувчи органик моддалар — предентин ажралади. Предентиннинг преколлаген толалари радиал йўналишга эга бўлиб, улар одонтобластлар билан энамелобластлар ўртасини тўлдиради.
Преколлаген толаларнинг сони ошиб бориши билан улар кол-лаген толаларга айланиб боради. Предентен оҳакланиш жараёнида дентинга айланади. Предентиннинг оҳакланиш жараёни одонтобласт ҳужайраларининг апикал ўсимталари (Томас иплари) соҳасини ўз ичига олмайди. Бу жараён Томас ипчалари атрофида радиал каналчалар — дентин каналчалари системасининг ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Предентиннинг эмалга чегарадош қисмларида ҳам оҳакланиш рўй бермаслиги сабабли бу ерда интерглобуляр бўшлиқлар пайдо бўлади.
Дентин ҳосил бўлиши билан эмалнинг тараққиёти бошланади. Даставвал энамелобласт ҳужайраларининг дентинга қараган қисми чўзилади ва ўсимталар ҳосил қилади ва эмаль призмаларнни ҳосил қилади. Эмаль ҳосил бўлиши бошланиши билан энамелобласт ядролари ҳужайранинг уч қисмига қараб силжий бошласа, бошқа органеллалар, аксинча, базал қисмига ўтиб қолади. Ҳужайра қутбларининг бундай ўзгаришидан сўнг энамелобластларнинг ознқланиши дентин томондан эмас, балки эмаль аъзосининг оралиқ зонаси томонидан амалга ошади. Энамелобластларда гранулалар пайдо бўлади ва ўсимтасига силжийди. Бу гранулалар эса эмаль призмаларига шимилади. Шу билан бир вақтда энамелобластлар цитоплазмаси ҳисобига призмаларни ёпиштирувчи модда ишлаб чиқарилади. Шундай ҳосил бўлган эмаль бирламчи эмаль дейилади. Бирламчи эмаль органик моддалардан тузилган бўлиб, сўнг унда оҳакланиш жараёни рўй беради. Шундай қилиб, ҳар бир эмаль ҳосил қилувчи ҳужайралар эмаль призмасига айланади. Тишнинг чиқиши билан энамело-бластлар редукцияга учрайди ва эмаль аъзосининг ҳосиласи — кутикула билан қопланади. Эмаль органининг ташқи ҳужайралари эса милк эпителий ҳужайралари билан қўшилиб кетади, сўнгра емирилади.
Цемент ҳосил бўлиш жараёнида тиш қопчасининг тиш илдизи соҳасидаги мезенхимада цементобластлар пайдо бўлади. Цемен-тобластларнинг ҳужайра оралиқ моддасини ишлаб чиқариши ва бу ерда кальций тузларининг йиғилиши билан цемент ҳосил бўлади. Тиш қопчасининг ташқи қисми тиш боғламлари — периодонтга айланади.
Одонтобластлар остидаги мезенхима сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимага айланади ва пульпани ҳосил қилади. Бу бириктирувчи тўқимада қон томирлар пайдо бўлади.
Шундай қилиб, эпителийдан фақат эмаль ҳосил бўлади, дентин, цемент, пульпа, периодонт эса мезенхимадан ривожланади. Эмаль органи эса такомиллашаётган тишларнинг шаклини белгиловчи тузилма ҳисобланади.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish