Ҳазм системаси



Download 133 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi133 Kb.
#189454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
хазм тиз 1

Сўлак безлари алоҳида-алоҳида жоллашган 3 жуфт йирик: қулок олди, жағ ости ва тил ости безларидан ҳамда оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардасида жойлашган жуда кўп майд безлардан иборат. Барча сўлак безлари тузилишига кўра найсимон, альвэоляр ва альвэоляр-найсимон безларга, ишлаб чиқарган секретининг хусусиятига кўра шиллиқ безлари, оқсил безлари ва аралаш безларга тафовут қилинади.
Қулоқ олди бези. Бу без мураккаб тармоқланган альвеоляр без бўлиб, секрети соф оқсил. Без ташқи томондан нозик бириктирувчи тўқимали капсула билан қопланган, капсуладан без ичига уни майда бўлакларга бўлувчи тўсиқлар — трабекулалар тармоқланган. Бу бириктирувчи тўқимали тўсиқларда қон томирлар, сўлак найлари, нерв тутамлари ва ҳужайралара ётади. Қулоқ олди безининг ҳар бир бўлакчалари охирги секретор пуфакча — ацинуслардан ва чиқарув найларидан иборат. Ацинуслар икки хил ҳужайралардан тузилган. Ацинусларни ташкил этган, секретор хусусиятига эга бўлган, пирамидасимон ҳужайраларнинг ядроси юмалоқ бўлиб, ҳужайранинг базал қисмида жойлашади. Бу ҳужайраларнинг ядро устки қисми майда оксифил секретор доналар тутса, кенгроқ базал қисми базофил хусусиятига эга. Секретор ҳужайрасининг учида микроворсинкалар мавжуд, апикал цитоплазмада кўпгина секрет доналари жойлашади. Уларнинг миқдори ҳужайранинг иш ҳолатига кўра ўзгариб туради. Оқсил секрециясида иштирок этувчи ҳужайралари орасида ҳужайралараро секретор най бўлиб, ҳужайра маҳсулоти шу най орқали ацинус бўшлиғига тушади.
Ацинуснинг иккинчи ҳужайраси ацинус ҳужайраларини ўзининг узун ўсимталари билан ўраб турувчи ва ацинус ҳужайраси билан базал мембрана ўртасида жойлашган миоэпителиал ҳужайралардир.
Миоэпителиал ҳужайралар оғиз бўшлиғи эпителий ҳужайраларининг ҳосиласи бўлсада, бажарадиган фаолияти — қисқариш функцияси мушак элементларини эслатади. Бу ҳужайралар ацинус эпителий ҳужайраларини ҳар томондан ўраб турганлигидан улар «саватсимон ҳужайралар» деб ҳам аталади. Миоэпителиал ҳужайралар цитоплазмасида жойлашган махсус қисқарувчи фибриллалар бу ҳужайранинг ацинус эпителийсини сиқиб, ҳужайра сечретини ацинус бўшлиғига чиқариб беришни таъминлайди.
Безнинг чиқарув найлари бўлакчалар ички, бўлакчалараро найлардан ва безнинг умумий найидан иборат. Бўлакчалар ички найи ўз навбатида киритма най ва сўлак найларидан ташкил топган.
Чиқарув найлари киритма қисмдан бошланади. Киритма най паст кубсимон эпителийдан тузилган бўлиб, уларнинг базал мембранасида миоэпителиал ҳужайралар жойлашади. Бу киритма найлар сўлак найига ўтади. Сўлак найи бир қаватли оксифил цитоплазмали цилиндрсимон эпителий билан қопланган. Бу ҳужайраларнинг базал қисмида плазматик мембрананинг бурмалари орасида кўплаб таёқчасимон митохондриялар жойлашиб базал чизиқлар ҳосил қилади ва шунинг учун ҳам бу тузилма чизиқли най деб аталади. Мазкур ҳужайралар цитоплазмасида жойлашган доналар ва пуфакчалар сўлак найининг секретор фаолиятидан, сўлак ҳосил бўлишида иштироки борлигидан дарак беради. Сўлак найи бўлакчалараро найга ўтади. Бу най икки қават цилиндрсимон эпителий билан қопланиб, най йириклашган сари унинг эпителийси кўп қаватли бўлиб боради. Бўлакчалараро найлар умумий найга қўшилади. Бу найлар кўп қаватли кубсимон ва найнинг оғизга очилиш жойида кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлиб, юқориги катта жағ тиши соҳасида лунжнинг шиллиқ қаватига очилади.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish