Қаттиқ танглай. Қаттиқ танглай танглай суяги ва уни қоплаган пардадан иборат бўлиб, шиллиқ парда кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. Қаттиқ танглайда шиллиқ ости парда бўлмайди. Сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат хусусий парда суяк устки пардаси билан бириккан. Қаттиқ танглайнинг ўрта қисмларида, суяк усти пардаси ва шиллиқ парда орасида сўлак безлари жойлашган.
Юмшоқ танглай ва тилча. Булар ўз асосида кўндаланг-тарғил мушак ва зич толали бириктирувчи тўқима тутади. Юмшоқ танглайнинг оғиз юзаси ва тилча кўп қаватли ясси мугузланмайдигак эпителий билан қопланган ва унинг тагида кўплаб сўрғичлар ҳосил қилувчи хусусий қават жойлашади. Юмшоқ танглай бурун юзасининг шиллиқ пардаси кўп қаторли ҳилпил-ловчи қадаҳсимон ҳужайрали эпителий билан қопланган. Бу ерда шиллиқ ости пардаси бўлмайди. Ютиш вақтида юмшоқ танглай бурун-ҳалқум йўлини беркитади ва овқат луқмасини бурун томонга йўналтирмайди.
Тил. Тил мушакли аъзо бўлиб, унинг асосини ўзаро перпендикуляр йўналган 3 группа кўндаланг-тарғил мушак ташкил этади. Тилнинг пастки шиллиқ парда юзаси юпқагина кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган, хусусий пластинкаси эпителийга ботиб кирнб, унча баланд бўлмаган сўрғичлар ҳосил қилади. Хусусий пластинка остида бевосита тил мушакларига тегиб ётувчи шиллиқ ости пардаси жойлашган. Тилнинг устки ва ён юзалари эса кўп қаватли ясси эпителий ва хусусий пластинкадан иборат шиллиқ парда билан қопланган бўлиб, шиллиқ ости пардаси бўлмайди. Хусусий қават мушаклараро бириктирувчи тўқима билан қўшилиб кетади. Тилда 4 хил сўрғич — хусусий қаватнинг эпителийга ботиб киришидан ҳосил йўлган тузилмалар тафовут этилади:
Ипсимон; 2. Замбуруғсимон; 3. Тарновсимон; 4. Баргсимон сўрғичлар.
Ипсимон сўрғичлари шиллиқ пардадан бўртиб чиқиб, тил устки юзасини қоплаган турли узунликдаги ўсимталарни ҳосил килади. Ипсимон сўрғичлар кўп қаватли ясси мугузланувчи эпителий билан қопланган. Сўрғичлар асосида бирламчи ва иккиламчи бириктирувчи тўқимали сўрғичлар жойлашади.
Замбуруғсимон сўрғичлар асосан тилнинг ён томонларида ва уч қисмида жойлашади. Бу сўрғичларнинг уч томони кенг, асоси эса ингичка. Замбуруғсимон сўрғич ҳам бирламчи бириктирувчи тўқимали сўрғичдан, ундан тармоқланган бир неча иккиламчи бириктирувчи тўқимали сўрғичлардан ва улар юзасини қоплаб олган кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителийдан иборат. Замбуруғсимон сўрғичлар деворида оз миқдорда таъм билиш сўғонлари (пиёзчалари) учрайди.
Тарновсимон сўрғичлар 6—12 та бўлиб, тил танаси билан илдизи оралиғида жойлашган энг йирик сўрғич ҳисобланади. Бу сўрғичларнинг ўзига хослиги шундан иборатки, улар бошқа сўрғичлар каби тил юзасига бўртиб чиқмай, шиллиқ пардага ботиб туради. Шунинг учун ҳам бу сўрғичлар атрофи тарновсимон чуқур ёриқ билан ўралган. Сўрғич кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлиб, унинг бириктирувчи тўқимадан иборат асоси эпителийга кўп сонли калта бўртмалар—иккиламчи сўрғичлар тарзида ўсиб киради. Сўрғич ён эпителийсида таъм билиш сўғонлари жойлашади. Тарновсимон сўрғичнинг бириктирувчи тўқимали асосида оқсил ва шиллиқ без-лар жойлашиб, уларнинг секрет найлари тарнов тубига очилади.
Баргсимон сўрғичлар фақат болаларда яхши ривожланган бўлиб, унинг ўнг ва чап ёнларида жойлашган иккита гуруҳдан иборат. Ҳар бир гуруҳ параллел жойлашган 4—8 та сўрғичдан иборат ва улар бир-биридан тор бўшлиқ орқали ажралиб туради. Ҳар бир сўрғичнинг узунлиги 2—5 мм атрофида. Сўрғичларнинг асосини бириктирувчи тўқимадан иборат бирлам-чи сўрғич ва ундан тармоқланган 3 та иккиламчи сўрғич ташкил этади. Сўрғич асосининг ўртасида жойлашган иккиламчи бириктирувчи тўқимали сўрғич қон томир тутганлигидан томирли сўрғич дейилса, қолган иккита ён сўрғич нерв толаларига мўл бўлганидан иккиламчи нерв сўрғичлари дейилади.
Баргсимон сўрғич кўп қаватли мугузланмайдиган эпителий билан қопланиб, ўзида кўпгина таъм билиш сўғонлари тутади. Сўрғич тагида кўндаланг-тарғил мушаклар, қон томирлар ва ёғ ҳужайраларининг тўпламлари ётади. Бу соҳада оқсил безлари жойлашиб, уларнинг чиқарув найлари баргсимон сўрғичлар орасидаги бўшлиққа очилади ва без секрети бу ингичка-оралиқни доимо ювиб туради. Катта одамларда баргсимон сўрғич йўқолиб боради, шу сўрғич билан боғланган безлар ўрнида эса ёғ ва лимфоид тўқима пайдо бўлади.
Тил илдиз қисмининг шиллиқ пардасида сўрғичлар бўлмайди, лекин бу ерда тил сатҳи нотекис бўлиб, кўпгина дўмбоқчалар ва чуқурчаларга эга. Дўмбоқчалар тил шиллиқ пардасининг хусусий қатламида жойлашган лимфоид тўқима йиғиндиси — тил муртаги ҳисобига ҳосил бўлади. Дўмбоқчалар орасида чуқурчалар — крипталар мавжуд бўлиб, уларга кўпгина шиллиқ безларининг чиқарув найлари очилади.
Тил мушаклари орасида оқсил, шиллиқ ва аралаш безлар жойлашади. Бу безларнинг чиқарув йўллари тил шиллиқ пардасига очилади. Тилда кўплаб томирлар, нервлар ва нерв охирлари, мушаклар ораларида эса ёғ ҳужайраларининг тўпламлари жойлашган.
Оғиз бўшлиғи билан ютқин чегарасида шиллиқ пардада лимфоид тузилмаларнинг кўпгина тўпламлари жойлашган. Улар на-фас ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг бошланғич жойларини ўраб туради ва ютқин лимфоэпителиал ҳалқаси (Пирогов ҳалқаси) деб аталади. Лимфоид тузилмаларнинг энг йирик тўпламлари муртаклар деб номланади. Ҳалқа 7 та муртаклардан: жуфт танглай, Евстахий найи хамда биттадан ютқин, тил ва ҳиқилдоқ муртакларидан иборат.
Танглай муртаклари ютқиннинг ён четларида, юмшоқ танглай -ёйларининг орасида жойлашган жуфт тузилма. Муртак кўп қаватли ясси, мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. Бу эпителийнинг ўзига хослиги шундан иборатки, бу ерда лимфоцитлар ўта кўп бўлиб, улар орасида донадор лейкоцитлар ҳам учрайди. Эпителий остида шиллиқ парданинг хусусий пластинкаси ва шил-лиқ ости қатлами жойлашади.
Муртакнинг юзаси нотекис бўлиб, шиллиқ парданинг бир қанча бурмалари орасида 10 — 20 та чуқурчалар — крипталарни, улар эса тармоқланиб, иккиламчи крипталарни ҳосил қилади. Муртак шиллиқ пардасининг хусусий пластинкаси сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Бу пластинкада кўпгина лимфатик фолликуллар жойлашади. Фолликулларда кўплаб лимфоцитлар ҳосил бўлади. Бу лимфоцитлар силжиб, шиллиқ парда хусусий пластинкаси ва эпителийсини қоплайди. Эпигелийсида шунингдек, донадор лейкоцитлар ҳам бўлади.
Муртак шиллиқ пардасининг мушак пластинкаси ривожланмаган. Муртакнинг шиллиқ ости пардаси ҳам сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, у аъзонинг капсуласини ҳосил қилади. Шу тузилмалар кўплаб қон ва лимфа томирларига ҳамда муртакни таъминловчи нервларга эга.
Муртаклар икки хил: химоя ва қон хосил қилиш функцияларини бажаради. Ҳимоя вазифаси бу ерга тушган микробларни фагоцитоз қилиш ва микробларга қарши антиген ҳосил қилиб, бутун организмни шу микробга қарши тайёрлашдан иборат бўлса, қон яратиш фаолияти лимфоид фолликулларда лимфоцитлар ҳосил бўлиши билан ифодаланади.
Ҳозирги кунда ҳазм йўлларидаги муртаклар ва танглай муртаклари лимфоцитларининг антитело ва иммуноглобулинлар ишлаб чиқаришда фаол қатнашишига шубҳа қолмади. Улар иммунокомпетент ҳужайраларга антиген структураси ҳақида маълумот бериб туради. Эпителий ҳужайралари орасида жойлашган лимфоцитлар эпителий ҳужайраларини алмашинишида ҳам қатнашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |