Тошкент Давлат Врачлар малакасини ошириш институти қошидаги 2-стоматология кафедраси
КУРСАНТ УСМОНЖОНОВА ДИЛФУЗА
МАВЗУ: АДГЕЗИВ КЎПРИКСИМОН ПРОТЕЗЛАР
Кўприксимон протезларни тайёрлашнинг анъанавий усулларидан ташқари, сўнгги вақтларда Балтимор университети қошидаги Дентал жаррохлик институти олимларидан Ливадитис, Томсон ва Ханненбер 1981 йилда таянч тишларни чархламасдан тайёрланадиган кўприксимон протезларни таклиф этдилар

Бу кўприксимон протезлар ҳозирда «Мериленд» кўприксимон про-тезлари ёки «адгезив протезлар» деб номланган. Мазкур усул билан кўприксимон протезларни тайёрлашда тишнинг эмаль, дентин ва пульпаси саклаб қолинади.

Адгезив кўприксимон протезларга кўрсатмалар:

тиш пульпаси катта бўлган ёш беморларнинг тиш қаторларининг олдинги ва ён соҳаларининг кичик нуқсонлари (1—2 та тиш);
саломатлиги заиф, миокард инфарктини бошидан кечирган ёки оғир юрак-томир касалликлари билан касалланган беморларга тавсия этилади;
Таянч тишларга кўприкси-мон протезлар махсус елимполимер композит ёрдамида қотирилади. Кўприксимон протезларнинг мустаҳкам бўлиши учун унинг таянч қисмлари тишлар деворига аниқ-текис тегиб туриши ва ёпишқоқ елим қаватининг юпқа бўлиши муҳим ўрин тутади. Ёпишқоқ елим қанчалик юпқа бўлса, протез таянч тишларга шунчалик мустаҳкам бирикади.

Ёпишқокликни ошириш мақсадида протезнинг таянч қисми майдонидаги тишларнинг жипслашув юзалари клиник экватор соҳасида кенгроқ қилинади ва эмаль қаватига 30 - 40% ли фосфор кислотаси суртилади.

Эмаль кутикуласи ва ташқари қаватига кислоталар таъсир қилмайди, шунинг учун кислоталар билан ишлов бериш (протравка)дан олдин эмаль қаватини механик равишда карборунд ёки олмос бошчали бўрлар билан чархланади. Чархлаш минимал тарзда, протезнинг таянч қисми турадиган сатҳни ҳисобга олган ҳолда, эмаль қаватини чуқур чархламасдан бажарилади.

Акс ҳолда кариес келиб чиқиши мумкин. Кислота билан ишловни 1 минут давомида бажарилади, бу вақт ичида кислота эмаль призмалари орасини эритиб, чуқурлиги 20-30 мкм га киради. Тишларнинг бўйин соҳаси протез синчи билан қопланмайди ҳамда бу ерга кислота билан ишлов берилмайди.

Адгезив тиш протезларини тайёрлашда мутахассислар (врач, лаборант) тишларни параллело-метрда ўрганиш усулларини пухта билиши муҳим ўрин тутади.