-лик
аффиксининг маъно ва вазифаси таҳлил
этилганда
кўрдикки, у бирор иш, касб-ҳунар эгасини англатувчи шахс
отларидан шу касб-ҳунарни, шу касб-ҳунарга хос ишни
билдирувчи сўз ясайди:
темирчилик, заргарлик, пахтакорлик
каби. Буларда сўз ясалиш асоси муайян бир касб-ҳунарнинг
эгасини (шахс отини) билдиради. Шу
туфайли уларга
-лик
аффикси қўшилиши билан ясалган сўзлар ҳам муайян бир
касб-ҳунарга оид иш-фаолиятни билдиради. Ана шу сўзлар-
нинг „тармоқ“, „соҳа“ тушунчаси бор. Демак, бу сўзларда
„тармоқ“, „соҳа“ тушунчаларининг воқеаланишида касб-
ҳунар эгасини билдирувчи аффикс (масалан,
-чи
аффикси)
ва
-лик
аффикси иштирок этади. Лекин, биринчидан, даст-
лабки даврларда бу аффиксларнинг ҳар бири ўз маъно ва
вазифасида (мустақил аффикслар сифатида) қўлланган.
„Тармоқ“, „соҳа“ тушунчаси эса уларга хос маънолар асосида
воқеланган.
Ана шу нарса, яъни „тармоқ“, „соҳа“ тушунча-
сининг
-чи
ва
-лик
аффиксларига хос маънолар асосида
реаллашуви (шу тушунчанинг реаллашувида ҳар икки аффикс
иш тирокининг шартлиги) уларнинг „соҳа“ , „тармоқ“
маъносини ифодаловчи аффикс сифатида тасаввур этили-
шига, шу асосда уларнинг бирлашувига, шундай маънони
ифодаловчи қўшма аффиксга (бир аффиксга)
айланишига
сабаб бўлган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқ хўжалигининг
ҳозирги мавжуд бўлган соҳалари (тармоқлари) илгарилари
Ўзбекистонда бўлмаган. Шу туфайли „соҳа“ маъносини
ифодаловчи сўзга эҳтиёж ҳам бўлмаган. Кейинги даврларда
халқ хўжалигининг ривожланиши натижасида унинг йирик-
йирик соҳалари, ҳар бир соҳанинг эса кўплаб тармоқлари
(ички соҳалари) юзага келди. Бу ҳол, ўз-ўзидан, тилда улар-
нинг атамаси бўлишини, шу соҳаларни билдирувчи сўзлар
яратилишини талаб этади. Бу талабнинг амалга ошувида эса,
юқорида кўриб ўтганимиздек,
-чи
+
-лик
аффикслари
бирикмасидан фойдаланиш имкони бор эди ва касб-ҳунар,
иш-фаолиятнинг маълум соҳасини билдирувчи сўзларни
ҳосил этишда
-чилик
аффиксидан кенг фойдалана бошланди.
Масалан, илгари Ўзбекистонда
ипак, ғалла, узум
ва бошқа
кўпгина маҳсулотлар етиштирилган (шуларни
етиштириш
билан шуғулланиш бўлган). Лекин улар қишлоқ хўжалиги-
нинг махсус соҳалари сифатида бўлмаган. Бинобарин, шундай
103
www.ziyouz.com kutubxonasi
соҳани ифодаловчи сўз ҳам бўлмаган. Шундай соҳаларнинг
юзага келиши билан уларни ифодалаш (аташ) ҳам бошланади.'
Лекин бу ҳодисанинг янги бўлганидан ва тил имкониятлари
етарли ўрганилмаганлигидан уларни ифодалашда ҳар хил-
ликлар, хатоликлар ҳам бўлган. Қуйидаги бир фактга эътибор
берайлик:
Пахтачилик, мол боқииши сўнг боқчачиликни ҳам
узум экиш ишлари юритилур
(ТКФ 5қ.б.).
Куриниб турибдики,
тўрт соҳа (пахтачилик,
чорвачилик, боғдорчилик ва узум-
чилик) ҳакдда гап боряпти. Лекин улардан иккитаси (икки
соҳа, яъни пахтачилик ва боғдорчилик)
-чилик
аффикси
ёрдамида ясалган сўз билан ифодаланяпти. Қолган иккитаси
эса бошқа усул (мол боқиш, узум экиш) билан ифодаланган.
Бу эса
-чшик
аффиксининг сўз ясаш имконияти (унинг маъно
ва вазифаси) етарли белгиланмаганлиги оқибати деб қара-
лиши мумкин. Лекин ҳозирги ўзбек адабий тилида
-чшик
аффиксининг соҳа отини билдирувчи сўзни ясаш вазифасига
эгалиги аниқ ва шу типдаги сўзларнинг ясалишига худди шу
аффиксдан кенг фойдаланилади. Қуйидаги сўзларнинг ўзиёқ
бунга далил бўла олади:
деҳқончилик, уруғчилик, пахтачилик,
боғдорчилик, узумчилик, лимончилик, ипакчилик, ғаллачшик,
сабзавотчилик, полизчилик, тамакичилик, чорвачилик,
йилқичилик, қўйчилик, қорамолчилик, наслчилик, чўчқачилик,
қуёнчилик, балиқчилик, паррандачилик
ва бошқалар.
Маълум бўладики,
-чи
ва
-лик
аффикслари бутунлигида
„соҳа“ , „тармоқ“ тушунчасини ифодалаш имкон-асоси
борлиги ва халқ хўжалигининг жуда кўп соҳаларининг юзага
келиши
-чи
ва
-лик
аффиксларининг бир аффикс (қўшма
аффикс) ҳолига келишини тезлаштиради ва нгундай маъноли
от ясовчи сермаҳсул аффиксга айланишига сабаб бўлади.
4.
Асосдан англашилган нарса-ҳодиса, белги билан харак-
терланувчи ҳолатни билдирувчи от ясайди:
маъмурчилик,
тўкинчилик, арзончилик, пишиқчилик, қийинчилик, қим-
матчилик
каби:
Бу қозон хонадонлардаги тўқчшикнинг ҳам,
йўцчшикнинг ҳам гувоҳи. ( С. Сиёев)
Ҳозирги ўзбек тилида
-лик
аффикси билан ясалган
айрим
сўзлар ҳам шундай маъно ифодалаши мумкин. Қиёсланг:
танглик
—
кенгчилик.
Лекин бу хусусда қуйидагиларни айтиб
ўтиш керак бўлади.
-лик
аффиксининг
-чшик
аффиксига хос маъноли сўз
ясаши ҳозирда бир-икки сўздагина учрайди.
-чилик
аффикси
104
www.ziyouz.com kutubxonasi