маҳсулли-маҳсулсизлик ҳам сўз ясалишига асос бўладиган
сўзлар семантик гуруҳида янгиланиш, янги сўзларнинг юзага
келиши ёки бундай ҳолатнинг йўқпиги билан боғлиқ эканини
сезиш қийин эмас.
Маҳсулли-маҳсулсизлик ҳақида айтилганлар ва келтирил-
ган факгларнинг ўзиданоқ аён бўлдики, бу ҳодиса
бевосита
сўз ясовчига боғлиқ, сўз ясовчининг хусусиятидан келиб
чиқадиган ҳодиса эмас. Бу ҳодиса объектив сабабга эга бўлиб,
у ҳам бўлса, сўз ясаш учун асос бўладиган, маълум лексик-
семантик гуруҳга оид янги сўзларнинг (лексемаларнинг) юзага
келиши ёки келмаслигидир. Шунинг учун ҳам маҳсулли-
маҳсулсизлик ҳодисасини фақат сўз ясовчига боғлаб (сўз
ясовчи мисолида) ўрганиш тўғри бўлмайди ва у керакли
натижани бермайди. Сўз ясалиши
типи тушунчаси эса ана
шу хулосага келиш имконини беради. Бу билан маҳсулли-
маҳсулсизликка алоқадор бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини,
сабаб ва қонуниятларини ёритиш имкони туғилади.
Каммаҳсул-сермаҳсуллик масаласига келганда шуни
айтиш керакки, биринчидан, бу ҳодиса ҳозирги сўз ясали-
шининг маҳсулли типларига хос, яъни маҳсулли сўз ясалиши
типи нисбатан кам ёки кўп ясама сўзларга эгалиги, кам ёки
кўп сўз ясалаётганлигига кўра каммаҳсул ёки сермаҳсул бўли-
ши мумкин. Масалан,
-чи
аффикси ёрдамида
динамочи, спар-
такчи, пахтакорчи
типидаги сўз ясалиши каммаҳсул;
фут-
болчи, теннисчи, курашчи
типидаги сўз ясалиши эса нисбатан
сермаҳсул.
Иккинчидан, сермаҳсул-каммаҳсуллик ҳодисаси
ҳам сўз ясалишига асос бўладиган янги-янги сўзларнинг юзага
келиш-келмаслиги билан боғлиқ.
Сермаҳсул-каммаҳсуллик ҳодисаси ҳақида гап борганида
яна бир нарсани қайд этишга тўғри келади. Юқорида
айтдикки, бир турдаги ясама сўзлар бирдан ортиқ сўз
ясовчилар ёрдамида ҳосил қилиниши мумкин. Масалан, шахс
оти ясовчи қўшимчалар. Бундай (бир сўз ясалиши пара-
дигмасига мансуб) сўз ясовчиларнинг айримлари кўп миқ-
дорда, баъзилари кам миқдорда сўз ясаши, яъни каммаҳсул
ски сермаҳсул бўлиши мумкин. Бу ҳодиса сўз ясовчи ҳар
бир аффикснинг хусусияти ( хусусиятлари) билан боғлиқ
бўлади. Шахс оти ясовчи
-чи
аффикси шу типдаги бошқа
аффиксларга нисбатан, бирдан ортиқ
типдаги шахс отлари
ясаши билан ҳам, ясаган (ясаётган) сўзларининг миқцори
4 — А. Ҳожиев
49
www.ziyouz.com kutubxonasi
жиҳатидан ҳам сермаҳсул ҳисобланади. Шахс оти ясовчи
-фуруш, -паз
қўшимчалари эса жуда кам миқдорда сўз ясайди.
Бунинг сабаби
-чи
аффиксининг бирон-бир қўшимча маънога
ёки бошқа хусусиятга эга эмаслиги,
-фуруш, -паз
аффикс-
ларининг „шахс“ маъносидан ташқари „сотиш“, „пиши-
риш“ни ҳам ифодалашидир:
атласфуруш, кабобпаз
каби.
Маҳсулли-маҳсулсизлик ҳодисаси ҳақидаги гапни якун-
лар эканмиз, маҳсулли сўз ясалиши типи ( типлари)
янги-
янги сўзларни ясаш учун намуна бўлиб хизмат қилишини
алоҳида қайд этамиз. Чунки янги-янги сўзларни ҳосил қилиш
муайян сўз ясовчи билан боғлиқ ҳолда эмас, балки муайян
сўз ясалиш типи (типлари) намунаси асосида бажарилади.
Буни, ҳатто, сўз ясалишининг янги-янги типлари юзага
келиши мисолида ҳам кўриш мумкин. (Мас.,
-и й /-ви й
аффикси ёрдамида сифат ясалиши ва унинг сермаҳсул сўз
ясалиш типига айлана бориши бунга мисол бўла олади).
Юқорида айтилганлар ва келтирилган фактлардан маълум
бўладики, маҳсулли-маҳсулсизлик ва каммаҳсул-сермаҳсуллик
ҳам сўз ясалиши қолипига эмас, балки сўз ясалиш типи
(типлари)га оид. Бу ҳодисанинг таҳлилида ҳам „қолип“ сўзини
(„сўз ясалиш қолипи“ бирикмасини) қўллашга эҳтиёж йўқ.
Сўз
Do'stlaringiz bilan baham: