Ҳар қандай сўз ясовчи бирлик ёрдамида бирдан ортиқ
сўз ҳосил қилинган, ҳосил қилинаётган бўлади. Акс ҳолда
сўз ясовчи ҳақида гапириш мумкин бўлмайди. (Юқорида ҳам
айтилди.) Масалан,
соғлом, бомбардимон
сўзларининг
соғ,
бомба
қисмлари ўзбек тилида лексема сифатида мавжуд.
Улардан қолган қисм фақат шу сўзларда бор ва уларнинг сўз
ясовчи эмаслигини англаш қийин эмас.
Айни бир сўз ясовчи ёрдамида бир
лексик-семантик
гуруҳга оид сўзлардан ёки бирдан ортиқ лексик-семантик
гуруҳга оид сўзлардан сўз ясалиши мумкин. Бир лексик-
семантик гуруҳга оид сўзлардан ясалган сўзлар бир сўз
ясалиши маъносига эга бўлади ва сўз ясалишининг бир
типини ҳосил қилади. Демак, бир семантик гуруҳга
мансуб
сўзлардангина сўз ясовчилар бир типдаги (сўз ясалишининг
бир типига оид) сўзлар ясайди. Масалан,
-фуруш
аффикси
„асосдан англашилган нарсани сотувчи шахс“ маъноли (бир
типдаги) сўз ясайди:
атласфуруш, чойфуруш, мевафуруш
ва б.
Одатда, бундай сўз ясовчилар „бир маъноли сўз ясовчилар“,
„бир хил маъноли сўз ясовчилар“ деб юритилади.
Лекин бу
унчалик тўғри эмас, яъни ҳодисанинг моҳиятини тўғри акс
эттирмайди. Чунки, юқорида кўриб ўтганимиздек, сўз
ясалишининг бир типига мансуб сўзларнинг сўз ясалиш
маъноси бир хил бўлади.
Бирдан ортиқ семантик гуруҳ сўзларидан бир сўз ясовчи
ёрдамида ясалган сўзлар сўз ясалишининг бирдан ортиқ
типига мансуб бўлади, яъни бунда айнан бир сўз ясовчи
бирдан ортиқ сўз ясалиш типига оид сўзлар ясайди. Масалан,
феъл ясовчи
-ла
аффикси ёрдамида ҳосил қилинган
зирала-
моқ, тузламоқ, ўғитламоқ
феъллари сўз (феъл) ясалишининг
бир типи;
бурдаламоқ, бўлакламоқ, тилимламоқ
феъллари
бошқа типи ҳисобланади.
Бу ҳодиса, яъни бир сўз ясовчи ёрдамида бирдан ортиқ
сўз ясалиши типига мансуб сўзларнинг ҳосил қилиниши,
одатда, сўз ясовчининг кўп маънолилиги (бирдан ортиқ
маънога эгалиги) деб тушунтирилади. Сўз ясовчи аффикс-
ларни „бир маъноли“ ва „кўп маъноли“ каби гуруҳларга
ажратиш ва таърифлашнинг сабаби ҳам шунда. Бироқ бу ҳам
тўғри эмас. Чунки,
-ла
сўз ясовчиси юқорида кўрилганидан
яна бошқа типдаги феъллар ясайди („Феъл ясалиши“ баҳсига
қаранг). Лекин бу нарса мазкур аффикснинг кўп
маънога
41
www.ziyouz.com kutubxonasi
эгалигини кўрсатмайди. Чунки келтирилган икки типдаги
ясама феълларнинг ўзиданоқ кўриш (сезиш) мумкинки, бу
ясама сўзларнинг икки хил сўз
ясалиши типига мансублиги
(икки хил сўз ясалиши маъносига эгалиги) сўз ясалиш асосла-
рининг икки хил семантик гуруҳга мансублигидан (икки хил
семантик гуруҳга оид сўзлардан ясалганлигидан)дир.
Сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчи (формант)нинг таҳлилида
айтилдики, ясама сўз сўз ясалиши асосининг маълум маъноси
ёки маънолари негизида ҳосил қилинади. Агар кўп
маъноли
сўзнинг бирдан ортиқ маъноси асосида сўз ясалса, ясама сўз
ҳам кўп маъноли бўлади. (Мисол сифатида
оғирлашмоқ
ясама
сўзини кўрдик). Савол туғилади: бундай ясама сўзларнинг
сўз ясалиши типига муносабати қандай бўлади? Бошқача
айтганда, кўп маъноли ясама сўз ҳар бир маъноси билан сўз
ясалишининг алоҳида типига (типларига) кирадими ёки бу
нарса (кўп маънолилик) сўз ясалиш типига мансубликни
белгиловчи омил бўла олмайдими?
Сўз ясалиши типининг таърифидан кўрдикки, уни белги-
ловчилардан бири ясама сўзларнинг ҳар
бирига хос муайян
маъно эмас, уларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган маъно —
сўз ясалиши маъносидир. Кўп маъноли ясама сўзнинг ҳар
бир маъноси эса шу сўзнинг конкрет маъноларидир. Ўз-
ўзидан, кўп маъноли ясама сўзнинг бирдан ортиқ сўз ясалиши
типига киришини унинг кўп маънога эгалиги белгиламайди,
балки бир ёки бирдан ортиқ сўз ясалиши маъносига эгалиги
белгилайди. Масалан, кўп маъноли
Do'stlaringiz bilan baham: