Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

Неьматов, Р. Расулов. 
Ўзбек 
тили систем лексикологияси асослари, Т., 1995. 3. 
Акобирова. 
Сўз 
ясаш қолиплари, уларда унумлилик ва унумсизлик. „ЎТА“, 2001 й., 
6- сон, 68—70- бетлар.
4 4
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хулла^, маҳсулли-маҳсулсизлик ҳақида гап борар экан, 
аввало, унинг моҳиятини ва сўз ясалишига оид қайси тушунча 
билан боғлиқлигини аниқ белгилаб, шу асосда иш кўриш 
талаб этилади. Содда қилиб айтганда, биринчидан, „маҳсулли 
ва маҳсулсиз" деганда қандай ҳодиса тупгунилиши, иккин- 
чидан, бу ҳодисанинг сўз ясовчига, сўз ясаш усулига ёки сўз 
ясалиш моделига (қолипига) оидлиги аниқ белгиланиши 
ҳамда ўзи алоқадор бўлган ҳодиса доирасида ўрганилиши 
лозим бўлади.
„Маҳсулли-маҳсулсизлик“ (,,Унумли-унумсизлик“) тер- 
минидаги маҳсулли 
(унумли)
сўзи „маҳсулй бор“ ва „сер- 
маҳсул“ („унуми бор“ ва „унумдор“, ,,серунум“) маъноларида 
бефарқ қўлланиб келаётгани маълум. Бизнингча, бу ўринда, 
биринчи навбатда, икки ҳодисани фарқлаш лозим: 1) янги 
сўз ясалиши ёки ясалмаслиги; 2) кам миқцорда ёки кўп 
миқдорда сўз ясалиши.
Биринчи ҳодисанинг моҳиятини „маҳсулли-маҳсулсизлик“ 
термини тўғри ва аниқ акс этгиради. Яъни янги сўз ясалаётган 
(ҳосил қилинаётган) бўлса, маҳсулли (маҳсули бор), янги сўз 
ясалиши йўқ бўлса, маҳсулсиз (маҳсули йўқ) бўлади. Иккинчи 
ҳодисанинг моҳиятига эса „каммаҳсул-сермаҳсуллик“ термини 
мос келади. Яъни кам миқдорда сўз ясалса, каммаҳсул, кўп 
миқцорда сўз ясалса, сермаҳсул бўлади. Ана шу икки терминдан 
бошқасини қўллашга эҳтиёж йўқ.
Шу ўринда яна бир нарсани айтиш керакки, мазкур 
ҳодисага нисбатан „фаол-нофаол“ („актив“ ва ,,пассив“) тер- 
минлари қўлланиши ҳам кузатилади. Лекин буни маъқуллаб 
бўлмайди. Чунки 
фаол, нофаол
сўзлари қўлланиш даражасига 
нисбатан бўлган белгини акс эттиради, уларда маҳсул бериш- 
бермаслик акс этмайди. Қолаверса, айтиб ўтганимиздек, 
маҳсулли-маҳсулсизлик
ва 
сермаҳсул-каммаҳсуллик
терминлари 
ҳодисанинг моҳиятини тўғри ва аниқ акс эттиргани ҳолда, 
айни бир ҳодиса учун яна бошқа терминга ҳеч қандай эҳгиёж 
бўлмайди.
Юқорида — сўз ясаш усули масаласида баҳс юритилганида 
ўзбек тили сўз ясалиши тизимида фонетик, композиция каби 
сўз ясаш усуллари йўқлиги қайд этилган. Шундай экан, 
умуман, сўз ясаш усулига нисбатан „маҳсулли-маҳсулсизлик“ 
терминини (пгунингдек, „каммаҳсул-сермаҳсуллик“ терми- 
нини) қўллашнинг ўрни йўқ. Қолаверса, бирор сўз ясовчи
45
www.ziyouz.com kutubxonasi


билан кўп ёки кам миқцорда сўз ясалишига қараб уни 
маҳсулли ёки маҳсулсиз (каммаҳсул ёки сермаҳсул) деб 
баҳолаган билан бу нарса сўз ясалишига оид бирор тушун- 
чанинг (ёки тушунчаларнинг), охир-оқибат сўз ясалишй 
тизимининг моҳиятини ёритиш учун бирон нарса бермайди. 
Масалан, „ўзбек тилида аффиксация усули сўз ясалишининг 
сермаҳсул усули“ дейиш билан шу усулда кўп микдорда сўз 
ясалиши қайд этилади, холос.
Шуни айтиш керакки, у ёки бу сўз ясовчига нисбатан 
„ясовчи“ терминини қўллаш хато бўлмайди. Чунки улар ичида 
маҳсулли ва маҳсулсизи ҳам, каммаҳсул ва сермаҳсули ҳам 
бор. Шунинг учун ҳар бир сўз ясовчи ҳақида гап борганида, 
унинг ана шундай хусусияти айтилиши мумкин. Лекин бунда 
ҳам у ёки бу қўшимча ёрдамида ҳозирда янги сўз ясалиши 
ёки ясалмаслиги, кам ёки кўп миқцорда сўз ясалиши қайд 
этилади, холос. Унинг сўз ясалиши тизимидаги бошқа 
хусусиятлари ёритилмай қолаверади. Юқорида сўз ясалиши 
тизимини сўз ясалиши типлари белгилаши айтилган. Шундай 
экан, сўз ясалиш и тизимини ёритишда сўз ясалиш и 
типларининг маҳсулли-маҳсулсизлигини (каммаҳсул-сермаҳ- 
суллигини) белгилаш, бунинг сабаб-асосларини аниқлаш 
илмий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, у ёки бу сўз ясовчи ёрдамида кам ёки 
кўп миқцорда сўз ясалиши фақат шу ясовчининг хусусияти 
билангина изоҳланмайди, балки бунда сўз ясалиш асосининг 
хусусияти ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу ҳол ҳам мазкур 
ҳодисани сўз ясалиши типига нисбатан қўллашни тақозо 
этади.
Ҳ. Неъматов, Р. Расуловларнинг юқорида келтирилган 
ишида сўз ясаш қолиплари унумли ва унумсиз қолипларга 
ажратилади. Унумли қолиплар деганда, ҳозирда амал қила- 
ётган, маҳсул бераётган қолиплар, унумсиз қолип деганда, 
тарихий қолиплар назарда тутилади. Ҳозирги тил нуқтаи 
назаридан тарихий қолипларни „унумсиз қолип“ дейиш хато 
эмас. Лекин тил ҳодисаларини ўрганишнинг тарихий (диа- 
хрон) ва ҳозирги (синхрон) аспектлари мавжудлиги, уларни 
қориштириш мумкин эмаслиги маълум ва буни мазкур иш 
муаллифлари ҳам қайд этадилар. Шундай экан, сўз ясаш 
қолипининг маҳсулли-маҳсулсизлиги ҳам шу икки аспект- 
нинг ҳар бирининг ўзида қаралиши керак. Чунки уларнинг
4 6
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳар бирида, жумладан, ҳозирги сўз ясалишида ҳам, унум- 
лилик-унумсизлик ҳодисаси бор ва ҳозирги сўз ясалиши 
таҳлил этилганда, бу ҳодиса алоҳида қайд этилиши, унинг 
сабаблари, қонуниятлари ва бошқа томонлари ёритилиши 
талаб этилади.
Ҳозирги сўз ясалишини (унинг қолипини) унумли, та- 
рихий сўз ясалиши қолипини унумсиз деб фарқлаш, биз- 
нингча, мақбул эмас ва бундай ажратиш унумли-унум- 
сизликни белгиламайди, шу нуқтаи назардан ҳеч нарса 
бермайди ҳам. Ҳозирги сўз ясалиши .нуқтаи назаридан, 
„тарихий қолип“ деб аталаётган қолип (қўполроқ бўлса ҳам), 
умуман йўқ бўлган қолип, ҳозирда ишламайдиган қолип ва 
унинг унумли-унумсизлиги ҳақида гапиришнинг ўрни ҳам 
бўлмайди. Қолаверса, ҳозирги сўз ясалишига оид бирор 
қолипни унумли, серунум (маҳсулли, сермаҳсул) деб аташ 
умумий гапдан бошқа нарса эмас, бу гап илмий ва амалий 
жиҳатдан ҳеч нарса бермайди. Масалан, ”сўз ясалиш асоси+ 
-ла
кўшимчаси ёрдамида феъл ясалиши модели (қолипи) маҳ- 
сулли (сермаҳсул)“ дейиш билан шу модель (қолип) асосида 
кўп миқцорда феъл ясалиши қайд этилади, холос. Ваҳоланки, 
бу моделда феъл ясалишининг бир неча типлари мавжуд 
бўлиб, улардан баъзилари маҳсулли (сермаҳсул ёки кам- 
маҳсул), баъзилари эса маҳсулсиздир. Сўз ясалиши тизимини 
ёритишда ана шулар ва бу ҳодисаларнинг сабаби, қонуният- 
ларини белгилаш талаб этилади. (Бу ҳақда бир оз кейинроқ 
яна тўхталамиз.)
Юқоридаги фактни келтиришдан мақсад пгуки, маҳсулли- 
маҳсулсизлик ҳодисаси сўз ясалиши типи (типлари) учун ҳам 
хос. Лекин бунда тарихий ва ҳозирги фактлар назарда 
тутилмайди, балки ҳозирги сўз ясалиши типларига хос 
маҳсулли-маҳсулсизлик назарда тутилади ва таҳлил этилади. 
Зеро, ҳозирги сўз ясалиш тизимини ўрганиш ана шундай 
йўл тутишни тақозо этади.
Сўз ясалишининг бир типига оид сўзлар бир сўз ясовчи 
ёки бирдан ортиқ (вазифадош) сўз ясовчилар билан ҳосил 
қилиниши мумкин. Агар бир типдаги сўзлар биргина ясовчи 
формант ёрдамида ҳосил қилинса, бу сўз ясовчининг ва бу 
сўз ясалиши типининг маҳсулли ёки маҳсулсиз бўлиши сўз 
ясалишига асос бўладиган лексик-семантик гуруҳнинг ҳолати 
билан боғлиқ бўлади. Яъни шу лексик-семантик гуруҳга
www.ziyouz.com kutubxonasi


кирадиган янги-янги сўз пайдо бўлиб (юзага келиб) турса, 
шу типга оид сўзлар ясалиши давом этади ва сўз ясовчи ҳам, 
сўз ясалиши типи ҳам маҳсулли бўлади. Акс ҳолда, яъни сўз 
ясалишига асос бўладиган янги сўзлар юзага келмаса, семан- 
тик жиҳатдан бир турдаги сўзлар гуруҳида ҳеч қандай янги- 
ланиш (бойиш) бўлмаса, сўз ясовчи шу типдаги янги сўз 
ясамайди ва сўз ясовчи ҳам, сўз ясалиш типи ҳам маҳсулсизга 
айланади. Масалан, сифат+ай типида сўз ясалиши 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish