Юқорида кўрдикки, шахс отларининг
катта бир лексик-
семантик гуруҳи инсонни унинг касб-кори билан атайди
(номлайди).
-чи
қўшимчаси ҳам худди шундай шахс
отларини ясайди. Улар эса шахс оти ясалишининг бир неча
типини ташкил этади. Бошқача айтганда,
-чи
қўшимчаси
ёрдамида бирдан ортиқ типдаги шахс отлари ясалади.
Юқорида айтдикки, шахс отларининг маъно (семема) тар-
кибида „машғулот“ унсури (,,сема“си) бўлади.
Ясама шахс
отларининг баъзиларида бу сема от ясовчи қўшимчага оид
бўлса (от ясовчи қўшимча шундай семага эга бўлса),
-чи
сўз
ясовчиси бундай семага эга эмас, у
-чи
қўшимчаси қўшила-
диган сўзга, яъни сўз ясалиш асосига оид бўлади. Шунинг
учун ҳам
-чи
қўшимчаси ёрдамида шахс отларининг қандай
типлари ясалиши уларнинг қандай лексик-семантик гуруҳга
оид отлардан ясалишига боғлиқ бўлади,
-чи
қўшимчаси
уларнинг ҳаммасида „шахс“ маъноси билан қатнашади.
Ҳозирги ўзбек адабий тили материалларининг кўрсати-
шича,
-чи
қўшимчаси билан қуйидаги типдаги шахс отлари
ясалади:
1. Фаолият, касб-ҳунар, машғулотнинг умумий номини,
соҳа номини (жинс тушунчасини) билдирувчи сўзлардан шу
соҳада фаолият кўрсатувчи шахс маъноли от ясалади. Мас.,
спортчи, санъатчи.
Фаолиятнинг маълум соҳасига мансуб
шахсни
билдириши билан
спортчи, санъатчи
сўзлари (шу
типдаги ясама шахс отлари)
деҳқон, ҳунарманд
туб шахс отлари
билан бир хил хусусиятга эга.
2. Фаолият соҳасининг, касб-ҳунарнинг турларини (тур
тушунчасини) билдирувчи сўзларга қўшилиб, соҳанинг, касб-
корнинг шу турида фаолият кўрсатувчи (шуғулланувчи) шахс
маъноли отлар ясайди. Бундай шахс отларининг ясалиш асоси
маълум бир касб, ҳунар, ўйин ва игу кабиларни билдирувчи
сўзлардан ёки шу касб, ҳунар, ўйинга оид асбоб-қурол, нарса-
предметни билдирувчи сўзлардан бўлади:
курашчи, пойгачи,
футболчи, боксчи, шахматчи, чанғичи, улоқчи; қўшиқчи,
мусиқачи, танбурчи
ва б.
Пайвандчи, разведкачи, сувоқчи,
ўроқчи
сўзлари ҳам шу типда ясалган шахс отлари.
Муайян (конкрет) нарсани билдирувчи сўзлардан ҳам
-чи
қўшимчаси сўз ясалиш
асоси билдирган нарса билан
шуғулланувчи шахс маъноли отлар, яъни бир типдаги шахс
отлари ясайди. Лекин уларнинг ҳар бири икки хим маънога
64
www.ziyouz.com kutubxonasi
эга бўлиши мумкин. Масалан,
гулчи, кўкчи, нишолдачи
сўзларининг ҳаммаси „асосдан
англашилган нарса билан
шуғулланувчи шахс“ маъносига (сўз ясалиш маъносига) эга.
Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири: 1) сўз ясалиш асосидан
англашилган нарсани етииггирувчи (тайёрловчи) шахс, 2) шу
нарса билан савдо қилувчи (шу нарсани сотувчи) шахс маъно-
сига эга. (Бу маънолар умумий маъно сўз ясалиши маъноси
асосида юзага келади.)
3. Фаолиятнинг маълум соҳасига оид жамоа, клуб, жамият
кабиларнинг номини билдирувчи сўзларга қўшилиб, шу
жамоа, жамиятга мансуб, унда фаолият кўрсатувчи шахс маъ-
ноли шахс отлари ясайди:
пахтакорчи, спартакчи, навбаҳорчи
ва б.
4.
Намойишчи, музокарачи, экскурсиячи
каби шахс отлари
сўз ясалиш асосидан англашилган иш-ҳаракат қатнашчиси
маъносини
билдиради, яъни улар шундай сўз ясалиши
маъносига эга.
5. Иш-фаолиятда бирор оқим, маслак ва шу кабилар
тарафдори, шунга мансуб шахс маъноли отлар ясайди:
ҳур-
риятчи, оппозициячи, республикачи, дарвинчи
каби.
Бу икки (4—5- бандца қайд этилган) типдаги сўз ясалиши
нисбатан янги ҳодиса бўлиб, у рус тилидаги сўз ясалишининг
шу типини ўзлашгириш натижасида юзага келди.
Бунда
-чи
қўшимчасининг сўз ясаш имкониятидан тўғри ва ўринли
фойдаланил ган.
Ҳозирги ўзбек тилида таркибида
-чи
қўшимчаси бўлган
айрим сўзлар борки, улар сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчи
каби таркибий қисмларга бўлинмайди, шунинг учун ҳам сўз
ясалиши маъносига эга эмас ва шахс оти ясалишининг бирор
типини ҳосил қилмайди. Масалан,
навбатчи, элчи, ишчи,
хизматчи
сўзлари. Буларнинг айримлари рус тилидан калька
йули билан ўзлаштириш асосида ҳосил қилинган. Мас.,
ишчи
ва
хизматчи
сўзларининг маъносини
иш, хизмат
ва
-чи
қўшимчаси маъноси билан асослаб бўлмайди. Булар русча
рабочий, служаьций
сўзларини калькалаш, қисмма-қисм
таржима қилиш йўли билан ҳосил қилинган. Ҳатто, таржима
(калька) асосида ҳосил қилинган
-чи
қўшимчали сўзлар шахс
оти эмас, балки русча сифатга мос келиши мумкин:
ишчи
комиссия — рабочая комиссия
каби.
Do'stlaringiz bilan baham: