ясалишининг аффикс ва ёрдамчи сўз сўз-морфема ёрдамида
сўз ясалишидан бошқа усули, жумладан, муаллиф қайд
этаётган „композиция усули“ йўқ. Шундай экан, „сўз ясаш
усули парадигмаси“ ҳақида гапириш мумкин эмас. Келти-
рилган бошқа „парадигма“лар ҳам парадигма дейиш мумкин
бўлган ҳодисалар эмас. (Булар ҳақида ўз ўрнида гапирилади.)
Диссертант бир умумий маънога эга бўлган сўз ясалиш
шакллари гуруҳи бир парадигма экани ҳақидаги
фикрни тан
олади. Лекин уни ва парадигма билан категорияни таъриф-
лаши, унинг бу ҳодисаларни тушуниши аниқ, қатъий ва тўғри
эмаслигини кўрсатади. Эътибор беринг: „Сўз ясалиши пара-
дигмасининг муҳим тушунчаларидан бири сўз ясалиш
категорияси тушунчасидир... отларда шахс оти ясовчи қўшим-
чалар
-чи (ишчи, гулчи...), -дош (ватандош, юртдош...), -бон (боғбон,
дарвозабон...), -паз (оитаз, сомсапаз...)
бир категория (шахс отлари
ясалиши категорияси)ни ташкил этса..“. (
Автореферат, 13- бет)
Сўз ясалиш категорияси тушунчаси сўз ясалиш парадиг-
масининг тушунчаларидан бири, дейиш нотўғри. Бу жумла
нафақат сўз
ясалиш категориясини, умуман бирон-бир
ҳодисани, унинг моҳиятини билдира олмайди, балки у ёки
бу парадигма маълум бир категорияга оид (шу категория-
ники) бўлади. Масалан, от туркумига хос эгалик категория-
сининг шакллари мажмуи шу категориянинг парадигмаси
ҳисобланади.
„Сўз ясалиш типлари парадигмаси“ деганда муаллиф сўз
ясалиш типлари
асосидаги парадигмани, „сўз ясалиш типи“
деганда эса маълум бир сўз ясовчи ёрдамида ясалган сўзлар
гуруҳини тушунади. Масалан,
-чи
аффиксли шахс отлари
ясалиш типи;
-дош
аффиксли шахс оти ясалиш типи ва б.
(Автореферат, 13- бет.)
Биринчидан, „сўз ясалиш типи“ ҳодисасини бундай тушу-
ниш тўғри эмас. Иккинчидан, парадигмани сўз ясовчиларга
қараб белгилаш юқоридагидан (сўз ясалиш категорияси пара-
дигмасидан) фарқланмайди.
Ниҳоят, „конкреттипли ясалмалар парадигмаси“ деганда
диссертант маълум бир типдаги сўз ясалиш асосидан ҳосил
қилинувчи ясалмалар парадигмасини тушунади. Масалан,
ранг-тус билдирувчи сўзлар асос бўлган ясалмалар. Бизнинг-
ча, сўз ясалишининг бундай парадигмаси ҳақида гапириш
мумкин эмас.
56
www.ziyouz.com kutubxonasi
Маълум бўдцики, сўз ясалиш парадигмаси махсус таҳлил
этилған ягона бу ишда (номзодлик диссертациясида) ҳам
мазкур ҳодиса аниқ белгиланмаган, ўз-ўзидан, унинг моҳияти
ҳам очилмаган.
Шуни алоҳида қайд
этиш керакки, сўз ясалиш парадиг-
маси ва категорияси ҳақида фикр юритилган ишларнинг
биронтасида, парадигманинг турлари аниқ белгиланмаган-
лигидан ташқари (буни юқорида кўрдик), сўз ясалиш катего-
риясининг, улардан биронтасининг моҳияти қайд этилмаган,
яъни биронтасининг аниқ ва тўғри таърифи берилмаган.
Ш.Ў. Мирзақуловнинг ишида шахс оти ясовчилар бир сўз
ясалиш категорияси (шахс отлари ясалиши категорияси)ни
ташкил этиши айтилганини кўрдик. Лекин бу гап,
шахс оти
ясалишининг ўзи, от ясалиши тизимининг моҳиятини акс
эттира олмайди, яъни тизимни белгилаш учун хизмат қила
олмайди. Чунки у бу ҳодисанинг бир томонини, яъни шахс
оти ясовчисининг шакли (шакллари) ва маъносини акс
эттиради, холос. Бундай отлар таркибининг иккинчи қисми
(сўз ясалиш асоси) ва унинг маъноси акс этмайди. Ўз-ўзидан,
от ясалишининг бу тури ҳақидаги гап унинг категория сифа-
тидаги таърифи бўла олмайди.
Сўз туркумларига хос морфологик категорияларнинг таъ-
рифига эътибор берилса, таъриф шу туркумга оид сўзнинг
категорияси маъносини билдирувчи сўз
билан бошланади,
сўнгра морфологик категорияга оид шакл (форма)нинг маъ-
носи қайд этилади. Эгалик категориясининг таърифи „пред-
метнинг“ деб, замон категориясинингтаърифи „ҳаракатнинг"
деб бошланади. Сўнгра эгалик ва замон шакли ясовчисининг
маъноси айтилади. Ҳаракатнинг нутқ пайтига муносабатини
кўрсатувчи феъл шакллари умумий ва хусусий маъноси (маъ-
нолари) билан феълнинг замон категориясига хос пара-
дигмани ҳосил қилади. Ана шундай умумий ва хусусий
маънолар асосидаги феъл шакллари ва улар билан белгилана-
диган грамматик категорияларнинг ҳар бири феъл морфо-
логиясидаги кичик тизим ҳисобланади. Уларнинг барчаси
биргаликда эса феъл морфологияси тизимини белгилайди.
Сўз ясалиши тизимида эса бундай ҳолни кузатмаймиз. Маса-
лан, „шахс отлари категорйяси“ деганда
от ясалиши тизимига
хос бирор белги, хусусият акс этмайди. Чунки у сўз ясалиш
таркибининг биттаси, яъни сўз ясовчига тааллуқлидир.
57
www.ziyouz.com kutubxonasi
Категорияга хос маъно, яъни тизимни белгиловчи
ш ь н и ЭСа
ясама сўз таркибининг ҳар икки қисми (сўз ясалиш асоси ва
сўз ясовчи маъноси)дан келиб чиқувчи — сўз ясалиши
маъноси, сўз ясалиши типини белгиловчи маънодир. Юқо-
рида кўрдикки, сўз ясалиши тизимини сўз ясалиш типлари
белгилайди.
Маълум бўлдики, сўз ясалиши тизимининг таҳлилида
„парадигма“, „категория“ сўзларини қўллашга ҳам эҳгиёж
йўқ. Бу сўзларсиз (уларни қўлламай) ҳам сўз
ясалиши тизи-
мини тўғри ва тўла ёритиш мумкин.
Хуллас, сўз ясалиши тизимининг таҳлилида ясама сўз
таркибига хос бирликларнинг (сўз ясалиши асоси ва сўз
ясовчининг) моҳиятини, уларнинг бирикишидан ҳосил
бўладиган ясама сўз билан боғлиқ „сўз ясалиши маъноси“,
„сўз ясалиши типи“ каби тушунчаларнинг моҳиятини тўғри
ва аниқ белгилаш муҳим роль ўйнайди. Шунга эришилса,
сўз ясалишига оид бошқа ҳодисаларнинг (масалан, маҳсулли-
маҳсулсизлик, сўз ясалиш имконияти каби ҳодисаларнинг)
моҳиятини ёритишга имкон туғилади ва охир-оқибат сўз
ясалиши тизимини тўғри ва тўла ёритишга эришиш мумкин
бўлади1.
Do'stlaringiz bilan baham: