Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

„Сўз ясовчи аффикслар 
ўзак- 
негизга қўшилиб, лексик маънони ўзгартириб, янги сўз ҳосил 
қилади...
Форма ясовчи аффикслар 
янги сўз ҳосил қилмайди, маъ- 
нони кескин равишда бошқа қвдиб юбормайди, балки ҳар 
хил оттенкалар орттиради ... булар грамматик маънога эга 
бўлади“ ‘. Бошқа ишларда ҳам сўз ясовчи ва форма ясовчилар 
деярли шундай таърифланади.
Бундай таъриф ҳодисанинг моҳиятини аниқ ифода 
этмаса-да („сўз маъносини ўзгартиради“, „маънони бошқа 
қилмайди“ дейиш), сўз ясовчи билан форма ясовчининг 
фарқини кўрсата олади. (Бу ҳақца „Ясама сўз“ қисмвда ҳам 
фикр билдирамиз.)
Лисоний бирлик бўлмиш морфеманинг (ясовчи морфема- 
нинг) икки тури мавжудлиги маълум. Улар ўз моҳияти асосвда 
моҳиятан бир-бирвдан фарқли бўлган тил бирликлари ҳосвд 
қилади — сўз ясовчилар лисоний бирликларни — луғавий 
бирлик (лексема)ни, форма (шают) ясовчилар эса нутқий 
бирлик — сўз шаклини ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам сўз 
ясалиши (сўз ясаш) твд луғат қатламининг (лексик қатлам- 
нинг) бойгаивда асосий йўл ҳисобланади.
Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтишга тўғри келади. 
Маълумки, „сўз“ деганда лексеманинг нутқда воқеланган 
ҳолати тушунилади. Бошқача айтганда, сўз нутқий бирлик 
ҳисобланади. Шунга кўра, „сўз ясаш“ („сўз ясалиши“) деб 
аталаётган ҳодисани „лексема ясаш“ деб аташ унинг мо- 1
1 Ўзбек тили грамматикаси, 1- т., „Ф ан“ нашриёти, Т., 1975, 
8 2 -8 3 - б.
24
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳиятига мос келади.1 Лекин тилшуносликда ҳозирга қадар 
давом этиб келаётган анъанага кўра „сўз ясаш“ („сўз яса- 
лиши“) атамасини қўллайверишни маъқул топдик. Қолаверса, 
лексема
ўрнида „сўз“ атамасининг қўлланиши яна бошқа 
ҳодисаларда ҳам кузатилади. Масалан, „сўзнинг шакл ва 
маъно жиҳати“, „сўзнинг аташ (номлаш) вазифаси“, „ясама 
сўз“ ва б. Демак, лексема сўзи ўрнида „сўз” атамасини қўл- 
лаш, ҳозирча, умумий ҳолат ҳисобланади.
Ҳозирги ўзбек тили сўз ясовчиси ҳақида гап борганида, 
яна бир нарсага эътибор бериш керак бўлади. У ҳам бўлса, 
ўзга тилдан ўзлашган сўз ясовчилар масшгасидир. Бу масалага 
махсус бағишланган ишлар мавжуд. Лекин масала узил-кесил 
тўғри ҳал этилганича йўқ. Ҳатто, масалани ҳал этишнинг 
умумий (асосий) мезони (критерийси) белгилангани йўқ.
Ҳозирги ўзбек тилида асли ўзга тилларга мансуб сўзлар 
таркибида сўз ясовчилар кузатилади. (Айримлари жуда кўп 
сўзлар таркибида мавжуд). Лекин уларнинг ҳаммасини ўзбек 
тили сўз ясовчилари қаторига қўшиш мумкин эмас. Факт- 
ларнинг таҳлилидан маълум бўлдики, ўзга тилга оид сўз 
ясовчиларнинг ўзбек тили сўз ясовчиси бўлиш-бўлмаслигини 
бир белги асосида ҳал этиш мумкин, яъни улар ўзбек 
тилининг ўзида ҳам сўз ясайдиган бўлса, у ҳолда ўзбек 
тилининг ҳам сўз ясовчиси ҳисобланади. Масалан, асли араб 
тилига мансуб 
-ий / -вий
сўз ясовчиси; форс-тожик тилига
о и д -----
шунос (-шинос)
қўшимчаси шулар жумласидандир.
Агар ўзга тилга мансуб сўз ясовчи шу тилдан ўзлашган сўзлар 
таркибидагина мавжуд бўлиб, ўзбек тилида янги сўз (сўзлар) 
ясаш учун хизмат қилмаса, у ўзбек тилининг сўз ясовчиси 
ҳисобланмайди. Масалан, 
капиталист, капитализм
сўзла- 
ридаги 
-ист, -изм
шулар жумласидандир. Шу нуқгаи назардан 
қараганда профессор Ж.М. Мухторов тожик тилидан ўзлаш- 
ган сўз ясовчилар деб таърифлаган 
-анда (пазанда, созанда...),
-манд (аёлманд, касалманд ...), -вор (улуғвор, умидвор ...)
кабилар ўзбек тили сўз ясовчиси ҳисобланмайди. Бундай 
фактлар ўзбек тилида анчагина бор. Ўларнинг ўзбек тили 1
1 Шуни эътиборда тутиб, Ш. Раҳматуллаев ўз ишларида „лексема 
я с а ш “ , „туб л е к с е м а “ , „ясам а л е к с е м а “ („ҳ оси л а л е к с е м а “ ) 
терминларини қўллайди. Қ: 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish